WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11306]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1937]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3689]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8852]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [97]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11835]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1653]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [267]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [262]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3050]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3552]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5434]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1062]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [85]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DewayneGap, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2022 » Июль » 21 » «Вазир бўлган куним кабинетда ўтириб, онамнинг сўзларини эслаб йиғладим». Озодбек Назарбеков онаси ҳақидаги хотиралари ҳамда нима сабабдан т

ПОИСК / IZLASH:


07:25
«Вазир бўлган куним кабинетда ўтириб, онамнинг сўзларини эслаб йиғладим». Озодбек Назарбеков онаси ҳақидаги хотиралари ҳамда нима сабабдан т
Ўзбекистон халқ артисти, Туркманистонда хизмат кўрсатган артист, маданият вазири Озодбек Назарбеков «Chotki TV» YouTube-каналига берган интервьюсида онаси билан боғлиқ хотиралари, болаликдаги орзулари, биринчи муҳаббати ва марҳум санъаткор Муҳриддин Ҳолиқов билан қандай танишгани ҳақида гапирди.

Озодбек Назарбеков онаси билан боғлиқ хотиралари, болаликдаги орзулари ҳақида

«Кўпчилик болалигини ширин хотиралар билан эслайди, мен болалигимни ўксик хотиралар билан эслайман. 10 ёш бўлганимда онам дунёдан ўтган. Оилада кенжа фарзанд бўлганман, ҳаттоки ўн ёшимда ҳам онамнинг ортидан қолмаганман. Қаерга бўлса ҳам, аёллар бирга ўтирсалар ҳам, доим ёнида юрганман. Билмадим, нимага унақа бўлганман, онамдан бир дақиқа ҳам узоқлашишни истамас эдим. 10 ёшимгача онамсиз ухламаганман. Опаларим айтиб беришади, бир куни онам мени опамникига ташлаб кетганида мен йиғлаб жанжал қилган эканман, кейин ярим кечаси онамнинг олдига олиб борган экан. Онамнинг дунёдан ўтиши мен учун жуда катта зарба ва ўта оғир синов бўлган.

Онамнинг бир гаплари ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди, болалик хотираларини эслайман, бизнинг пайтимизда вилоят ҳокими ‘обком’ дейиларди. Ойим ҳам мени эркалаб ‘обком болам’ дерди. Ниятлари холис экан, вақт ўтса ҳам, шу гапларини эслайман. Вазир бўлган куним ҳам кабинетда ўтириб шу нарсани эсладим. Қаерга борсам ҳам, онамнинг суратини ёнимда олиб юраман. Шу расм мен телевидениеда ишлаб юрган пайтим ўша ерда турган эди, кейин у ердан нарсаларимни йиғиштириб кабинетга олиб бордим. Расмни кабинетга қўйдим ва бирдан ‘обком болам’ деганлари эсимга келди. Шундан кейин ўтириб йиғладим ва мана, сиз ўйлагандек фарзанд бўлдим, деб бирпас расмлари билан гаплашдим. Онамнинг орзуси дуо бўлган экан, бўлмаса бизнинг оиламизда вазият оғир бўлгани учун акаларим, опаларим ўрта махсус таълимда қолиб кетишди, олий маълумотли бўлишолмади. Вазирликка ишга келганимнинг биринчи куни онам билан 10 дақиқа гаплашдим. Шунча дуо қилиб, шу кунларни кўрмадингиз дедим. Шу кунлар болалигимда бўлгани учун менда фақат ўксик хотиралар қолган. Билмадим, лекин қувончли воқеаларни эслолмайман, балки унгача қувончли воқеалар бўлгандир, бироқ бу қайғули кунлар барчасини ювиб ташлади. Онамнинг тириклигида қувонч, кайфият бор эди», — дейди Озодбек Назарбеков.


Болаликдаги орзулари ва биринчи муҳаббати ҳақида

«Мен ҳам бола бўлганман, табиийки, биринчи муҳаббат бўлган. Ўша пайтлари мактабда ўқирдим, муносабатлар узоққа бормаган. Уни бошқага турмушга бериб юборишган. Шу билан тугаган, бўлди.

Тўғрисини айтсам, болалигимда жуда кўп орзу қилганман. Ўша пайти учувчи, актёр, хонанда бўлишни орзу қилганман. Лекин шуларнинг ичида барибир мусиқага бўлган эътиборим кучли бўлган», — дейди маданият вазири.

Муҳриддин Холиқов билан қандай танишгани ҳақида

«Муҳриддин Холиқовга ҳавасим жуда юқори бўлган. Ҳаттоки уларнинг овозига тақлид ҳам қилар эдим. Ўша пайтда Ботир Зокиров хотирасига бағишланган танлов эълон қилинган. Танловнинг биринчи турида қатнашиб ғолиб бўлганман, шунда февраль ойлари эди. Кейинги тур яна икки ойдан кейин бошланарди. Бизга кетаверинглар, кейинги турга келасизлар дейишган. Шу вақтда мен Муҳриддин Холиқовни топиб, танишиб кетмасам бўлмайди деганман.

Бир ҳафтада уйларини топганман ва борганман. Шундан кейин 3-4 кун у ерга қатнаганман. Бир куни биз келиб кетаётган вақтда Муҳриддин Холиқовнинг акаси Шаҳобиддин ака келиб қолди. Кейин кўришдик, мен билан Маъруф ака деган шаҳрихонлик, консерваторияда ўқийдиган ғижжакчи бор эди. Шу киши мени олиб юрган эди. У киши Собир Мўминов биринчи чиққан вақтда улар билан бирга ишларди. Ўша киши Муҳриддин акани танир эди, тўйларда улар билан кўришган экан. Мени Муҳриддин аканинг уйларига олиб борди ва Шаҳобиддин акамга тушунтирди. Кейин улар уч кундан кейин соат 6 га келсангизлар, биз ҳаммамиз шу ердан йиғилиб тўйга кетамиз, шунда кўришасизлар деди.

Мен эса Шаҳоб акага Муҳриддин Холиқовнинг қўшиқларини айтиб ёзиб олган кассетани бердим ва кетдим. Кейин Маъруф ака билан Шаҳоб ака айтган куни келдик. Узоқдан келсак менинг қўшиғим эшитилди, баланд қилинган эди. Машинани уйнинг тагига қўйиб, эшикларини, багажларини очиб мусиқани эшитишаётган экан, ҳамма мусиқачилар атрофни эгаллаб олганди. Борганимдан кейин ғалати бўлиб кетдим, чунки уларнинг ҳаммаси мен телевизорда кўрган одамлар эди. Кўришдим, раҳматли Ҳусниддин акам ҳам ўша ерда эди. Мусиқани қайта-қайта эшитишди, Муҳриддин акам уйда экан, узун плашларни кийиб тушиб келди.

Ҳали бу мусиқаларни эшитмаган экан, қайта қўйиб эшитиб кўрди. Бир соатча қолиб кетдик, кейин Муҳриддин ака билан танишдим. У киши мен билан Тошкентга келасанми, бирга юрасанми деб сўради. Кутилмаган савол бўлди, етти ухлаб тушимга кирмаганди, ҳа дедим. Унда уйингга бор, 30 март куни келсанг, 15 кун воҳа тарафга чиқиб кетамиз деди. Уйга бориб ҳамма билан хайрлашиб келдим. Шу билан келиб, шу ерда қолиб кетдим», — дейди хонанда.

Маданият вазири тўйга хизматга борадими?

«Тўйларга боришни роса соғинаман, лекин нима қилай? Менга ҳеч ким тақиқ қўймаган. Қайсидир маънода, бораман, деб ваъда бериб қўйиб, бора олмай қолган пайтларим бўлди. Шундан кейин тўхтатиб турмасам бўлмас экан, деган қарорга келдим», — дейди Озодбек Назарбеков.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 82 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022