WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6761]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [861]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2740]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4442]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8351]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [835]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [144]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [207]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1853]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [345]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2053]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4041]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [19]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [9]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [15]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [12]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 106
Гостей: 105
Пользователей: 1
kapedZes

Kun faolllari:
DonaldPt, sapedZes, oapedZes, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, xapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, capedZes, rapedZes, kapedZes, aapedZes, papedZes, wapedZes, napedZes, iapedZes, hapedZes, dapedZes, Williamiroro, bapedZes, Titan3P, qapedZes, japedZes, yapedZes, NortonK, zapedZes, uapedZes, Evgeniymow, [Полный список]
Главная » 2018 » Февраль » 28 » ВИРУС

ПОИСК / IZLASH:

08:18
ВИРУС
Ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар йўқ, вақтида қабул қилинмаган қарорлар бор.

Эдмунд Бёрк
Чақалоқнинг қорни тўйиб, кўзлари сузилиб кета бошлади. Бироздан сўнг ухлаб қолади. Боягидай ютоқиб эммаётган бўлса-да, кичик оғизчаси кўкракни қўйиб юбормайди. Аммо эмиш оралиғи узайиб бораверади. Бора-бора чизиб қўйилгандай лаблари маммани қўйиб юборади. Оғзи эса ҳамон юмилмайди. Ҳар-ҳар замонда аллақачон кўкракдан ажраган лабларини тамшаб, эмаётган ҳаракатини такрорлайди.

– Бўлди, раҳмат. Бераверинг, – деб қўлини мен томонга чўзди оқ юзли ҳурлиқо келинчак.

– Бирпас тўхтанг, ҳали чала ухлади, озроқ сабр қилсангиз-чи, – дедим болани маҳкамроқ бағримга босиб.

– Уйда ухлатволаман, асосийси қорни тўйди-ку, – гўдакни деярли қўлимдан юлқиб олди у.

Чўчиб кўзларини очди. "Эндигина ухлай деганди-я, ўйладим ичимда. Бермаслигим керак эди, у бундайин хотиржамликни сўрғич шишадан тополмайди, ахир. Шишанинг на тафти бор, на меҳри. Фақат қорин тўлдиради, холос.

Балки болага меҳр билан тикилганим ва уям бағримда яйраб кетгани учун онаси мендан рашк қилгандир. Ҳа, ким қизғанмайди боласини. Аммо бир-икки дақиқагина сабр қилганида эди, боласига энг яхши хотиржамликни ҳадя қилган бўларди”.

Ичкари уйга кириб, фарзандимни қўлимга олдим. Оппоқ, сочлари тилларанг, ялтираб туради, кўзлари дум-думалоқ. Менга умуман ўхшамайди. Ҳалиги гўдак юзида эса қиёфам акс этаётгандек эди. Кўзлари кичкина, қорамағиз, бир бурдагина бола. Бунинг устига чала туғилган. Онасига сут келмагани учун қуруқ сут билан боқишаркан. Қизиқ, кўкракларим сутга шу қадар тўлиб-тошганки, баъзан оқиб товонимгача тушади. Қачон қараса, ортиқчасини соғиб ташлаётган бўламан. Ўйлагандимки, барча она бўлганларда шундай бўлади. Мана кўрдимки, ундай эмас экан.

Бу ерга яқинда келдим. Янги туғилган фарзандим билан бемалол ва тинч яшашим учун шаҳар муҳитидан узоқроқ кетишга қарор қилдим. Одамлар ва цивилизация белгилари кўринмайдиган хилватда яшаш мароқлироқ мен учун. Ҳозир келган жойим кичикроқ қишлоқ. Озода ва тинч жойлар. Транспорт деярли йўқ бўлган осуда макон. Болам кўринишдан соғлом, яхши ўсаётганди. Шаҳар боласи бўлиб дунёга келгани учун бу ердаги чақалоқлардан ярқ этиб ажралиб турарди. Интиқиб кутилган фарзанд бўлгани сабабидан мўл-кўл кийим-кечак, бир талай чақалоқ учун лозим бўлган буюмлар харид қилганман. Қишлоқ болачаларига оналари томонидан бу қадар эътиборлилик йўқ. Кимдир арзон материалдан ўз қўли билан беўхшов кийимлар тикиб кийдириб қўйганини ҳам кўрдим. "Бу нимаси, ғашим келди менинг, нечанчи асрда яшаяпмиз, ахир? Болаларимиз энг яхши нарсаларга арзийди. Биз бўлсак, шугина кийимчалардан ҳам пул қизғансак”.

Хуллас, назаримда фарзандим дунёдаги энг чиройли бола эди, мен эса энг бахтиёр она. Жуда-жуда бахтли эдим, уни еру кўкка ишонмасдим, ҳеч кимнинг қўлига бермасдим, фақатгина ўзим парвариш қилардим. У менинг кўп интизор кутганим — митти қуёшчам эди.

Боласини эмизишга келган келинчак билан икки кун илгари танишгандим. Унга уйдагилари кўчага чиқишга умуман рухсат беришмас экан. "Жуда кўҳлик бўлгани учун турмуш ўртоғи қизғанса керак-да, ўйладим мен. Кўриниб турибди, ҳали жуда ёш. Юзидаги қизлик нафосати она бўлганида ҳам чеҳрасини тарк этмаган. Қизиқ, бу келин ҳам қуёшга ўхшаркан, худди ўғлим каби. Демак, қишлоқда иккита чиройли инсон бор — шу келин ва менинг ўғлим”.

У мен яшаётган ҳовлига сув олиш учун кирарди. Челак тўлгунига қадар бўлган қисқа вақт давомида ичида йиғилиб қолган ҳасратларини тўкиб-сочиб гапириб берарди. Эмишки, катта рўзғордаги деярли барча юмушлар ўзининг гарданида бўлиб, шўрлик бир амаллаб ҳаммасини эплашга ҳаракат қилар экан. Қизиғи, у бу гапларни менга нолиниб эмас, бор кучи билан ҳаракат қилаётгани учун ўзидан мамнун ҳолда гапириб берди. Унинг айтишича, болалар қуруқ сути қиммат турармиш, бунинг устига жуда тез тугаб қолар экан. Болага қуруқ сут олишга эри ва ўзида пул йўқлиги учун қайнанаси олиб берар экан. Шундан миннатдорлиги учун ҳам қўли олти, оёғи етти бўлиб қайнананинг хизматини қиларкан. Дакки эшитмаслик учун ҳатто қўй ҳам боқиб келармиш. Эй худойим-ей, шундай гўзал хилқат қўй боқиб юрса-я. Қайнанаси қандай кўзи қияркан унга бу ишларни қилдиришга? "Ҳаҳ жодугар кампир, ўйладим ичимда унинг қайнанасини ҳали кўрмаган бўлсам-да, ўзингни қатирмоч қизингга шу ишларни икки дунёдаям қилдирмаган бўлардинг”. Бундай ўйлаётганимга сабаб, ўша уйда ўзим қатори қизга кўзим тушганди. Мен-ку кечроқ турмушга чиқиб, кеч фарзандли бўлдим, аллақачон турмушга чиқиш вақти етган бу қиз норасида келинни тўрт томонга югуртирмасдан, тезроқ тенгини топса бўларкан”.

Очиғи, мени бировларнинг ҳаёти қизиқтирмайди, барибир бу ерда узоқ яшамайман, шундай экан, шу қиз эрга тегса-тегмаса, менга нима? Доимий яшаганим тақдирдаям, у ҳозирча менга халақит қилаётгани йўқ.

Кундузлари болани кўча томондаги ток тагига қўйилган курсида олиб ўтираман. Тоза ҳаво, енгил шабадада иккаламизнинг ҳам танимиз яйрайди. Ток барглари орасидан рўпарадаги ҳовлини зимдан кузатаман: келинчакнинг гаплари ростга ўхшаяпти, шундан бошқа ғимир-ғимир қиладиган одамнинг ўзи йўқ, шекилли. Олифта қайнука ҳар куни сўнгги урфда кийиниб, онасига ёрдамлашгани магазинга йўл олади, очиқ эшигидан кўриниб турибдики, қайнатаси сўрида мудраяпти, Таннозхон (нималар деяпман ўзи), яъни қайнэгачи ясан-тусан қилиб ишга кетяпти. Йўл-йўлакай келинчакка вазифаларини тушунтириб, нималарнидир уқтиряпти. "Инсофсизлар, ўйладим ичимда, танбал ишёқмаслар. Ҳойнаҳой куёв бола телевизор кўраётган бўлса керак. Келинчак уни телевизор кўришни ёқтиради деганди. Савлатидан от ҳуркади-ю, хоббиси ётиб олиб экранга тикилиш бўлса”. Ҳайронман, шаҳарда ҳеч ким билан ишим йўқ эди. Бу ерда бўлса, ўзим билан ўзим гаплашиб, ғийбат қилиб ўтирибман.

Ўша куни тонг азонлаб турдим. Гўдак ўғлим ширингина ухлаяпти. Ҳамма ишимни тинчитиб, бирпас дам олиш учун хонтахта атрофига солинган кўрпачага чўкдим. Хаёлга берилган эканман, қўшни келинчакнинг қачон уйга кирганини сезмабман. Қўлида йўргакланган боласи.

– Опа, – деди у ҳовлиқиб-энтикиб. – Ўғлимнинг қорни оч. Кеча эрталабдан бери қуруқ сут қидирамиз, магазинларда қолмабди. Қайнанам ҳеч кимга эмизишига рухсат бермаяпти, вирус юқар эмиш, – деди.

"Тавба! Она сутидаям вирус бўлармишми, ўйладим мен. Вирус юқадиган бўлса, нега менга олиб келди? Муддаоси аниқ — болани эмизиб беришим керак!”

Зимдан гўдакка назар ташладим: хунуккина, қорамағиз, бир бурда. Менинг ўғлим каби соғлом, тўлишган эмас. Кўзчалари кичкина, илтижоли боқади. "Шу болани эмизарканманми, хаёл ўтаяпти миямдан, борди-ю, ундан менга вирус юқса-чи! Масалан, ундан кейин ўғлимни эмизсам, ўғлимга ўтса-чи?!”

– Бугун дўконимизга мол келган. Ҳамма ўша ёққа кетган. Уйда ҳеч ким йўқлигида боламни бир мартагина эмизиб беринг.

Кўриниб турибди: магазинга келган мол ҳамманинг ташвишида, кечадан бери қорни оч бола билан онасидан бошқанинг иши йўқ. Она-боланинг аҳволини тушуниб турибман, лекин нима қилай, эмизгим келмаяпти, ахир. Рози бўлмаётганим юзимда акс этиб турарди. Иккиланаётганимни сездириб қўйдим.

– Опа, ҳақингизни бераман, бир кийимлик материал мендан, – деди келинчак.

Бу келинчак боласига овқат сотиб олиб бериб ўрганиб қолган шекилли, менинг сутимга ҳам ҳақ тўламоқчи. Демак, у иккиланаётганимни тама деб тушуняпти. "Яратган эгам, қандай бандаларинг бор-а?”

Болага қўл узатдим. Онаси бундан хурсанд бўлиб, дадиллашиб гўдакни қўлимга берди. Ичида "Материал бераман деганимга дарров кўнди” деб ўйлаган бўлиши керак. Буни эмизиш учун шаръий томондан хўжайинимдан рухсат олишим кераклигини биламан. У ҳозир биздан жуда узоқда бўлсаям, қўл телефонимнинг тугмачасини боссам, кифоя эди. Негадир ундай қилмадим. "Рухсат берса керак, ўйладим ўзимча, йўқ демайди ҳар қалай. Агар йўқ, деса-чи?! Боланинг қорни оч, ахир”.

"Рухсат сўраб ўтирмайман”, деган қарорга келдим мен. Бола аллақачон қўлимда, кечадан бери оч, менинг эса сутим толиб-тошиб ётибди. Ҳеч қанақа расм-русумни қилиб ўтириш керак эмас. Хўжайиним қайсар одам, боламизга касал юқтирасан, деб рухсат бермаслиги мумкин. Агар шундай бўлса, буларни ноумид қайтараманми? Келинчак-ку бир амаллар, бола-чи, шунақа ҳолсиз ётаверадими, қачон магазинга қуруқ сут келаркан деб. У ҳамон қўлимда, йиғлашниям билмас экан бу чала туғилган кичкинтой.

Ҳеч кимдан рухсат сўрамайман, таваккал, нима бўлса бўлар, болани эмизаман. Сут меники, хоҳиш меники, ўзимдан битадиган ишга нега бошқадан рухсат сўрашим керак?!

У қадар истамаётган эсам-да, болага кўкрак тутдим. Сўрғичга ўрганибди, кўкракни қийинчилик билан олиб тортиб эмди. Менинг тафтим, иссиққина сут ёқди-ёв наздимда, энди очофатларча сўра бошлади. У эмганларини ютишга улгурмай, яна эмар, тиқилиб қолаёзган эди.

"Вой бечорагинам, ўйладим мен, қорни оч қолибди-да”. Юзига меҳр билан тикилдим. У ҳали ўйлаганим каби хунуккина эмас экан. Аксинча, ниҳоятда истарали, қош-кўзлари қоп-қора, юпқа лаблари қип-қизил ширингина чақалоқ. "Қуйиб қўйгандек ўзимга ўхшайди, хаёлан хурсанд бўлдим. Ўзи унга нега қуруқ сут сотиб олиб беришар экан-а? Балки ортиқча чиқимнинг кераги йўқдир. Менинг сутим иккала болагаям бемалол етиб-ортади. Келинчак қайнанасини кўндиришга уриниб кўрса бўларкан. Мени ярим кечаси безовта қилишсаям, ҳеч оғринмасдим. Фақат шугина қорни тўйиб ухласа бўлди эди. Ёки қайнанасига бориб ўзим ёлворсаммикан? Унга сутимда ҳеч қандай вирус йўқлигини айтаман. Мендан болага ҳеч бир зиён етмаслигини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Қаердадир ўқигандим, она сути стерил ҳисобланаркан, у бола организмидаги саратон катакчаларини нобуд қилиб, иммунитетни мустаҳкамлармиш. Балки у аёлни жодугар деб нотўғри атаётгандирман. Агар у болани эмизишимга рози бўлса, мен учун дунёдаги энг мушфиқа аёлга айланишини билармикан? Фақат хўп деса, бас. Шу заҳоти ўзидан мен ғойибона қўйган жодугарлик тамғасини олиб ташлайди. Балки анави қизга ялиниб кўрарман. Агар ўз уйининг дарғазаб қироличаси бўлмиш онасидан рухсат олиб беролса, у мен учун пари-пайкалга айланиб қолган бўларди. Бир умр ундан миннатдор бўлиб яшаган бўлардим. Ахир у менга мана шу бир парча этни эмизиш бахтиёрлигини олиб берган бўларди-да. Сўтак қайната, боқибеғам эр, олифта қайнукадан буни илтимос қилолмаслигим аниқ. Бегона эркакка бориб бундай нарсани сўрашга ийманаман”.

Бола ҳамон эмяпти. Бир чиройлики, кўрган кўз қувнайди. Шу тобда у менинг болам бўлиб қолсайди. Фақат ўзимники. Рўпарадаги бир уй салбий қаҳрамонларга қўлиниям ушлатмаган бўлардим. Ҳатто манави гўзал келинчаккаям.

Боласига озуқа олиб бераётгани учун қайнанасини Худонинг ўрнига қўяётган шу келин энди ғашимни келтира бошлади. "Наҳотки бу манқуртнинг ўз фикри йўқ? Бола ўзиники, менинг эмизиш-эмизмаслигимни ўзи ҳал қилиши керак эмасми?”

Келинчак кўзимга энди ошиб кетган хамир, семиз оймомога ўхшаб кўрина бошлади. Ўз уйида пол артадиган латтачалик қадри йўқ бу жувонни яна нима ҳам дейишим мумкин? Бекорчихўжа эрига болани боқиш учун пул кераклигини, уни топиш учун ишлаш лозимлигини тушунтирганмикан ҳеч? Қайнана, қайнатанинг кирларини ювиш бурчидир балки. Уй, ҳовли юмушлари, бола қарашдан ҳам ортиб, қайнэгачи, қайнукасининг кирларини ҳам юваётгани тўғримикан? Қора таппи қайнэгачисига "Ўзинг юв” деса, тили узилиб тушадими? Келин ойисига тўрт челак сув ташиб бермайдиган қайнука ҳурмат қилишига арзийдими? Кун бўйи уйда ётиб, тўртта қўйни суғоролмайдиган эркакни ўзига эр санаб, зириллаб қўрқиб туриши тўғрими? Асл вирус деб мана шу инсонларни айтса бўлади. Энг катта вирус шу уйдаги салбий қаҳрамонлар. Шундайлар туфайли жамият касалланади, оила мувозанати бузилади. Бир ёшгина келинчак шунақа кишилар босими остида тонналаб юк ортилган эшакка айланади.

Йўқ, ҳозир мен эмизаётган бола бундай одамлар қўлида катта бўлмаслиги лозим. У менинг болам. Уни "салбий қаҳрамонларим” ва мана бу "оймомо” билан қолдиролмайман. Шу уйдан, умуман, бағримдан чиқиб кетишини асло истамайман. Йўқ, бермайман уни, беролмайман. "Уни мендан айирманглар, илтимос, ёлвораман сизга. Фақат менгина унга оналик қила оламан. Буни тушуниб етишинглар керак”.

– Тезроқ беринг, опа, – хаёлимни бўлди "оймомо”. – Ҳозир келиб қолишади.

У жонсарак бўлиб бир жойида туролмаётганди. Норозилигимни билдирсам ҳам болани олиб, зипиллаб жўнаб қолди. "Энди ухлаётган эди-я, тошбағир онаси уни мендан тортиб олди. Юрагимни узиб олиб кетди тилла занжир таққан "тўлин ой”, тўғрироғи "семиз ой”.

Эртаси куни ҳам тонг азонлаб келишди. У яна бағримга келганидан, яна бир марта унинг қорнини тўйдиришимдан нақадар қувончга чулғанганимни тасаввур қилолмасангиз керак. Болажоним келди мана. У яна юрагимга яқин туриб, ютоқиб-ютоқиб қорнини тўйдиряпти.

Ҳар куни келиб туришди. Эрталаблари яширинча. Шунгаям шукр қилдим. Ахир уни кўриб турибман, бир маҳал бўлсаям қорнини тўйдиряпман, бағримга босиб, ширин ҳидидан сармастликка чўмиб боряпман.

Ўша куни ҳам наҳор туриб, кўча эшигини очдим. Ҳали замон келиб қолишади. Ҳовлини тозалаб супуриб, сув сепдим. Сувдан бўшаган идишларни тўлдирдим. Чой дамлаб ичдим.

Негадир бугун ҳаяллашяпти. Кираман-чиқаман, қилаётган ишимнинг тайини йўқ. Ўғилчам ҳалиям беозор ва беғам кўринишда ухлаяпти. Хаёлим бошқа болада, кўзим эса эшикда.

Тонг ёришди, кун ёйилди, вақт чошгоҳга қараб кетди. Ҳамон йўқ. Нима бўлдийкин? Бу анқайган думалоқ "оймомо” бугун болани олиб чиқишнинг ҳеч иложини қилолмадимикан? Кўкракларим сутга тўлиб, ёрилай деяпти. Соғиб ташлагим келмаяпти, агар бирдан келиб қолишса, бўш кўкрак билан уни кутиб ололмайман. Қорнини тўйдиришим керак. Бу менинг вазифам. Ўзим яхши кўриб сидқидилдан бажарадиган энг олий вазифам.

Қўл телефонимдан чақирув мусиқаси янгради. Митти экранга назар ташладим — хўжайиним. Анча гаплашдик, ўғлини жуда соғинганини айтди. Яқинда ота бўлган эркак учун боласидан яхшироқ ҳеч ким йўқ. Асосан боласига тааллуқли ҳар бир нарсани сўради.Қандай ухлаши, яхши эмаяптими-йўқми, соғлиги ва ҳоказо. Негадир менинг аҳволим ҳақида ҳеч нарса сўрагани йўқ.

Унга боласи ҳақида ҳамма маълумотларни ижобий ҳисобот тарзида гапириб берганимдан сўнг қўшни гўдакни эмизиш учун рухсат сўрадим (кечроқ бўлсаям).

"Йўқ, – деди у қатъий. – Боламга касал юқтирасан. Шундаям эмизгинг келаётган бўлса, ўзинг биласан. Аммо ўғлимнинг саломатлиги учун бор жавобгарлик зиммангда эканини унутма!”

Мана яна битта салбий қаҳрамон. Ўз боласи учун жонини беришга тайёр, бошқаники билан бир пуллик иши йўқ.

Ана, кўча эшикда келинчакнинг қораси кўринди. Қизил тугмани шартта босдим-да, телефонни кўрпачага отиб, ўрнимдан туриб пешвоз юрдим. Қўлида иккита бўш пақир. ...Болани обкемабди-да. Саломлашиб ўтирмасдан нега уни олиб келмаганини сўрадим. "Оймомо” мен учун фожиани англатадиган сўзларни кулибгина гапирди:

– Магазинга қуруқ сут келибди.

Руҳим тушиб кетди, кайфиятим чил-чил синди. Дунёдаги барча қуруқ сутларни чиқиндихонага улоқтиргим келди. Чунки у энди ёнимга келмайди. Мен уни бағримга босолмайман, тўйиб-тўйиб ҳидлай олмайман.

Нимадир қилишим керак, буни шундай қолдиролмайман. "Тиз чўкиб ўтиниб сўрайман сиздан, менинг салбий қаҳрамонларим, болани мендан асло айирманглар! Эй "оймомо”, сенинг юмушларинг битмас-туганмас, болага қарашга эса сира вақтинг йўқ, уни менга бера қол?! Жон дадаси, бир ўғлимиз иккита бўлса ёмонми, ўз болангизни суюб, уни нари итармайсизми?”

Жуда хафа бўлиб кетганим юзимда кучли акс этди шекилли, келинчак менга ҳамдардлик билдирди:

– Сиз куюнманг, опа, ваъдам ваъда. Ўша бир кийимлик материални кечки пайт албатта олиб келиб бераман. Боламга ҳалол оқ сут бердингиз, ахир.

"Материалингни қайнэгачингни тўйига асраб қўй, ўша кунларга соғ-омон етиб олсанг, кўйлак тиктириб киясан, дедим ичимда жаҳл билан тилла занжир таққан "оймомо”га. Жинними бу?”

Йўқ, у жинни эмас, мен телбаман. Оналик меҳри мени ақлимдан айирди. Бир гўдакни эмизаман деб шу кўйга тушиб ўтирибман. Дилимдаги фарёд бўғзимга қадалди. Алам билан уйга кириб, мослама ёрдамида сутимни соғиб ташлай кетдим. Эсимни йўқотиб бўлдим-ов.

Сўнг тапир-тупур буюмларимни йиғиштира бошладим. Кетамиз. Ортиқ қололмайман. Йўқса, адо бўлишим аниқ.

Мана кетяпмиз, қўлимда гўдагим пишиллаб ухлаяпти. Транспортнинг бир маромда ҳаракати уни тебратиб аллалаяпти. Дилимга қоронғи тун чўккан.

Машина ойнасидан кенг далаларга маъюс тикилиб кетар эканман, ўз-ўзимга гапирдим:

– Энди бировнинг боласини эмизишдан олдин турмуш ўртоғимдан рухсат сўрайман.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 414 | Добавил: iphone | Теги: Omonat KINO 2016 / Омонат 2016 г. У | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018