WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 9 » Виждон азобидан қутула олмаяпман

ПОИСК / IZLASH:

16:20
Виждон азобидан қутула олмаяпман
Виждон! Унинг азобига чидаб бўлмайди. Малҳами йўқ дард гўё. Бир муддатга яширин туради-ю, сониялар ичида яранинг усти тирналиб, оғриқ кучайгандан кучайиб кетади. Шундай кезлари юрагимни чангаллаётган бу дардни шу бир парча гўшт билан юлиб олиб отгим келади... 

Ўн уч йилдирки, қилган хатом учун ўзимни кечира олмайман. Тушларимга кириб чиқади ўша кун. Уйғониб кетаман-да, ҳовлига чиқаман. Осмонга боқаман. Гуноҳларимни кечиришини сўрайман Яратгандан. Ерга қарайман, ҳеч қачон бу хатомни тўғрилай олмаслигимдан бошим хам бўлиб... Уйга кираман. Кўзимни чирт юмиб, ухламоқчи бўламан.... Ўйламай дейман... Аммо соатнинг чиққилшига ўхшаб у бир зум тин олай демайди. Баъзида "Начора, энди вақт ортга қайтмайди. Қўлингдан келганча ёрдам бердинг, тавба қилаяпсан”, дея ўзимни юпатгандек бўламан. Виждоним барибир овунмайди. 

Ўтган ҳафта акам уйига маслаҳатга чақирди. Ўғлини уйлантиришмоқчи экан. Жияним шу йил магистратурани тугатиб келди. Ишга жойлашди, одобли йигит. Мен кичик амакиси бўлганим, орамиздаги фарқ олти йиллиги туфайли, бунинг устига, у ҳам менинг соҳам — инженерликни танлагани учун ҳам бошқаларга қараганда бир-биримиз билан анча яқинмиз. Бордим. Дарвозадан кирсам, ҳовлида бўлажак куёв турган экан. 

— Ҳа, Собит, нега совуқда турипсан сўппайиб. Тақдиринг ҳал бўлаётганда, ўз фикрингни айтмайсанми? — дедим кулиб. 

— Тақдиримни менсиз ҳал қилишаяпти, — деди хомушгина. 

Ҳайрон қолдим. Ортиқча гапириб ўтирмай, ичкарига кирдим. Келинойимнинг кўзи қизарган, опам бошини қуйи солиб ўтирибди. Акамнинг бир нуқтага тикилган кўзларидан ҳеч нимани англаб бўлмайди. 

Тинчликми? — биринчи айтган сўзим шу бўлди. 

Ўтир, — акамнинг овози буйруқ оҳангида янгради. Кейин ҳамма бир-бирига қаради. Уларнинг нигоҳларидан қанақадир гапни айта олишмаётгани сезилиб турарди. 

Ўткир сизларга ниманидир ҳал қилиб берармиди? Собитнинг ўзига қўйиб бериш керак ҳаммасини, — деди акам бирдан опам билан келинойимга қараб. 

Менинг бу воқеликка нима алоқам борлигини билмай, ҳайратим ўн карра ошди. 

— Собитга қолса, орқа-олдига қарамай, тўйни бошлайди. Ёлғизгина ўғлим-а? Ногирон қизни келин қиламанми? — келинойим гапини йиғи билан тугатди. 

Собит... тўй... Ногирон қиз... хаёлларим чувалашиб кетди. Акамнинг тушунтиришларидан сўнг кўзим очилди. Йўқ, ханжар бориб ярамга санчилди. Индамай ўтирдим. Бир соатми, икки соатми, билмайман? Кейин хайр ҳам демай, йўлга тушдим. Йўл бўйи ўша кунни, ўша мудҳиш воқеани, ўша кўзлари чарос қизни, бугун бўйи етиб қолган, аммо оёқлари юролмаганидан бўй кўрсатмаган сизни ўйлаб келдим. 

***

Машина олиш бир умрлик орзум эди. Саккизинчи синфлигимдан дадамнинг "Жигули”сини ўғирлаб ҳайдардим. Ўзимни рулда жуда бахтиёр ва ҳаммадан зўр ҳис этардим-да. Бир куни дадам қилиғимдан хабар топди. "Иккинчи машинанинг калитини қўлингга олма. Аввал ўқи, одам бўл, ўзинг машина ол, кейин ҳайда”, деди-да, юзимга бир тарсаки туширди. Ёнимдаги ўртоқларим олдида мулзам бўлдим. Аламдан аҳд қилдим: "Ўзим машина оламан!” 

Ўқишга кирдим. Талабалигимдан ишлаб пул йиға бошладим. Ўқишни тугатгач, қишлоққа қайтиб, заводга ишга кирдим. Мол-қўй боқдим. Пулимни тийин-тийин қилиб йиғдим. Хуллас, етти йил йиққан-терганимни акаларимнинг ёрдами билан машинали бўлдим. Ҳаётим жуда гўзаллашгандек эди. Уйландим, ўғил кўрдик. Ҳаммаси рисолдадагидек кетаётганди. Токи бу фалокат рўй бермагунча...

Бир куни қўшни қишлоққа курсдош йигитимнинг тўйига борадиган бўлдим. Аёлимнинг "Кўнглим хижил, йўл машинасида бора қолинг”, деганига кўнмадим. "Узоқ-яқиндан курсдош йигитлар, жўралар келяпти. Орзум ушалганини кўриб қўйишсин”, дея машинада кетдим Тўй зўр бўлди. Ўртоқларим даврасида ичдим. Шу кун мезбонникида қолдик. Эртаси куни яна базм давом этди. Бошим қаттиқ оғригандан яна озгина ичдим. Тушдан сўнг эса қишлоққа қайтадиган бўлдим. Эс-ҳушим жойидалиги сабаб бемалол машинага ўтирдим. Кун ҳам ёруғ дея хотиржам келаётгандим.

Ҳмамаси сониялар ичида содир бўлди. Аввалига кўзимга қандайдир шарпа кўринди. Кейин машинамга нимадир қаттиқ урилди ва учиб кетди. Тормозни босганимда чинқирган овоз эшитилди. Бир... икки... уч дақиқа. Қанчадир вақт нима бўлганини англолмай ўтирдим. Бошимни кўтариб қарасам, йўлда бир қиз ётибди. Ён-атрофда ҳеч ким йўқ. Бир томон уйлар, бир томонда катта анҳор. "Қизчани уриб олдим”. Шу ҳақиқатни англашим билан машинани ўт олдирдим. Қанчалик худбин эканман? Кейин бу жойдан жуфтакни ростламоқчи бўлдим. Бир... икки... уч... Озгина юрганимдан кейин ичимда нимадир ғалаён қилди. "Балким у ўлмагандир? Орқамга қайтиб, шифохонага олиб борсам, жони омон қолар. Мени барибир топиб олишади” Шундай ўйлар хаёлимда тинмай айланарди. Чап томонимдаги кичик кўзгудан боқдим. Кўчада ҳеч ким йўқ, фақат мен машинам билан уриб юборган қиз беҳуш ётибди. Ўшанда Худо мени энг катта мудҳиш хатодан асради. Виждоним илк бор қийналди. Унинг оғриғидан изимга қайтдим. Машинадан тушиб қарасам, Сиз инграб ётибсиз. Шу пайт кўчада бир аёл кўринди. Воқеани тушунди-ю югуриб келди. 

Интизор! Нима бўлди? — бир менга, бир сизга, бир машинага қараб ҳаммасини тушунди. Бир нималар деб гапира кетди. Мен эса сизни даст кўтариб, машинамга ётқиздим. 

Илтимос, шифохона юринг мен билан! Тезроқ олиб борайлик, — дедим. 

Шифохонага етгунча сизнинг омон қолишингизни сўраб, ичимда бари билган дуоларимни ўқидим. Кўзим ўнгидан эса ўзимнинг турмадалигим, ҳомиладор аёлим, ҳали энди қадам ташлаётган ўғлим ўтарди. Тан оламан, ўшанда ҳам ўзимни ўйладим. Сизни омон қолишингизни истадим, аммо ўзимнинг тинчим учун! Қанчалик аблаҳ эканман?!

Шукр, ҳаётингизни сақлаб қолишди. Аммо менинг дастимдан, нафсим балолиги сабаб, ичиб рулга ўтирганим касридан сиз оёқларингиздан жудо бўлдингиз. Ўшанда ўн икки ёшли қизалоқ эдингиз. Шифохонада у ёқдан бу ёққа югурдим. Бори дори-дармонни олиб келдим, шифокорларга зор ялиндим, бироқ ғишт қолипдан кўчиб бўлганди. Отангизнинг оёқларига бош уритб кечирим сўраганимда у кўзида ёш ва ғазаб билан "Қўлингдан келса, қизимга оёқларингни бер” дея ёқамдан ушлаб, силталай кетди. Зўрға ажратиб олишди. Нега ўшанда ўлдириб қўя қолмадикан мени?... Ахир виждон азоби билан яшаш жуда оғир! 

Спиртил ичимлик сабаб бир қизни мангу ногиронликка ҳукм қилдим. Қонун олдида жазомни олдим. Уйингизга кўп бор бош егиб бордим, пойтахтга олиб бориб, даволатаман дедим. Отангиз эшитишни ҳам истамади. Охири "Илтимос, кўзимга кўринманг! Нимадир қилиб қўяман сизни!” деди. Кейин билдим, сизни ўзи пойтахга олиб борибди, лекин наф бўлмабди. 

Собит сизни тўйда кўрган экан. "Ака, шунақа чиройли қиз! Кўзлари чаросдек. Тўйхонада рақсга тушаётсам, бир қиз кулиб, томоша қилиб ўтирибди бизни. Бир кўрдим-у, севиб қолдим. Кейин ёнига бордим, роса ўйинга таклиф қилдим. Жойидан жилмайди. Фақат "Мен рақсга тушишни билмайман”, дейди. Шўхлигим тутиб, қўлидан тортқилагандим, йиғлаб юборди. Кўнгли нозик экан-да деб, узримни сўрадим. Бир пайт ўртоғим келиб, имлади. Четроққа ўтгач, унинг юролмаслигини айтди. Ёмон бўлиб кетдим жуда. Кейин телефон рақамини топдим. Зўрға гаплашади ийманиб. Уни яхши кўраман! Ака, илтимос, ойим билан дадамни кўндиринг! Ахир Интизорнинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор-ку!” дейди жияним ёлвориб. Акам билан келинойимни кўндирдим. Зора сизнинг бахтингиз кулиб, виждоним таскин топса, деб. Аммо отангиз акамни бир кўришдаёқ танибди, "Сизга берадиган қизим йўқ”, дебди. Қайта-қайта оғиз солаяпмиз, бироқ рози бўлишмаяпти. Онангиз келинойимга "Ўша фалокатдан кейин дадаси Интизорни еру-кўкка ишонмайдиган бўлган. "Ҳозир бу бола севдим, уйланаман, деяпти, аммо қизимиз юролмаса, унга доим бир одам бош-қош бўлиши керак. Бўлмайдиган савдо бу. Тўғри, бизни ҳам боғлаб бермаган. Акалари меҳрибон-ку синглисига. Биздан кейин қаровсиз қолдиришмас”, деди. Ўғлингизга яхшилаб тушунтиринг сиз ҳам”, дебди. Бахт эшикларингизни ҳам ёпиб қўйдим мен нотавон...

Мана, қизим ўн иккига қадам қўяяпти. "Дада, нега ҳамманинг машинаси бор. Сизда йўқ”, деб сўраб қолади гоҳо. "Мен ҳайдашни билмайман”, деб қўя қоламан. "Катта одамлар ҳам билмайдими ҳайдашни” деб ҳайрон қолади. Унинг томоғи оғриса ҳам, дунём қоронғу бўлиб кетади. Сизнинг отангизни энди тушунаяпман. Сизга қанчалик оғир эканлигини ҳам. 

Интизор... сиздан кечирим сўрашга-да журъатим етмайди. Бунга ҳаққим ҳам йўқ! Ахир энди вақт ортга қайтмайди. Бироқ ҳар кун мўъжиза кутиб яшайман. Худди сиздек. Қанийди оёқларингизга жон қайтса... 

Шоира ВАФОЕВА ёзиб олди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 176 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016