WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 20 » ВОЙ, ГАПИРМАНГ, УЯТ БЎЛАДИ!

ПОИСК / IZLASH:

06:50
ВОЙ, ГАПИРМАНГ, УЯТ БЎЛАДИ!
Ўз истакларингизга қулоқ тутишни ўрганинг!

Одатда бу ҳақда гапириш уят саналади. Аммо, шунга қарамай мавзу кўпчилик аёл ва эркакларга бирдек қизиқарли. Кимдир жинсий майл, истакни оиланинг асоси, деса, кимдир унчалик аҳамиятга эга нарса эмас, деб қарайди. Нима бўлган тақдирда ҳам жинсий ҳаёт эр ва хотин муносабатларида муҳим нуқта эканлигини ҳеч ким инкор қилмаса керак. Шу билан бирга бу муносабатларнинг илиқлиги нафақат эркакнинг истагига, балки аёлнинг хоҳишига ҳам боғлиқ, албатта.

Истамайман, хоҳламайман!

Жинсий майл гоҳ кўтарилиб, гоҳ тушиб турувчи истак ҳисобланади. Истак даражасига таъсир қилувчи омиллар эса кўп. Буни бир ёки бир нечта ҳолатларга боғлаб бўлмайди.

    Муносабатлар сифати;
    Тарбия;
    Жинсий алоқадан аввалги эркалашлар сифати;
    Ёш;
    Саломатлик;
    Руҳий ҳолат.  

Умуман аёлларда жинсий майлнинг йўқлиги ёки ўта пастлиги тиббиётда фригидлик ёки жинсий совуқлик, дейилади. Баъзан бу аёл жинсий алоқага нисбатан жирканиш ва алоқа пайтида оғриқлар ҳам ҳис қилиши мумкин. Сабаби эса бир қанча: руҳий жароҳат (илк алоқадаги муаммолар), тажовуз, эркакка нисбатан жирканиш ҳисси, ортиқча уятчанлик, жисмоний: жинсий аъзолар ривожланишидаги нуқсонлар, тос суяги мушакларининг етарли ривожланмагани, жинсий алоқани қийинлаштирувчи шамоллаш касалликлари ҳам жинсий майлнинг камайишига олиб келади.

Аммо ўзингизга-ўзингиз бундай ташхис қўйишдан аввал:

    Алоқа пайтида оғриқ ёки ёқимсиз туйғулар ҳис қилсангиз сийдик йўли тизими касалликларига анализ топшириб, даволанинг. Шу билан бирга эндокринолог шифокор кўригидан ўтиб, танадаги гормонлар миқдорини текширтиринг. Бу жинсий ҳаётингизни яхшилашга ёрдам беради. 
    Руҳий муаммолар: ортиқча уятчанлик, тарбия, биринчи жинсий яқинлашувнинг рисоладагидек кечмаганлиги каби ҳолатларда шифокор-сексопатолог билан биргаликда муаммонинг илдизини топиш лозим. Кўп ҳолларда қизларга жинсий тарбия борасида ортиқча қаттиққўллик қилинади. Бу албатта, қизларнинг фойдаси учун қўлланиладиган услуб, аммо аксар ҳолларда бўлажак аёлда жинсий алоқага нисбатан жирканиш ҳиссини сингдиради.  
    Жинсий майлнинг табиий равишда сўниши – ҳомиладорлик даврида баъзи аёлларда истак кучайса, баъзиларда эса аксинча йўқолади. Шунингдек, бу эмизикли оналарда ҳам кузатилиши мумкин. Туғруқдан 1-2 йилдан сўнгра бундай ҳолат ўтиб кетади. Аммо кўпинча туғруқдан сўнг жинсий масалада баъзи аёллар янада "очиладилар”. Чунки бола кўриш аёл сифатида унинг ўзига бўлган ишончини орттириб, эрига нисбатан истакнинг янада ёрқинлашишини таъминлайди.   
    Гормонал дорилар (антидепрессантлар) – гормонал контрацептив воситалари  либидо (жинсий майл)нинг тушишига олиб келади. Гинеколог шифокорга бу ҳақда билдиринг.
    45 ёшдан сўнг аёлларда жинсий хоҳиш тушиб бораверади.

Эркак айби билан...

Аксар ҳолларда эркаклар аёлнинг совуқлигидан шикоят қилишадию, аммо унинг истак ва хоҳишларига қулоқ тутишни билишмайди. Совуқ аёллар бўлмайди, "учқун чиқмаслигига нам тортган гугурт чўплар айбдор” бўлади. Эркакникидан фарқли ўлароқ, аёлнинг жинсий истаги унинг руҳий ҳолати, хотиржамлиги билан чамбарчас боғлиқ. Стресс, рўзғор муаммолари, кун давомида эшитилган ҳақоратлар, асабийлашиш, ўзига ишонмаслик – буларнинг барчаси аёлда жинсий муносабатлар майлининг сўнишига олиб келади. Бундай бўлмаслиги учун ҳаётий қийинчиликлар ва муаммоларни ётоқхонангиз эшигининг ташқарисида қолдиришни ўрганинг.

Зарарлими?

Жинсий қониқмасликка жиддий бирор бир касаллик сабаб бўлади, дейиш мушкул. Ваҳоланки аёлда жиззакилик, асабийлашиш соғлиқнинг яхши эмаслиги ва муносабатларнинг совуқлигидан  ҳам юзага келади. Ҳаммамизга маълумки, барча касалликлар асабдандир. Жинсий қониқиш аёлга руҳий кўтаринкилик, унинг кимгадир кераклиги ва аёллик ҳиссини оширади.

Икки муҳим омил

Аёлнинг жинсий майли – саломатлиги ва илиқ муносабатларга боғлиқ. Аёл учун жинсий алоқа бу биринчи ўринда ўзига, сўнгра эса ўз турмуш ўртоғига ишончини мустаҳкамлайди. Шу сабабли у ўз истаклари ва хоҳишларини англаши ва бу туйғуларни ҳеч бир уялишларсиз қабул қилишни ўрганиши лозим. Бунда эр ва хотиннинг орасидаги муносабатлар, бир-бирларининг фикр ва истакларига ҳурмат кўрсатиш муҳим роль ўйнайди. Агар аёл ўз эрининг муҳаббати ва истагини ҳис қилса, унинг учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Алоқадан аввалги эҳтиросли гап-сўзлар, ҳатти-ҳаракатлар ва эркалашлар майлнинг кучайиши учун муҳим роль ўйнайди. Қуруқлик эса аёлнинг хали муносабатга тайёр эмаслиги ва эркалашларни давом эттириш кераклигини билдиради.

Истакни оширувчи дори борми?

Дорихоналарда эркакларнинг жинсий майлини оширувчи препаратлар бор, баъзан аёллар Виаграси, деган дорилар ҳақида ҳам эшитиб қолиш мумкин. Аммо, бу ёлғон. Аёлларнинг истагини оширувчи дорилар ҳали кашф қилинмаган. Аёл ва эркакнинг жинсий майли бир-биридан фарқ қилади, эркак учун мўлжалланган дори аёлларга таъсир қилмайди. Аёлнинг жинсий майлини оширувчи деб сотиладиган дориларнинг аксарияти эса плацебо таъсирига эга. Плацебо – аслида доривор таъсирга эга бўлмаган таблеткалардир. Унинг таъсири беморнинг тузалиб кетишга бўлган ишончига боғлиқ. Ана шулар аёлларнинг жинсий майлини оширувчи дорилар сифатида тавсия қилинади.

Майлни кўтарувчи маҳсулотлар

Жинсий майлни оширувчи маҳсулотлар афродизиаклар деб аталади.

Ўсимликларга оид афродозиаклар – зираворлар (қалампирмунчоқ, занжабил, кардамон), қузиқорин, ёнғоқлар, райҳон, сельдерей, анжир, банан, ванилин. Яна бошқа озуқаларда – гўшт ва денгиз маҳсулотларида ҳам афродизиаклар бўлади.

Давоси

Энг аввало ўз истакларингизга қулоқ тутишни ўрганинг. Ўзингиз фақат уй ишлари, фарзандлар билан ўралашиб қолманг. Ўз қизиққан машғулотингиз билан шуғулланишга вақт топишга урининг. Албатта ҳаётдан завқланишни ўрганинг. Жинсий майл инсоннинг табиий истаклари – ғаризасини киради. Ва бу истаклар эр ва хотин ўртасидаги ҳам қонунан, ҳам шаръан рухсат берилган.

Аксар ҳолларда аёллар: бу менга эмас, эримга керак, у бош қотирсин, деган талқинда иш кўришади. Ёки тўшакни эрга таъсир қилиш кучига эга бўлган кураш майдонига айлантиришади. Бу сизнинг эрингиз билан муносабатларингиз зарар кўришидан бошқа нарсага олиб келмаслиги мумкин. Бунинг олдини олиш учун турмуш ўртоғингиз билан биргаликда бир-бирингизга ўз истак ва хоҳишларингизни билдиришни ва ҳиссиётларингизга ҳурмат билан қараш ва қабул қилишни ўрганинг. Ва ишонинг, бундан тўшагингиздаги ҳарорат даражаси ҳам, бир-бирингизга бўлган меҳрингиз ҳам фақат ошади.

Ширин АКБАРОВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 211 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016