WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 11 » Ўғли диний террористик оқимга қўшилиб кетган отанинг надоматлари (реал воқеа асосида)

ПОИСК / IZLASH:

15:21
Ўғли диний террористик оқимга қўшилиб кетган отанинг надоматлари (реал воқеа асосида)
"...Мен бир пайтлар тадбикорлик қилардим, пойтахтимизнинг олд оилаларидан бири эдик. Маҳалла-куй, қўни-қўшнилар орасида ўзига яраша ҳурматимиз бор эди. Аёлим билан бирга икки ўғил ва бир қизни ҳеч нарсага зориқтирмай катта қилдик. 

Фарзандларим бирин-кетин улғая бошлади. Уларнинг камолини кўриб қувончим ичимга сиғмасди. Катта ўғлим Сардор ота касб дедими, бозор ишларида менга кўмаклашиб юрди. Ишларимиз кундан-кунга яхшиланиб борарди. Кичик ўғлим ва қизим институтга ўқишга кирди. Хуллас фарзандларимдан кўнглим тўқ, давраларнинг тўрида ҳеч кимга гап бермай, мақтаниб ўтирардим.  

Кунлардан бир кун... Очиғи, ўша кунни эслагим ҳам келмайди,  Сардор мендан ўртоқлари билан масжидга жума намозига бориш учун рухсат сўради. Тўғриси, ўғлимнинг бу ишидан суюндим ва унга рухсат бериб, у келгунича, дўкондаги молларни ўзим сотиб турдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди.  Мен аҳмоқ Сардорга рухсат беришга берибману, унинг ёнидаги ўртоқларини яхшилаб суриштирмабман. Шу тариқа ўғлим жума намозларини канда қилмайдиган бўлди. Аста-секин соқол қўйиб, беш вақт намоз ўқийдиган тақвадорга айланди-қолди. Уйдагиларни ҳам динга даъват қиладиган, ҳатто менга, ўз отасига ақл ўргатадиган одат чиқарди. Бундан-да ошиб тушгани ҳар сафар нималарнидир баҳона қилиб, бозорда ишлаб топган пулларимиздан бир қисмини ўзига олиб қола бошлади. 

Шундагина кимдир унинг миясини заҳарлаяпти, деган фикрга келдим ва суриштира бошладим. Сардорни қистовга олдим, ўртоқлари ҳақида сўрадим. Улар ўғлим билан фақатгина телефон орқали боғлангани боис ўртоқларининг кимлигини билолмадим. Бу ҳақда ҳеч кимга айтмадим. Ўғлимнинг айбдор бўлиб қолишини ўйлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишдан чўчидим ва бу менга қимматга тушди. 

Сардор бора-бора  гапимга умуман  кирмай қўйди ва ишлаш учун Туркияга боришини айтиб уйдан қочиб кетди. Орадан бироз вақт ўтиб, участка нозири, маҳалла посбони ва оқсоқол келиб, Сардор ҳақида сўради ҳамда унинг диний террористик оқимларга қўшилиб қолгани ҳақида маълум қилди. 

Буни эшитган хотиним Адибанинг қон босими кўтарилди ва ҳушидан кетиб йиқилди. "Тез ёрдам” машинасида уни шифохонага олиб бордик. Ўша жойда бир аҳволда ўзига келди. Атрофга бироз термулганча, ҳолсиз оҳангда  "менинг Сардоржоним қани, нега келмаяпти, бу гапларнинг ҳаммаси ёлғон-а дадаси?” дедию  кўзини юмди. Шу-шу бошқа кўзини очмади... Бу унинг охирги сўзлари эди. 

Адибанинг маъракалари ҳам ўтди, лекин ўғлим Сардордан дарак бўлмади. Тез орада Сардор ҳақидаги гап-сўзлар маҳалла-куйга тарқалди. Қўшни маҳаллага турмушга чиққан қизим Гулчеҳрани акасининг бу қилмишларини эшитган куёвим ва қайнонаси уйдан ҳайдаб юборди. Ҳозир қизим бир ёшли набирам Севара билан бизнинг уйда яшамоқда. Ҳар куни йиғлаб эзилади. Мен ва кичик ўғлим Азизбек бош кўтариб кўчага чиқишга уяладиган бўлиб қолдик. Маҳалла-куй, қўни-қўшнилар орасида бошимиз эгик. Қачонлардир ўғлим ҳақида фахр билан оғзим тўлиб, гапирардим, бугун эса бундай фарзандни дунёга келтириб, вояга етказганимдан эл-юрт олдида уятга қолдим. Ҳаммасига ўзим айбдорман, вақтида эътиборсизлик қилдим. Энг ёмони менинг эътиборсизлигим ва журъатсизлигим туфайли ўғлим Сардор нотўғри йўл тутиб, дом-дараксиз кетди ва юзи қора бўлди. Бу иснодни кўтаролмай гулдек хотиним Адиба 44 ёшида оламдан ўтди. 

Кичик ўғлим Азизбек ҳали 20 ёшга ҳам кириб-кирмай ичкиликбозликка берилди. Энди унга ҳам сўзим ўтмай қолди. Эридан ажрашиб келган қизим Гулчеҳра эса нима қилишини билмай сарғаяди. Набирам "дадам ва бувижонимга кетаман” деб йиғлагани-йиғлаган. Жигарбандларим кундан-кунга тушкунликка тушиб, сўниб бораяптию, мен эса ожизман, ҳа ожиз ва нотавон отаман...  

На ўнгимда, на уйқумда ҳаловат бор, Адиба билан фарзандларимиз оғушида ўтган бахтли кунларимиз кўз олдимда гавдаланаверади. Яна ўша кунларга қайтгим келади! Эҳ, ўша пайтлар бахтдан сармаст эканманда. Вақтида кўзим очилмабди-да. Афсус энди кеч! Жуда кеч!

Тинимсиз ўйланаверишлар натижасида юрагим хуруж қиладиган одат чиқарди. Бу ҳам етмагандай, қандли диабет касалига чалинибман. Биргина эътиборсизлик, лоқайдлик мени шу куйга солди.

Қадрли газетхон! Бу киши нимага буларни газетага ёзиб, дардини дастурхон қиляпти дейишингиз мумкин. Балки, сиз ҳақдирсиз.. Майли, мен-ку ўз хатойим сабаб аянчли аҳволга тушдим, азобини ҳам ўзим тортяпман. Лекин менинг кўрган-кечирганларим бошқаларга ўрнак бўлишини истардим. Ҳеч бўлмаса, шу тариқа бошқа оталар мен каби аччиқ қисматга дучор бўлишининг олдини олишга ҳиссамни қўшиш истаги кечинмаларимни қоғозга тўкишга ундади. Огоҳ бўлинг, азизлар!    

Азамат Бўронов, Тошкент шаҳри

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 804 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016