WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июль » 30 » ЎҒЛИМНИНГ ДАРДИ КЎЗЛАРИМНИ ОЧДИ...

ПОИСК / IZLASH:

09:59
ЎҒЛИМНИНГ ДАРДИ КЎЗЛАРИМНИ ОЧДИ...
Ўша кунларни эсласам, ҳалиям даҳшатга тушаман. Юрагим орқага тортиб кетади. Жинни бўлиб қолмаганимга шукр қиламан. Парвардигор дард берса, шифосини ҳам беришига ўшанда ишондим.

Тиббиёт институтида ўқиганим учун кеч уйланганман. Хирург-онкологман. Қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни даволайман.

Умид ёлғиз ўғлим. Учта қиздан кейин Аллоҳ орзумизни ушалтирган. У туғилганида роппа-роса қирқ ёшда эдим. Умиднинг томоғи тез-тез оғригани учун роса авайлардик. Айниқса ойиси ҳар доим кўз-қулоқ эди:

— Умиджон, совуқ сув ичиб қўйма!

— Болам, овозинг бошқача, томоғинг оғрияптими?

«Асраган кўзга чўп тушар», деганлари рост экан. Ўшанда Умид ўн беш ёшда эди.

— Томоқни очадиган дори олиб келинг, — деди аёлим қўнғироқ қилиб.

Билдимки, ўғлимнинг яна томоғи оғриган. Ўша куни унинг иссиғи чиқиб, роса безовта бўлди. Укол қилдим. Дори ичирдим. Аҳволи яхшилангандек бўлди. Бир ҳафта ўтиб, у яна қайталади.

— Лорга олиб бор. Яхшилаб текширсин, — эрталаб тайинлаб кетдим хотинимга.

— Умиднинг гапларига қараб, аллергияси ҳам бор, шекилли, деб манов дориларни ёзиб берди, — кечқурун дорилар рўйхатини қўлимга тутқазди у.

— Яхши, олинглар…

Афсуски, бу муолажанинг таъсири ҳам узоққа бормади. Бир ой ўтар-ўтмас ўғлим яна овқат ейишга қийнала бошлади.

— Ангинангни олдириш керакми, дейман, болам, — дедим юрагим эзилиб.

— Эртага олдирайлик, — деди ўғлим зорланиб. Шундагина ўғлимга эътибор берибман. Озиб, ранги бир аҳвол бўлиб қолибди. Оғриқ жонидан ўтибдики, эртагаёқ ангинасини олдиришга тайёр! — Хўпми, дада, ўзингиз олиб борасиз-а?

Унга раҳмим келиб кетди. Шўрлик болам… Ота бўлиб, яна ўзим шифокор бўла туриб унга беэътиборман.

— Кел-чи, ўзим бир кўрай! Балки яхшилаб даволасак, олдириб ҳам ўтирмасмиз. Юзингдан кўриниб турибди — қонинг кам. Анемиясан! Иммунитетинг паст. Қувватлантирадиган дорилар беришимиз керак сенга, — шундай дея унинг ёнига ўтириб, иягидан тутдим. — Қани, оғзингни оч. Ёруғга қара…

Унинг томоғига қараб ҳайратим ортди. Шамоллаш аломатлари кўринмайди. Хаёлимга келган фикрдан юрагим ортга тортди.

— Яна қаеринг оғрияпти, ўғлим… — шу саволни беряпман-у, жавобини эшитгим келмасди.

— Кўкрагим, мана бу ерим, — у тўшини ушлади. Кўз олдим қоронғулашди.

— Қовурғангнинг пасти-чи? — «йўқ», де болам, «йўқ», де, зорланаман ичимда.

— Оғрийди. Орқам… умуртқам ҳам оғрийди…

Тилим калимага келмай қолди. Ҳушимдан кетай дедим. У айтган жойларни пайпаслаб кўргани юрагим бетламади. «Йўқ! Фақат бу эмас! Худойим, наҳот ўғлим саратонга чалинган? Ёлғизгина болам, ўғилгинам, эндигина ўн бешга кирган жигаргўшам…»

Кўзларим ёшга тўлди. Ўзимни қўлга ололмасдим. Ўкраб юборишим мумкин эди. Шунинг учун ўрнимдан турдим.

— Нима гап? — деди бизга анқайиб қараб ўтирган хотиним.

— Эртага ангинасини олдирамиз. Рангини қара, шу пайтгача эътибор қилмабман… — шундай дея ётоқхонага йўл олдим.

— Дадаси, овқат сузмоқчийдим. Қаёққа? — ортимдан бақириб қолди у.

— Ейверинглар. Мен кейин ейман…

Миям ишламай қолганди. «Энди нима бўлади? Наҳот ўғлимнинг… наҳот унинг умри ҳисобли? Йўқ! Дунёга сиғмай кетаётгандим. Йўқ! Мен адашдим. Ўзим шу соҳада бўлганим учун менга шундай туюлди. Эртага ишхонага олиб бориб ўзим текшираман. Ҳаммаси ёлғонлигига амин бўламан! Ҳа, мен адашдим!» Шу пайт хотинимнинг овози қулоғимга чалинди:

— Суюқ овқатни ҳам еёлмаяпсанми? Ёмон оғрияптими? Вой болам-ей, қачондан буён тузукли овқат емайсан, озғинлигингни қара. Мажбурлаб е.

Бу гапдан сўнг бутунлай ўзимни йўқотдим. Секин ётоқхона эшигидан мўраладим. Ўғлим косадаги суюқ овқатни ичишга уринаяпти. Лекин ютолмаяпти. Йўталяпти. Эй Худойим, унда учинчи босқич! Наҳот шу пайтгача сезмадим?! Шу ҳолга тушгунча у қанча азобни бошидан кечирган. Мен… шу касални даволайман-ку! Нега ёнимдаги, боламдаги касалликни бошидан сезмадим. Йўқ! Ўзингни бос! Ҳали текшириш керак… Ваҳима қилма!

Эрталаб уни ишхонага бошлаб бордим. Ўзим текширтиргани қўрқдим. Шунинг учун ҳамкасбим Комилга тайинладим:

— Илтимос, уни текширтириб кел. Ҳамма кўрикдан ўтказ. Рентгенологик, эндоскопик, патоморфологик, ультратовуш… ҳаммаси…

Улар келгунча қўлим ишга бормади. Юрак ҳовучлаб ўтирдим.

— Эркин Валиевич, Умиджон уйга кетаверсин. Жавоблар эртага чиқаркан… — деди ўғлимни елкасидан қучиб олган ҳамкасбим.

— Эртага? — ажабланиб қарадим унга. Бирдан тушундим-у, юрагим «шув» этиб кетди. У Умиднинг олдида гапиришни истамагани учун шундай деётганди.

— Ҳайдовчингиз бўш экан, ҳозир Умиджонни қўйиб келади…

Мен жонсиз ҳайкалга айландим. Миямга ҳеч нарса келмасди. Тўғрироғи, бу ҳақда ўйлашни, фикрлашни истамасдим. Ҳамкасбим қачон келди, нималар деди қулоғимга кирмади.

— Эркин ака? Эркин ака? — охири у мени турткилай бошлади.

— Қоғозларни бер, — дея олдим холос.

— Эркин Валиевич, ўзингизни қўлга олинг. Ўзингиз шифокорсиз-ку!

— Ҳа-а-а! Ўзим шифокорман! Кўр, кар шифокорман! Ёлғизгина болам кўз ўнгимда қизилўнгач саратони бўлиб ўтирибди, билмадим! — негадир унга бақира бошладим. — Деҳқон, чўпон бўлганимда ҳам алам қилмасди! Бошланғич босқич бўлса ҳам майли эди? Энди нима қиламан? Комил, айт! Нима қилай, айт! Нима қилсам, уни асраб қоламан? Асраб қолиш мумкинми ўзи? Нега бундай бўлди? У ҳали ёш-ку! Нима учун?

Кечадан буён бўғзимга тиқилиб ётган алам отилиб чиқди. Мен Комилни қучиб йиғлай бошладим. У мени овутолмасди. Мен бир оми, саводсиз бўлсам экан, хабарим йўқ бўлса экан, овутса… Афсус, мен ҳаммасини биламан… Бечора ўғлим шу пайтгача қанча азоб чеккан… Мен ғофил банда… Нега билмадим? Нега сезмадим?

— Унда учинчи босқич тўғрими? — сўрадим охири. Қоғозларга қарагим ҳам келмасди.

— Ҳа, — Комил кўзларини олиб қочди.

— Ўсма қаерда? Юқоридами, ўртадами, пастда?

Комил хўрсинди.

— Пастдами?

У бош чайқади. Унга тикилиб туриб кўзим тинди…

* * *

Кўзимни очганимда беморлар хонасида ётардим. Демак, ҳушимдан кетибман. Йўқ, ухлагандирман, балки… Ҳа, ухлаганман! Даҳшатли туш кўрибман…

— Комил, ёмон туш кўрибман… Тушимда ўғлим… Худога шукур туш экан…

— Эркин Валиевич? Қанақа туш?

— Тушимда Умиджон саратон бўлганмиш… — бу ёлғонлигини билардим, аммо шундай бўлишини истаганим учунми, жуда ишонгим келарди.

— Эркин ака? Ўзингини қўлга олинг… Бу туш эмас! Сиз ўзингизни қўлга олишингиз, оилангиздагиларга суянч бўлишингиз лозим…

— Йўқ, Комил… Бардошим етмайди. Унинг кўз ўнгимда сўниб боришига чидолмайман! Азобланишини кўтаролмайман! У менинг болам, ёлғизгина ўғлим!

— Қанча тез даволасак, шунча яхши. Буни ўзингиз ҳам биласиз!

— Онасига нима дейман? Ўзига-чи? Улар бирдан билади. Ахир уйда ҳар куни шу касаллик ҳақида гапирганман. Беморларимнинг аҳволини айтиб берганман…

— Наҳот, шу пайтгача сезмадингиз?

— Шуни айт. Унинг томоғи оғрирди. Онаси иссиқ-иссиқ овқат едирарди. Бефарқлик қилибман-да. Овқат еётганда йўталиб, ютолмай қолган пайтлари ҳам бўлган, аҳамият бермаганман. Бу касаллик кексаларга хос деб юрганман-да! Ёшларда кам учрайди-ку!

— Ҳа, Умиджоннинг ёшида кутилмаган ҳол…

— Энди нима қиламан, Комил?..

— Ўсма пастки қисмда. Кимё даволаш қийин кечади. Фойдаси ҳам кам.

— Операция ундан-да, оғир… Эй, Худойим, бу нима кўргулик?

— Амаллаб нур билан даволаймиз. Умиджон ёш, ҳали кўрмагандай бўлиб кетади, — Комилнинг айтаётган гапига ўзи ҳам ишонмаётгани сезилди. — Умиджонга курс даволашни қўлласак бўлади. Икки курс нурлантиришдан сўнг ўзингиз операция қиласиз…

— Йўқ! Ундай қилолмайман! Мен ўз ўғлимни операция қилолмайман…

— Бошқа иложингиз йўқ. Энг тажрибали жарроҳ — ўзингиз. Наҳот ўғлингизнинг ҳаётини бошқа бировга ишониб топширсангиз…

Комил билан кейин нималарни гаплашдим, ёдимда йўқ. Ўша куни кечга операция бор экан. Диққатимни жамлаёлмаслигимдан қўрқиб кирмайман, дедим. Аммо беморнинг яқинлари йиғлаб туриб олди. Кўз олдимга яна Умиджон келди. Мижозимнинг изтироби меникидан кам эмас. Аммо уларнинг битта ютуғи — улар менга ишонади, мендан умид қилади. Мен-чи? Мен кимга суянаман?

Ўша кунги операция муваффақиятли чиқмади. Тўғри, беморим тирик. Аммо аҳволи… Унинг икки ё уч кунлик умри қолган. Буни яқинларига қандай айтаман? Авваллари айтаверардим. Шифокор сифатида дийдам қаттиқ эди. Энди-чи? Мен ҳам кўпроқ умидвор отага айландим. Уларнинг дардига шифокор эмас, жабрдийда сифатида қараяпман.

Уйга зўрға кириб келдим. Хотиним югуриб келди:

— Умидни нега лорга олиб бормадингиз? Унинг юрагини ёриб, ўша қуриб кеткур, шифохонангизга олиб борибсиз? Бечора ўғлим келиб йиғлади…

Адойи тамом бўлдим. Энди нима дейман? Ўғлим йиғлабди. Демак, касалини билган…

— Хотин, мен чарчадим. Операциядан келаяпман. Дам олмоқчиман.

— Операциядан келаётганингизини биламан. Умидни нега у ёққа олиб бордингиз?

— Бизнинг аппаратлар яхши. Аниқ кўрсатади. Дори, иссиқ овқат бераверганингдан томоғи яра бўлиб кетибди. Эртадан ўзим даволайман!

Шундай дея тўғри ётоқхонага кирдим. Кечаси билан ухлай олмадим. Ўғлим чекадиган азобларни кўз олдимга кетириб, изтиробга тушардим.

Нега Аллоҳ мени ғафлатда қолдирди? Қайси гуноҳим учун ёлғизгина ўғлимга бу дардни берди? Мана шу саволлар, оғриқли хаёллар гирдобида икки ойни ўтказдим. Бу вақт ичида Умиджон икки курс даволанди. У ҳам, хотиним ҳам негадир мени бошқа саволга тутмади. Хотинимнинг одамовироқ бўлиб қолганинининг ўзи унинг ҳолати айтиб турарди. Ўғлим эса бардошли чиқди. Оғриқу беҳузурликларга чидаб берди. Бироқ кучли дори-дармонлар, нур ўз ишини қилган, бечора ўғлимнинг суяги қолганди холос. Сочлари, қошлари ҳам анча тўкилганди. Икки-уч ҳафтадан сўнг уни операция қилиш лозим. Аммо қандай? Қандай қилиб ўз ўғлимнинг, яккаю-ягонамнинг бўғзига тиғ тортаман? Бирор жойига тикон кирса, юрагим зирқирайди-ку!

* * *

Ўша кун ҳам келди. Мен ўзимни босолмасдим. Уни қандай операция қиламан? Қўлларимга ҳозирдан титроқ кираяпти.

— Агар қўрқсангиз, бир ҳафтага кечиктирамиз. Чет элдан хоҳлаган профессорингизни чақирасиз, — Комил ҳолатимни кўриб шу қарорга келганди.

— Йўқ! Мен уни ҳеч кимга ишонмайман! Ҳолатини ўзим, ўз кўзим билан кўришим керак. Ана шунда даволашим осон кечади, — мен қатъий қарорга келгандим.

Аллоҳга минг илтижо билан иш бошладим. Ўғлимнинг аҳволи мен ўйлагандан ҳам ёмон экан. Буни билгач, ўзимни қўлга ололмай қолдим. Мени қалтироқ босганди.

— Эркин Валиевич! Сизга нима бўлди? — ёрдамчим шошиб қолди.

Комил яна жонимга оро кирди:

— Ўз ўғлингизнинг ҳаётига зомин бўлмоқчимисиз? Бу — Умид! Эсингиздан чиқарманг! Ўзингизни қўлга олинг!

Бу гаплардан сўнг бошимга тўқмоқ теккандек бўлди. Жон-жаҳдим билан ишга киришдим. Ўғлимнинг ҳаёти учун курашишим керак ахир!

Операция муваффақиятли чиқди. Аммо… тажрибамдан биламанки, Умиднинг аҳволидаги беморлар беш йилдан ортиқ яшамайди! Эй Худойим, мен бунга чидолмайман! Наҳот, ўғлим йигирмага ҳам киролмайди? Беморларимнинг яқинларига «Унинг саккиз ой, бир йил умри қолган», деб айтаверардим. Уларни қанчалар азобга қўйганимни энди тушунаяпман.

* * *
Тинимсиз дори-дармон, парвариш билан Умид уч йил яхши юрди. Кейин яна орқага кета бошлади. Даҳшатга тушдим. Умид қиладиган ҳеч нарсам қолмаганди. Ғамга ботиб қолдим. Кимдир менга ёрдам беришини, кўнглимни кўтаришини истардим. Одамлар олдимга умид билан келарди. Бир оғиз гапимдан тасалли топиб қайтарди. Мен-чи? Мен кимдан нажот кутай?

Бошимни қаерга уришни билмай юрганимда Ҳаж мавсуми бошланиб қолди. Ҳажга ҳужжат тўғирлаётиб у ердагиларнинг гапидан ўйга толдим. Бу муқаддас сафарга ҳалол пул билан бормоқ керак! Менинг топганларим ҳалолми? Ўлим остонасидаги беморларимдан операция учун пул олганман. Йиққан-терганим шу пуллар эвазига келган. Уларни ҳалол деб бўладими? Наҳот охирги умидим ҳам пучга чиқса? Эй Худо, нега мендан марҳаматларингни аяйсан? Туни билан юрагимни ғам кемирди. Эртасига яна ўзимни қўлга олишга интилдим. Бу борада илмлироқ кишига маслаҳат солдим.

— Ҳадя қилиб беришган бўлса бошқа гап эди… — деди у ҳам ўйга толиб. — Аммо сиз кўнглингизни чўктирманг. Ўғлингиз ва сизнинг номингиздан кетаётганларга айтиб, пайғамбаримизга салом йўллаймиз. Зам-зам сувидан келтирамиз.

Қалбим яна ишончга тўлди. Аллоҳнинг марҳамати кенглигига ишондим.

Умиджон яна аста-секин соғлигини тиклай бошлади. Иккинчи бор ўтказган кичик операциядан сўнг у бутунлай соғайди, десам ишонаверинг.

— Дадажон, мен соғайиб кетаман! Қўрқманг, ўғлим ўлиб қолади, деб қўрқманг! Мен авваллари ўлимдан қўрқардим. Энди қўрқмайман! Биз кўпчиликмиз, наҳот битта касалликни енголмасак… Мен, ойим, сиз тинмай курашаяпмиз. Парвардигор бор! У бизни ноумид қилиб қўймайди, — операциядан чиққан Умиджонинг бу гапларидан йиғлаб юборган бўлсам-да, тасалли олдим. 

Ҳозир у йигирма икки ёшда. Уйлантириш тараддудидамиз. Унинг хасталиги менга катта ибрат бўлди. Ҳозир беморларимдан ҳеч нима таъма қилмайман. Қилган гуноҳларимдан тавбадаман.

Наргиза Усанбоева ёзиб олди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 334 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016