WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10533]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1879]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3515]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6802]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11276]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1426]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [232]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [250]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [700]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2746]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [396]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3347]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5193]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [492]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [838]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [160]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [58]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 107
Гостей: 106
Пользователей: 1
shawnfd11

Kun faolllari:
shawnfd11
Главная » 2021 » Июнь » 18 » Ўғлининг қимордаги қарзларини узиш учун Москвада ишлаётган 56 ёшли ўзбек аёли

ПОИСК / IZLASH:

07:50
Ўғлининг қимордаги қарзларини узиш учун Москвада ишлаётган 56 ёшли ўзбек аёли
«Ёшим 56 да. Бу ерга ишга келгунимча Тошкентда яшаганман. Учта фарзандим бор. Иккита ўғлимни уйли-жойли қилганман. Келинларим, невараларим бор. Ўғилларимдан бири қимор ўйнаб, катта пулга тушиб қолди. Унинг қарзларини ёпаман деб мен ҳам катта қарзга кирдим. Хуллас, шуларни узаман деб икки йилдан бери Москвада энага бўлиб ишлаяпман, – дейди «Daryo»нинг «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳасига интервью берган аёл. – Тўғрисини айтсам, бошида уйдаги гап кўчага чиқмасин, дардим ичимда қолаверсин деб суҳбатга рози бўлмагандим. Кейинроқ балки менинг бугунги ҳаётим, хатоларим кимгадир ибрат бўлар деб ўйлаб, ҳаммасини очиқ айтиб беришга қарорга қилдим.

Асли Қорақалпоғистонданман. 39 йилдан бери Тошкентда яшайман. 27 ёшимда бева қолганман. Ўшанда болаларим жуда ёш бўлган. Қайтиб оила қурмадим. Фарзандларимни ёлғиз катта қилдим.

Отасиз ўсгани учун ўғилларимнинг кўнгли ярим бўлмасин деб нима айтса, муҳайё қилдим. Болалигиданоқ яхши ўқиб, ўргансин деб кичик фарзандимга компьютер олиб бердим. У эса компьютер ўйинларига берилиб кетди. Пул тикиладиган покер деган ўйинга кириб қолди. Ёши ўтса-да, ақли кирмади.

Ишлаётганида ҳам ойликларини олиб келмасди. «Ўғлим, қани пулинг?» десам, унга кетди, бунга кетди деб баҳона қиларди. Иши ҳисоб-китобли эди. Ҳар ой касса топширарди. Аммо ўзининг ойликлари тугул давлатнинг пулларини ҳам шу ўйинларга тикиб юборарди. 2-3, ҳатто 8 миллион сўмгача пул ишлатиб юборган пайтлари бўлган.

Бошлиғи мени танирди. Ойнинг охирида у менга телефон қилиб, «Хола, ўғлингизга мана бунча пул етмаяпти» дерди. Давлатнинг пулларини ишлатиб, қамалиб кетмасин деб қарзларини ёпардим. Қолаверса, давлатдан номига имтиёзли уй олиб, ўзини чиқаргандик. Шартларига кўра уй олаётган шахс давлат ишида ишлаши керак эди. Ишидан бўшатишса, давлат уйни олиб қўймасин, болам кўчада қолмасин дедим. Ундан олиб, бунга бериб, йиллар давомида ўзим ҳам анчагина қарзга ботдим.

Секин-секин ҳақдорлар уйимга келишни бошлади. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар олдида шарманда бўлмай деб уларга вазиятимни тушунтирдим. Менга вақт беринглар, четга кетиб, ишлаб, ҳар ой сизларга пул жўнатаман дедим. Улар рози бўлди.

Россия ишга кетишга қарор қилдим

Маҳалламизда болалигимдан бирга катта бўлган ўртоғим бор эди. У 14 йилдан бери Москвада ишларди. Ўртоғим билан боғланиб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бердим. Бориб ишламоқчиман, иш топишга ёрдам берасизми деб илтимос қилдим. У «Майли келинг, ўзим кутиб оламан» деди. Шундай қилиб, Россияга кетишга қарор қилдим.

Кетишимга қарзга кириб қолган фарзандим рози бўлди. Каттаси эса қаршилик қилди. Бироқ вазиятни кўриб, у ҳам кўнди. Хуллас, 2019 йили бошида Москвага ишлашга келдим.

Ўртоғим ваъда берганидай мени кутиб олди. Иш топиб берувчи агентликларнинг рақамларини берди. Улар билан гаплашиб, энагаликка ишга кирдим.

Жой тополмай «дом»нинг ертўласида тунаганман

Бошида келганимда бегона юртда жуда кўп қийналганман. Уч марта иш жойимни ўзгартиришимга тўғри келган. Бошида 100 яшар аёлга энагалик қилганман. У 16 кунда вафот этган. Эртасигаёқ уй эгаси келиб, мени уйдан чиқариб юборган. Қиш эди. Совуқда қаёққа боришни билмай қолганман.

Агентликда ишлайдиган сирдарёлик аёлга учраганимда у менга тезда иш топиб берган. Яхшиямки, ўшанда ишлаган кунимга олган 16,5 минг рублгина пулим бор эди. 14 мингини унга бериб (бу ерда энагалик ишлари 14 минг рублга сотилади), мижоз билан гаплашганман.

Мижоз эртасига келишимни айтган. Лекин бир тунни ўтказиш учун жой тополмай «дом»нинг ертўласида ухлаганман. Ҳаво жуда совуқ эди. Кўча супурувчи («дворник») кўриб қолиб, «Келинг, онахон шу ерда ухланг» деб жой берган.

Вақт ўтиб, секин-секин бу ерга мослашдим.

Аёллар учун энг яхши иш — бу энагалик 

Бу ерда ишлаётган ўзбек аёллари кўп. Кимлардир ташкилотларда фаррошлик қилади, кимлардир кафеларда идиш ювувчи, официант ва менга ўхшаб қари аёл, эркакларга ва болаларга энагалик қилади.

Россияда иш топиб берадиган агентликлар бор. Улар ёрдамида иш топиш муаммо эмас. Менимча, аёллар учун энг яхши касб — бу энагалик. Қараётган одамимиз билан бирга яшаймиз, овқатланамиз. Хуллас, еб-ичиш ва турар жойдан муаммо бўлмайди.

Тунлари подъезд ювардим

Ҳозирги иш жойимда 1,5 йилдан бери ишлайман. Мен қарайдиган аёл(кампир) ногирон, фақат ётади. Ош-овқатини бераман, уй йиғиштириб, харажатларини ўзим қиламан.

Энагалик қилиш билан бирга кечалари қўшни уйларнинг подъездини ювдим. Жадвалга қараб кун давомида 18 қават подъездни ювиб чиқардим. 18 минг рубль пул олардим. Қувватим етмасди, ҳарна бўлсин деб ишлайверардим.

Охирги марта юваётиб, зинада йиқилиб кетдим. Аллоҳга шукр, ёмон тушмадим. Кейин ўзимга-ўзим «Тўхта, касал бўлиб қолсам ким пул топади? Ким қарзларни узади?» деб ўйлаб, ишдан бўшашга қарор қилдим.

Ўша куни уйга бориб, жойнамозда иложсизлигимдан йиғладим. Ўзидан ёрдам сўрадим. Аллоҳнинг қудратини қарангки, ишни топширадиган куним, кўчада бир рус аёл мени тўхтатиб, «Бизга энага керак, шундай танишларингиз йўқми?» деб қолди. Мен уйимни кўрсатиб, шу ерда энага бўлиб ишлашимни айтдим. У телефон рақамларимни ёзиб олди. Эртасигаёқ боғланиб, уйига чақирди. Бордим гаплашдик. Аёлнинг эри «18 минг рублни мен бераман, онамга қаранг, у 65 ёшда, инсульт бўлган, ярим томони ишламайди. Эрталаб келиб нонуштасини, тушликда овқатини берасиз. Ҳафтасига бир марта массаж қиласиз» деди. Рози бўлдим.

Аллоҳнинг чеварлигини қарангки, иккинчи ишимдан бўшаб, худди ана шундай ойликка янги ишга кирдим.

Ҳозир икки томонда югуриб ишлайман. Иккала ишимдан ойига 800 доллар атрофида пул топаман. Ҳар ой олган пулларимни келинимга юбораман, у қарзларимни тўлайди.

Ўғлим доим уйга қайтишимни сўрайди

Кампиримни кўтариб, ҳожатга олиб чиқаман. Оғир кўтаравериб, варикозим чиқиб кетган. Жуда кўп сиқиламан, йиғлайман. Икки йил ичида соғлиғимни йўқотдим. Аммо бошқа иложим йўқ. Энг муҳими, қарзларимдан қутулаётганимдан хурсандман.

Катта ўғлим «Она, қайта қолинг» дейди. Унга ҳозир қайтганим билан бунча пулни Ўзбекистонда тополмаслигимни, ҳали қизимни чиқаришимиз кераклиги тушунтираман.

У мен ҳам ёрдам бераман дейди, аммо унинг ҳам соғлиғида муаммолар бор. Топганига даволаниб, болаларини боқиб келяпти. Мендан бир сўм ҳам сўрамайди. Ўзини ўзи эплайди. «Она, у ерда бировларнинг кетини тозалаб топган пулингизни болаларимга едиролмайман, виждоним йўл қўймайди» дейди. Ҳайитларда менга пул ажратади. «Кимга қайси қарзга бериб келай?» дейди. Икки марта 500 доллардан қарзларимни узиб келди.

Кичигимда эса унақа ҳаракат йўқ. Яқинда 30 га киради. Хаёли фақат ўйинда, компьютерда. «Бўлди, ўйнамайман» деб қасам ичади, лекин яна кириб кетаверади. Компьютер ўйинлари ҳаётини қаттиқ заҳарлаган, ҳалиям келиним яхши, ташлаб кетмайди. Ўғлимнинг ҳамма қилиқларига чидаб келяпти. Илоҳим, набираларим отасига ўхшамасин.

Болаларимни осонликча катта қилмагандим

Биласизми, ёлғиз бошим билан бу болаларни осонликча катта қилмагандим. Метроларда писта, билет сотардим. Яна Навоий кўчасида кўп кўргазмалар бўларди. Йўлда қурт, писталар сотиб, уй-жой қилдим. Қаерда иш бўлса бориб, ҳеч жонимни аямасдан, ишлардим.

Нон қолмаганда уйимдаги «таблетка»ларни олиб чиқиб, сотиб, нон олиб келган пайтларим бўлган. Лекин шунча қийналиб катта қилган фарзандим қариганимда менга бундай қилаётганлари жуда алам қилади.

Ҳозир набираларимга қараб, дуоларини қилиб ўтираман деган пайтимда, бегона юртларда ишлаб юрганимга йиғлайман.

Дардимни ҳеч кимга айтмайман. Ўзим билан ўзим қовриламан. Болаларимнинг тарбиясида нима хато қилдим деб кўп ўйлайман.

Болам қийналмасин, ўксимасин деб ўзимни ўтга-чўғга уриб, айтганини муҳайё қилдим. Мен ишлаб, музлаткични тўлдириш билан овора бўлиб, уларни тайёрига ўргатиб қўйибман. Кўп эркалаганим хатоимми деб ўйлаб қоламан? Тушундимки, болаларни ёшлигиданоқ қаттиқ туриб меҳнатга ўргатиш керак экан.

Ўрмонга бориб, йиғлаб келаман

Ота-онамни кўп эслайман, жигарларимни, уйимни соғинаман. Жойнамозда шундай кучли йиғи келади, ўзимни тўхтатолмайман. Кампирим эшитиб қолмасин деб балконга чиқиб, йиғлаб келаман.

Ёнимизда ўрмон бор. Ўша ерга бориб, тўйгунимча йиғлаб, бақириб, ғуборимни чиқараман. Баъзан руслар кўриб қолиб, жинни аёл нима қилиб юрибди деб милицияга бериб юбормасин деб жим бўламан.

Шунақа қилиб, Россияда кунларим ўтяпти. Таскинни ибодатимдан, шу ўрмондан топяпман.

Шундай пайтлар изсиз йўқолиб кетгим келади

Энг алам қиладигани, энди қарзларимиздан қутулай деганимда ўғлим яна ўша ўйинини ўйнаб юрибди. Шундай пайтлар изсиз йўқолиб кетгим келади. Бир кечворай дейман, аммо яна ўзимни босаман.

Ота-онам 63 ёшида ўтиб кетишган. Мени ҳам ўша ёшга киришимга оз қолди. Қанча яшайман билмайман. Ўғлимга «мени қийнама, раҳминг келсин» дейман.

Қийналиб ишлаётганимни ҳам билади, айтаман. Кечалари пол ювиб келаётганимни, бошим айланиб, йиқилиб қолганимни ҳам билади. Аммо ўзини шу компьютер ўйинларидан тиёлмаяпти.

Шу онам мени дунёга келтирди, едириб-ичирди, ўқитди, уйлантирди, уй олиб берди, онамни қийнамай демайди. Ҳатто ҳозиргача турган уйининг пулини тўлаб келяпман. Яна қарзга кириб кетса, мен тўлаб юраманми деб сиқиляпман.

Мен ҳам ибодатларимни қилиб, уйда ўтиргим келади, аммо ишлашга мажбурман. Бу пулни ўзимизда тополмайман. Чиқарадиган қизим бор, келишимни совчилар кутяпти. Бориб қизларимнинг сарпосини қиламан.

Режам бўйича яна икки йил ишламоқчиман. 58—60 ёшимда уйга кириб борарканман. Бу мен учун жудаям ёмон ҳолат.

Аллоҳимдан ҳар куни боламга инсоф, меҳр бергин деб сўрайман. Тилагим ҳеч бир она мен каби йиғламасин. Ҳаммага ақлли фарзандлар ато қилсин.»

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 126 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #news, #newsuz, #xabarlar, #новости, #ahborot, #habarlar, #uznews, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021