WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9739]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1773]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [503]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3399]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6005]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10421]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1302]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [246]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2366]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2987]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5010]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [407]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [656]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [141]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 36
Гостей: 36
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, joannace2, rosellakc1, debrapj60, brandify18, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, kaylavv4, kenyara69, ernestinexk16, jefferyvv60, loumb16, zelmalg2, tamaralq18, alfredph18, crystalsx4, terryco69, erikaqv18, jacquelinewc3, hoteweino, feleciafl2, lenoravo4, charitybo4, Occargo, sethtk16, margaritadr1, mariafv2, melvamj69, troypz2, [Полный список]
Главная » 2020 » Июль » 13 » ЎГАЙ ЎҒИЛ ЎКСИНГАНДА… (бўлган воқеа)

ПОИСК / IZLASH:

07:49
ЎГАЙ ЎҒИЛ ЎКСИНГАНДА… (бўлган воқеа)
Мадамин энди ўн уч ёшни қоралади. Бироқ шу ёшдаёқ қалби нафрат, ҳадик, саросима, ўкинч туйғусига тўлиб улгурган.

У ўгай онаси Савриниса опадан қўрқади. Ҳар бир илкис ҳаракатидан ҳадиксирайди. Отаси Темирбой тракторчи кечқурун даладан чарчаб уйга қайтса, «Ўгай онам отамга ёлғон-ёшиқларни айтиб мени урдирмасмикан?» дея саросимага тушади. Қоронғи кечаларда Савриниса опанинг зардали гаплари, бошига бир муштлаб овқат берганлари, кўксини тимдалаб ўтгувчи қарғишлари ёдига тушади. Беихтиёр марҳума онаси Зайнаб опани эсларди. Болалигида онажонига эркаланганлари, Зайнаб опанинг суйиб, ардоқлашлари кўз ўнгида намоён бўлади. Шу тобда мурғак қалбини нафрат ҳисси чулғаб олади. Хаёлан бўлса-да, ўгай онасини қарғайди, ҳақоратлайди, шу баҳонада аламдан чиққандек бўлади.

Афсуски, барибир аламлари арий қолмайди. Ёстиқни қучоқлаганча отаси Темирбойнинг даҳлизда ўгай онасига қилаётган хушомадлари қулоғига чалинади-ю, баттар изтиробга тушади.

«Отам боя уйга кириб келганда мен билан совуққина кўришди холос, — ўйлайди у лаб-лунжи титраб. — Бағрига босмадиям. Ҳозир бўлса хотинчасини эркалаяпти…»

Бўйи етган-да, Мадаминнинг бу тахлит ишларга ақли етди, адолатсизлик бағрини тилиб, даст ўрнидан туриб ўтирди ва қўлларини мушт қилган кўйи эшик тирқишидан даҳлизга разм солди.

Отаси хонтахта қаршисида Сарвинисани қучоқлаганча ўтирар, қур-қур пиёладаги чойдан ҳўплаб оларди.

Уларни кўриб, беихтиёр Мадаминнинг иштаҳаси қўзғалди. Эрталаб нонушта қилган-у, шу бўйи туз тотмаганди. Кундузи ўгай онаси қайнатма шўрва қилган экан. Чақирмади. Ўзича бориб қозон қопқоғини кўтаришга қўрқди. Сарвинисанинг тағин бобиллаб қолишидан, қарғанишидан, косов олиб қувлашидан чўчиди. Аслида қўрқмасди. Отасига чақиб берса, ўтган галгидек қўлига камар олишини ўйлади-ю, тишини тишига босди ва синфдоши Шавкатларникига кирди. Бахтга қарши синфдоши ҳам уйда йўқ экан. Дардини бировга айтолмай, тамшанганча кўчага йўл олди…

— Отам ҳам менга ўгай экан-да, — деди бошини чангаллаганча Мадамин. — Келганига бир соатча бўлди. Чақирай демайди. Агар ҳозир чиқсам, тамом, тергашни бошлайди. Демак, ўгай экан-да! Ўзимнинг отам бўлса, шунақа қилармиди? Мени ёнига ўтқазиб эркаламасмиди?.. Йўқ, қўрқмайман. Урса урар, барибир чиқиб қорнимни тўйдираман. Кейин… Ҳадеб тергайверса, уйдан қочиб кетаман. Ҳеч қачон қайтмайман бу ҳовлига. Қабристонга бораман-да, онам раҳматлининг қабри тепасида ухлайман. Ҳаммасини онамга айтиб бераман…

Мадамин ички туғён таъсирида даст ўрнидан турди ва шаҳд билан хона эшигини очиб даҳлизга чиқди.

Отаси эндигина косадаги овқатга қўл чўзганди. Мадаминни кўрди-ю, қовоғини уйди. Дастурхоннинг бир четига қўйилган коса тўла шўрвани нариги ёнбошга суриб, истар-истамас тўнғиллади.

— Кел, овқатингни еб ол! Кейин гаплашаман сен билан!

Мадамин ўгай онага ер остидан қараб қўйди-да, очлик устун келиб шоша-пиша хонтахта қаршисига чўкди ва косани қўлига олди.

 

***

 

Хайрият, шу кеча отаси Мадаминни тергамади. Зўрма-зўраки насиҳат қилган бўлди холос.

Аммо… Эртаси кунги воқеани Мадамин бир умр эслаб қолишга маҳкум эди…

Бола-да, мактабда югуради-елади, ўйнайди. Натижада тез очиқади. Дарслар тамом бўлгани ҳамоно бошқалар сингари уйига зипиллайди. Тезроқ етгиси, қуруқ нон бўлса-да, кавшаб, қорнини тўйдиргиси келади.

Эртаси куни ҳам худди шундай бўлди. Жисмоний тарбия дарсида футбол ўйнай-ўйнай, толиққан Мадамин ҳовлиққанча ҳовлига кирди. Ўгай онаси нон ёпибди. Ўзидан буғ таратаётган бўрсилдоқ нонларни бирин-кетин саватга солаётган экан. Нима бўлди-ю, Мадамин хаёл олиб қочдими, тандирнинг ёнгинасига келиб ўгай онасига салом берди ва алик олишини ҳам кутиб ўтирмай, хонаси томонга юрди. Шунда билмасдан нон тўла саватни туртиб юборибди. Сават ерга қулади. Нонлар ҳар тарафга думалаб кетди.

Бу маназарага кўзи тушган Сарвиниса опанинг аҳволини сўз билан таърифлаб бўлмасди.

У бир неча сония бошини чангалаганча Мадаминга алам аралаш тикилиб турди-да, даъфатан қўлига косовни олди.

— Ҳа қирчинингдан қийилгур, тирмизак! — қарғана-қарғана Мадаминни косов билан елкаси аралаш тушириб қолди Савриниса опа. — Шунча қилган меҳнатимни бир пул қилдинг-ку, ҳароми! Ўлдириб қўўя қоламан сени! Мана сенга, мана! Худоё жонинг чиқи-иб кетсин сен жувонмаргнинг! Худоё сени туғмай онанг ўлсин, онанг!..

Мадамин шу кунга қадар Савриниса опага сира сўз қайтармаганди. Отасидан қўрқиши, шу қўрқув ортидаги ҳурмат туфайли ўгай она нималар демасин, қанча савалаб, турткиламасин, чидарди, чидолмай кетганда қочиб жон сақларди.

Аммо бир оғиз сўзи юрагини тешиб ўтгандек бўлди. Онаси раҳматлининг ҳақоратланишига тоқат қила олмади.

— Онамни тилингга олма! — ўзи билмаган ҳолда ўўгай она тутган косовни маҳкам ушлаган кўйи қичқирди Мадамин. — Онам аллақачон гўрда ётибди, билдингми?!. Нимага онамни сўкасан? Нимага?

— Ие, ҳали менга гап қайтарадиган бўлдингми? — баттар тутоқиб кетди Савриниса опа. — Вой, уйинг куйгир-эй! Қўйвор! Вой, қўйвор дедим косовни, қўйвор!

Мадамин ортиқ ҳеч нарса дея олмасди. Титраб-қақшаган кўйи ўгай онага нафрат кўзлари билангина боқарди.

— Урасанми мени? Урасанми? — чирана-чирана Мадаминнинг қўлидан косовни халос этишга уринарди Сарвиниса опа. — Қани, ур, ер юткур, ур! Ўла ҳезалак, ўла! Ҳ-ҳозир косовни чиқариб олай, кўрсатиб қўяман сенга!

— Онамни сўкма! — такрорлади Мадамин алам аралаш. — Онамни ҳақоратлама!..

— Сен-чи, — Савириниса опа қўллари асабий титраб Мадаминнинг ёқасига ёпишди. — Ўша мегажин онангнинг ёнига борасан ҳозир! Мана шу қўлларим билан бўғиб ўлдираман сен ҳаромини!..

Буниси ортиқча эди. Мадаминнинг вужудидаги чўғ алангла олди. Кўз ўнгида онаси раҳматлининг ўксик қиёфаси гавдаланиб, асабий лаб тишлади. Боши ғувиллаб, пешонасида совуқ тер доналари пайдо бўлгандек, бу тернинг қаҳри қалбини қақшатиб ўтгандек туюлди.

Кўзлари ёниб, бор кучини бир нуқтага жамлади-ю, зарб билан косовни ўгай онанинг қўлидан тортиб олди.

— Ҳали сенми гўрдаги онамнинг руҳини қақшатадиган? — дея Сарвиниса опанинг тепасига бостириб борди Мадамин. — Йў-ўқ, мен сендан қўрқмайман энди! Ўлдиришни кўрсатиб ўқяман сенга! Онажонимни оёқости қилдириб қўймайман!..

Шу сўзларни тилига кўчирди-ю, жонҳолатда Сарвинисани косов билан савалай кетди.

 

ХОТИМА ЎРНИДА

 

Алам, ўч ўти ўн уч ёшли болани ҳақиқий жоҳилга айлантириб қўйганди.

У ўгай онаси то нафас олишдан тўхтагунга қадар калтаклайверди.

Кейин эса… Қўрқиб кетди. Нималар қилиб қўйганини англади-ю, дуч ккелган тарафга қараб қочди.

Қилмиш-қидирмиш дейдилар. Орадан уч кун ўтиб Мадаминни милицция ходимлари қайсидир зовур бўйидан топишди.

У суд ҳукми билан маълум муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони вояга етмаганлар умумий колониясида ўтайдиган бўлди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 130 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #новости, #habarlar, #news, #uznews, #ahborot, #xabarlar, #newsuz, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020