WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 4 » Қўл телефонида порнографик фото ва видеороликлар сақлаганларнинг сири фош бўлди

ПОИСК / IZLASH:

08:37
Қўл телефонида порнографик фото ва видеороликлар сақлаганларнинг сири фош бўлди
Ҳуқуқбузарлар орасида аёлларнинг ҳам борлиги ачинарли холат.

Ёшлар онгини ҳар қандай ёт унсурлардан сақлаш, уларда бузғунчи ғояларга нисбатан иммунитетни шакллантириш, турли иллатлар ва уларни тарғиб қилувчи қора ниятли кимсаларнинг ўлжасига айланиб қолмасликларига катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Ахборот технологиялари ривожлангани сари, ундан фойдаланиш имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Бироқ ҳамма ҳам улардан хайрли ва эзгу мақсадларда фойдаланвермайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик суратлар ва видеолавҳаларнинг кириб келиши юзасидан доимий назарот олиб борилади. Ўтган 2015 йилнинг ўзида 226 та божхона қоидабузарликлари ҳолатларида 6051 дона буҳаё мазмундаги материалларнинг олиб ўтилишига чек қўйилган.

Қўмитанинг хабар беришича, жорий йилда бу йўналишда олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бир қанча фуқароларнинг қўл телефонлари, планшет ва ташқи хотира ускунларида беҳаё суратлар ва видеоролик сақлаганлари аниқланган.

"Олот” чегара божхона комплекси орқали кириб келган юк автотранспортининг ҳайдовчиси, эронлик Ж.Ҳолид (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг уяли телефон аппарати хотирасида порнографик, хусусан вояга етмаган шахслар иштирокидаги беҳаё мазмундаги 3651 дона фото суратлар ва 45 дона видеолавҳаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кираётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Мазкур комплекс ходимлари туркманистонлик Ж.Исматжоновнинг ҳам қўл телефони хотирасида порнографик мазмундаги 18 та фото ва 134 та видео лавҳаларнинг олиб кирилишига чек қўйишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Келес” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинди. Жумладан, "Челябинск-Тошкент” йўналишидаги поезд йўловчиси Б.Асилов қўл юклари орасидаги "Lenovo” номли ноутбук хотирасида 372 та беҳаё мазмундаги суратларни яширин тарзда олиб киришга урингани фош этилди.

Худди шу йўналишда кириб келган поезднинг яна бир йўловчиси, россиялик С.Петровнинг мобил телефони хотирасида эса фаҳш тасвирланган 626 та фото ва 14 та видео материаллар борлиги аниқланди.

"Тошкент-Москва” йўловчи поезди билан юртимизга кириб келган сурхондарёлик А.Хидировнинг қўл юклари орасидаги 2 Тб хотирага эга бўлган ташқи хотира қурилмаси (винчестер) да 121 та порнографик мазмундаги фотосуратлар ва видеороликлар борлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарлар орасида аёлларнинг ҳам борлиги ачинарли холат. Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг "Дўстлик” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикасидан кириб келган фуқаро А.Зуфарованинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, унга тегишли бўлган планшет хотирасида 57 та беҳаёликни тарғиб қилувчи видеолавхалар борлиги аниқланган.

Андижон аэропортида эса божхоначилар "Москва-Андижон” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро К.Шодиевага тегишли мобил телефонни холислар иштирокида кўздан кечиришганида, телефон хотирасига беҳаёликни тарғиб этувчи видеороликлар жойланганлиги маълум бўлди.

"Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан "Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган Ф.Игорованинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 1 дона смартфон яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланган. Смартфон холислар иштирокида кўздан кечирилганда эса унинг хотирасида 109 та беҳаё мазмундаги видеолавҳалар борлиги фош бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871 сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига порнографик материалларнинг олиб кирилиши тақиқланган. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 221 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016