WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 18 » Қўлим эгри— бошим эгик

ПОИСК / IZLASH:

23:54
Қўлим эгри— бошим эгик
Яқиндагина 22 баҳорни қарши олдим. Аммо ортимга назар солиб шу ўтган йилларни таҳлил қилар эканман, қалбим афсус-надоматга тўлади. Юрагимни туб-тубида сақланиб, менга азоб бераётган дардларни кимга айтишни билмай қийналаман...

Мен қишлоқдаги ҳавас қилгулик инсонлар хонадонида туғилдим. Оилада иккинчи фарзандман.  Опам турмушга чиқиб кетган. Укам ва синглим бор. Отам туман пенсия бўлимида ишлайди. Мен билган инсонларим ичида отам энг меҳрибон, тўғрисўз ва ҳалол инсон. Уларнинг бировга қаттиқ гапирганларини ҳеч қачон эшитмаганман. Онам эса  бироз қатиққўл.  Эсимда мактабда ўқиб юрган кезларимизда отам сал кўпроқ пул бериб юборсалар:

— Намунча эркалатмасангиз? Пулга ўч қилиб қўясиз болаларни, - дердиларда, улар берган пулни ярмини олиб қўярдилар. 

Бирор айб иш қилиб қўйсам ҳам кўпроқ отамдан эмас, балки онамнинг танбеҳларидан қўрқардим.  

Отам ҳар доим кўнглимга қарардилар. Қанча пул сўрасам, ўшанча берардилар.  

Мактабни тамомлаб, қўшни тумандаги коллежга ўқишга кирдим.  Отам мени икки туман орасида қатнаб, қийналмаслигим учун ўша туманда яшайдиган дўсти-амакимникига ижарага қўйдилар. Амаким тадбиркор эди. Уйи яқинида дўкон, чойхона очиб оилавий у ерда ишлашарди. Ўқишдан бўш пайтларим мен ҳам  уларга ёрдам бера бошладим.  Ишлар кундан кунга ривожланиб бораверди.   Бора-бора ўқишга боришга вақт топа олмай қолдим.  Йўқ, амаким мени мажбурлагани учун эмас, ўзимда ўқишга бўлган иштиёқ бўлмагани учун ҳам боргим келмасди.  Ўқитувчиларим бир неча бор ўқишга бормасам, фанларни ўзлаштира олмай қолишим мумкинлигини, баҳоларим пасайиб кетишини тушунтиришди. Аммо қулоғимга гап кирмасди. Барибир ўз билганимдан қолмадим. Кунлар шу тахлит ўтаверди. Бир куни коллеждагилар мени чақиртиришди.  Жуда кўп дарс қолдирганим учун мени курсдан курсга қолдиришмоқчи эканликларини эшитиб дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди: Ота-онам мени ўқишга киргизгунларича озмунча ҳаракат қилишдими?  Уларнинг мендан умидлари катта. Коллежни битириб, университетга киришимни, катта одам бўлишимни орзу қилишади.  Мен эса курсдан курсга қолиб ўтирсам. Йўқ, бунақаси кетмайди. Нима қилишни ўйлаб бошим қотди. Шундай кунларнинг бирида гуруҳ сардори жонимга оро кирди. Менга ўхшаган бир-иккита талабалар бундай вазиятдан қандай чиқиб кетганликларини айтиб берди. Иложи бор, фақатгина бунинг учун яхшигина пул керак экан. Менда эса бунча пул йўқ. Ўйлай-ўйлай, охири амакимдан сўраб туришга қарор қилдим. Ахир, уларга ёрдам бераман деб, ўқишим қолиб кетдику! Йўқ демасалар керак. 

Уйга қатсам, амаким ҳовлидаги танча устида чой ичиб ўтирган эканлар. Салом бериб, секингина ёнларига ўтирдим-да гап бошладим:

— Амаки, менга озроқ пул керак бўлиб қолди. Агар шу пулни берсам, мени ўқишдан четлаштиришмайди. Ўзингиз биласиз, уйдагиларнинг мендан умидлари катта.  Отамдан пул сўрай олмайман. Тўғриси уларга шунча пайт дарс қолдирганимни айтгим келмаяпти.  

Амаким ўқишга бормаганим учун мени койиган бўлдиларда, "майли пул бераман” деди.

Шундай қилиб, бироздан сўнг муаммоларимдан халос бўлдим. Ҳали тин олиб улгурмасидан иккинчи муаммо эшик қоқди: амакимдан олган қарзимни қайтариш муаммоси.   Мен уларникида ишлаганим учун ойлик беришмайди.  Дадамдан сўрасам йўқ демайдилар, аммо уларга дарс қолдириб, устига-устак амакимдан қарз бўлиб қолганимни айтишга юрагим бетламасди.  

Ҳафта сўнггида дам олиш куни уйга бордим. Уйдагилар келишимни байрамдек кутиб олишди. Онам турли туман овқату ширинликлар тайёрлаган,  гўё  "ўқийвериб”   толиққан   эркатойини ўтқазишга жой топа олмас эдилар.  Мен эса уларнинг ишончини оқламаганимдан ич-ичимдан эзилардим.

Миямда фақат бир ўй айланарди. Қандай қилиб бўлса ҳам пул топиб, амакимдан олган қарзимни қайтаришни ҳақида ўйлардим.  Ичкари уйда отам пенсионерларга тарқатиши керак бўлган пул турарди. Бешталар чамаси қопдаги пул, кўзимга мисли кўрилмаган бойлик бўлиб кўриниб кетди. "Мана шу пулдан озгина олиб тураман”.  Шу пайт хаёлимга келган фикрдан чўчиб кетдим: Бундай қилиш мумкин эмас. Бу бировнинг ҳаққи, ахир. Аммо  бу шайтоний фикр мени тобора ўзига бўйсундира бошлади:  Бу ерда пул кўп. Ҳар бир қопдан озгина озгинадан олсам сезилмайди.  Шундай қилдим ҳам. Амакимга беришим керак бўлган пулни олдим-да ҳеч нарса бўлмагандек, сумкамга солиб қўйдим. Эртаси куни эса ўқишимга кетдим. Мен кетганимдан кейин отам уйдаги пулларни ишхонасига олиб бориб, пенсионерларга тарқатишлари керак бўлган. Пулларни қайта-қайта санаб чиқишса ҳам кам чиқаверган. Отам "Менга кам пул берибсизлар” деб ишхонадаги ҳамкасблари билан жанжаллашиб қолибдилар. Улар эса ҳеч нарсага тушунмай ҳамма айбни отамга тўнкашибди. Хуллас, мен олган ўша пулларни отамнинг ойлик маошидан ушлаб қолишадиган бўлишибди.  Менга эса бундан кейин ҳам ақл кирмади. Уйга ҳар сафар келганимда отам тарқатиши керак бўлган пенсия пулларидан ўмаришда давом этавердим.  Бу пулларни қимматбаҳо кийим-кечаклар, телефондаги беҳуда суҳбатлар учун сарфлардим.  Ота-онам пуллар қаёққа кетаётганини билмай ҳалак.  

Ахийри бир кун сирим очилди. Пуллардан мен олаётганимни отам билиб қолдилар. Уларнинг ўша кунги юз ифодаси ҳамон эсимда. Отамни ҳеч қачон бу аҳволда кўрмаганман.  Улардан шу куни умримда эшитмаган ҳақоратли сўзларни эшитдим. Булар ҳам етмагандай отам мени ўласи қилиб калтаклади.  Укам ўртага тушиб ажратиб қолмаганида билмадим нима бўларди.  Биламан, қилган ишим учун менга бу ҳам кам.  Онам мендек нотавонни дунёга келтирганлари учун  ўзларини лаънатлар, "Бизни эл-юртга шарманда қилди” деб йиғлардилар. Хуллас, ота-онамдан ўша куни ёмон қарғиш эшитдим. 

Тайёр пулдан ўғирлаб ўрганиб қолгандим. На ишлашга, на ўқишга хоҳишим қолмаганди. Ўғирлик қилиш ёмон одат эканлигини ич-ичимдан ҳис этиб турсам-да,  ўзимни тўхтатолмасдим. Тана-дашномлар еган калтакларим ҳам тасъсир қилмади. Ҳаттоки улардан кейин ҳам бир неча марта уйимдан пул ўғирладим. Ота-онам билиб қолишиб, "Сен одам бўлмайсан” деб яна танбеҳ беришди. Кошки улардан ижобий томонга ўзгарсам. Пулни кўрсам ўғирламай қўймасдим. Бир куни уйдагилар қўшни туманда яшайдиган опамникига меҳмондорчиликка кетишди.  Уйдагилар мени яна эски одатини такрорламасин деб, пулларни  уйимиздаги сейфга солиб, хонани қулфлаб кетишибди. Уйда пул борлиги ундан бемалол олишим мумкинлиги тўғрисидаги хаёллар менга тинчлик бермасди. Омборга тушиб, асбоб-ускуналар турадиган эски қутичадан омбурни олдим-да, дераза ойнаси четига маҳкамланган михларни бўшата бошладим.  Ойнани олиб пастга қўйдим-да, деразанинг кичкина  кўзидан ичкарига сакраб тушдим.  Ичкаридан сейфнинг калитини қидира бошладим.  Бироз уйни тинтиб, калитни топдим-да, сейфни очиб пулдан яна ўғирладим.  Кейин яна ҳеч нарса бўлмагандек, дераза ойнасини жойига маҳкамлаб қўйдим. Уйимдагилар пулга яна тегинганимни орадан икки кун ўтиб билишди. Яна танбеҳлар, калтаклар  такрорланди.  Отам мени ҳея қачон одам бўлмаслигимни айтди, онам мендек фарзандни  қайси гуноҳлари учун берилганимни сўраб худога нола қилар, тинмай энг қўрқинчли қарғишлар билан койирдилар. 

Шу орада коллежни ҳам тамомладим. Тенгдошларимнинг айримлари ўқишни университет-у, институтларда давом эттиришар, айримлари мутахасисликлари бўйича  иш топиб, ишлай бошлашди. Мени эса ҳеч ҳам ишларим юришмасди.  Буларнинг бари  сабаби ота-онамдан қарғиш олганим учун бўлса керак.

Биз қудуқдан сув ташиб ичамиз. Кунлардан бирида қудуққа сув олгани бордим. Икки челак сувни кўтариб, уйга қайтаётганимда бехосдан йиқилиб кетдим. Бирпасда қўлим шишиб, оғрий бошлади. Отам дарҳол вилоят марказидаги шифохонага олиб бориб, қўлимни гипслатиб келдилар.  Олти ой гипсда юрганимдан сўнг, яна шифохонага бордик. Мени текширган шифокор гипсни олиб ташламоқчи бўлиб уни ечди-да, аттанг дегандек бош чайқади. Ўтган олти ой ичида қўлим  тузалмаган экан. Яна қайтадан гипслаб қўйишди.  Ота-онам мени олиб югурмаган жойлари қолмади. Лекин қўлим тузалай демасди. Ундан кейин устма-уст икки марта жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Биринчи марта кўричак бўлдим, иккинчисида эса умуртқа поғонасидаги диск чуррасидан  даволандим.  

Мен ота-онамдан қарғиш олганим, номақбул иш қилиб уларни бошини хам қилганим учун мана шу дардларга мубтало бўлдим деб ўйлайман.  Улардан минг бор узр сўрайман. Мени кечиришсин. Отам ҳар сафар кечирим сўраганимда "кечирдим” дейдилар, аммо барибир уларнинг олдида уларни гуноҳкор ҳис этавераман.  Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, мен  кўп марта холам, аммам ва яна бошқа қариндошларимникига бориб, улар йўқликларида уйларига қараб турганман. Аммо бирон марта ҳам уларнинг уйларидан бирор нарса ўғирламаганман. Менда бундай истак ҳеч қачон бўлмаган ҳам. Аммо ўз уйимда турган пулни кўрсам, ундан ҳеч кимга сездирмай олиб қўйгим келаверади. Бу ишнинг нотўғри эканлигини ҳис этиб турсам-да, ўзимни тўхтатиш қўлимдан келмаяпти. Нима қилишни ҳам билмай қолдим, тўғриси. Айни дамда  мутахасис ёрдамига жудаям муҳтожман. Менга маслаҳат беринг,  ёмон одатимдан қандай халос бўлай?

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 547 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016