WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 4 » Қўшмачилик қилган ижарачи

ПОИСК / IZLASH:

13:12
Қўшмачилик қилган ижарачи
Г.Қаюмова ўзи Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор-23, 7-уй, 3-хонадонда рўйхатда турса-да, Чилонзор-25, 36-уй, 176-хонадонда доимий равишда истиқомат қилиб келган. Аммо унинг марҳум онасидан мерос бўлиб қолган, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 7-сонли Давлат нотариал идорасининг 2013 йил 02 октябрь кунидаги 1-4575-сонли ворислик тўғрисидаги гувоҳномасига кўра Учтепа тумани, Чилонзор мавзеси, 25 даҳа, 36-уй, 176-хонадон ҳам унинг ворислик мулки ҳисобланган. Г.Қаюмованинг асосий даромади эса кичик тадбиркорликдан бўлиб, "Фарҳод” бозорида эски-туски кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланган. Ҳаммаси ана шу фаолияти давомидаги танишувдан бошланган... 

СЎНГГИ ПУШАЙМОН
— 2015 йил октябрь ойлари охирларида бозорда ўзимга ўхшаб савдо билан шуғулланувчи фуқаро Ш.Жабборова билан танишиб қолдим. Ш.Жабборова эса уй манзили Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашганлиги, шу сабабли бозорга қатнаш бирмунча қийинчиликлар туғдираётганлигини билдириб, менинг хонадонда бир ўзим истиқомат қилаётганлигимни билиб, ижара асосида истиқомат қилишликка хоҳиши борлигини билдирди. Ш.Жабборова хонадонни кўздан кечириб, бир неча кун яшаб, агарда унга тўғри келса, келгусида қонуний тартибда ижара шартномаси тузмоқчи эканини  айтди. Мен эса Ш.Жабборованинг бу таклифига, минг афсуски, билмасдан рози бўлдим, - дея изо= беради Г.Қаюмова ҳолат бўйича.

ИСБОТИНИ ТОПГАН ШУБҲА
Г.Қаюмова 2015 йил 29 октябрь куни эрталаб Қўйлиқ бозорига кетган эди. Тушлик вақтига яқин участка нозири Г.Қаюмовага қўнғироқ қилиб, уйига бегона шахслар кириб кетганлигини баён этиб, тез етиб келишликни таклиф қилади. Шундан сўнг Г.Қаюмова соат 15:30ларда уйга етиб келиб, участка нозири билан биргаликда хонадонга киради. Фуқаро Ш.Жабборова ҳақиқатдан ҳам ўзбошимчалик билан хонадонга икки нафар фуқарони киргизиб, фаҳш учун  шароит яратгани исботланади.

— Мен ҳеч қачон Ш.Жабборовага хонадонимни фахш  учун фойдаланишга рухсат бермаганман ва буни ҳаттоки муҳокама ҳам қилмаганман, — дейди куйиниб Г.Қаюмова. — Ўзим ҳам хонадондан ҳеч қачон фоҳишахона ёки бўлмаса бошқа ноқонуний тарзда фойдаланмаганман, буни қўни-қўшнилар ва маҳалла аҳли тўлиғича тасдиқлайди. 

Шунингдек, фуқаро Г.Қаюмова Ш.Жабборовани ноқонуний равишда хонадонидан фойдаланиб даромад олишга ундамаганини ҳамда ўзаро жиноий тил бириктирмаганини таъкидлайди. 

ЖИНОЯТ ҚУРОЛИ ДЕБ ТОПИЛГАН ХОНАДОН
Дастлабки тергов органи томонидан Г.Қаюмова гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган ҳамда ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли, жиноят ишининг унга нисбатан қисми ҳаракатдан тугатилган. 

Шунингдек, мазкур жиноят ишида сўроқ қилинган Ш.Жабборова, фуқаролар А.Н. ва Н.А.га жинсий яқинлик учун шароит яратиб берганлиги ҳақида хонадон эгаси Г.Қаюмованинг хабари йўқлигини ҳамда у томонидан содир қилинган жиноятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлигини кўрсатган. 

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўрилиб, 2015 йил 4 декабрда Ш.К.Жабборованинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори таъсир доирасига тушишлиги муносабати билан унга нисбаган жиноят иши ушбу Қарорнинг 5-бандига асосан тугатилган ва Г.Қаюмовага тегишли жиноят содир этилган Учтепа тумани, Чилонзор мавзеси 25-даҳа 36-уй 176-хонадон жиноят қуроли деб топилиб, давлат эгалигига ўтказилган. 

ПРОТЕСТГА АСОС ТОПИЛМАДИ
Аммо фуқаро Г.Қаюмова жиноят ишлари буйича Учтепа туман судининг 2015 йил 14 декабрдаги ва жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар апелляция инстанциясининг 2016 йил 21 январдаги қарорларидан норозилигини билдириб шикоят ариза ёзди. Бу шикоят ариза жиноят иши ҳужжатларини ўрганиш орқали яна Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан кўриб чиқилди.

Қайта кўриш жараёнида ҳам Г.Қаюмова томонидан белгиланган тартибга зид равишда Чилонзор мавзеси 25-даҳа 36-уй, 176-хонадонида ноқонуний яшаш учун шароит яратиб берилган фуқаро Ш.К.Жабборова ушбу манзилда 2015 йил 29 октябрда фоҳишахона сифатида фойдаланганлиги учун Жиноят Кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги асосланган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 21 январдаги  ажрими билан туман судининг мазкур ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Жиноят ишини ўрганиш натижасига кўра қабул қилинган суд қарорига нисбатан протест келтириш учун асос топилмади.

Аммо Г.Қаюмова фуқаро Ш.Жабборова томонидан уйига нисбатан эгаликни йўқолиши орқали етказилган моддий зарарни ундириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 985-моддасига асосан фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Хулоса ўрнида
Қиссадан ҳисса шуки, энди Г.Қаюмова емаган сомсага пул тўлашга мажбур. Тўғри, инсоннинг пешонасига унинг мақсади, ўйлари ёзилмаган. Аммо ким билан бўлса-да мулоқотга киришиш, ҳамсуҳбат бўлиш эҳтиёткорликни талаб қилади. Шунга айтсалар керакда, ўзининг эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма, деб.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 234 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016