WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 20 » Ўт қопи олиб ташлангач...

ПОИСК / IZLASH:

17:48
Ўт қопи олиб ташлангач...
«Икки йил аввал ўт қопимни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди. Эътиборсизлик қилиб, тош пайдо бўлганини билмай қолибман. Операциядан сўнг соғлигимда жиддий ўзгаришлар бўлмади. Бироқ вақти-вақти билан қорин дам бўлиши, овқатнинг яхши ҳазм бўлмаслиги безовта қилади. Мен каби ўт қописиз яшаётганлар нималарга аҳамият беришлари ҳақида маълумот берсангиз.»

Санобар Одилова, Тошкент вилояти  

Ўт-тош касаллигида ўт қопи (халтаси) жарроҳлик йўли билан олиб ташланса-да, турли хил безовталиклардан шикоят қилувчилар йўқ эмас. Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ушбу амалиёт – холецистэктомия кўп ўтказилиши бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. 

Мавзу юзасидан тоифали шифокор, олий тоифали шифокор, эндоскопист Холида ОЧИЛОВА маълумот беради. 

Ўт қопи нима учун керак? 

Ўт қопи танамиздаги муҳим аъзолардан бири. У жигарда ишлаб чиқиладиган ўт суюқлиги – сафрони сақлаш, бойитиш, овқат ҳазм қилиш жараёнида ўн икки бармоқли ичакка узатиш, баъзи ҳазм гармонларини яратиш, сўриш сингари вазифаларни бажаради. Ушбу аъзо олиб ташлангач, ўт суюқлиги тўғридан-тўғри меъдага боради. Бу ҳолатда ўт суюқлиги оз миқдордаги овқатни ҳазм қилишга етади, холос. Агар истеъмол қилинган махсулот миқдори кўп ва калорияси юқори бўлса, ўт суюқлиги уни ҳазм қилишга қийналади. Бу эса турли безовталикларга сабаб бўлиши мумкин. 

Биринчи муҳим қоида!

Жарроҳлик амалиётидан сўнг организм янги муҳитга мослашиши унга кўмак беришингиз зарур. Бу ишни таомномадан бошлаганингиз маъқул. Қайнатилган ва буғда тайёрланган таом ва егуликлар айни муддао. Қовурилган, дудланган ва спиртли ичимликлар ҳақида-ку гап бўлиши мумкин эмас. Тўғри ташкиллаштирилган парҳез ёрдамида организмингиз аста-секинлик билан янги ҳолатга мослашади.   

Қандай безовталиклар бўлади?

Ўт қописиз яшаётган беморларнинг аксарияти, қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши, кекириш, овқат ҳазм бўлишининг қийинлашиши, оғизда тахир таъм сақланиб қолиши кабилардан шикоят қилишади. Бу аломатлар ичак фаолиятидаги бузилишлардан дарак бериши мумкин. Яъни амалиётдан кейин ҳам камҳаракатлик, ёғли ва калорияли овқатларни истеъмол қилиш, ортиқча тана вазни сингари муаммолар ўзгаришсиз давом этаверса, бемор юқоридаги шикоятлардан холи бўлмайди. Шу ўринда парҳезнинг аҳамияти ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Даволовчи шифокорингиз амалиётдан кейинги олти ойлик, бир йиллик ва умумий парҳез кўриниши билан таништирган бўлса, албатта унга амал қилишингиз шарт. 

Постхолецистэктомик синдром нима?

Ўт қопининг олиб ташланиши муаммо бартараф бўлди, дегани эмас. Маълумотларга кўра, жарроҳлик амалиётидан сўнг таҳминан 20-40 фоиз беморларда, операциядан кейинги постхолецистик синдром кузатилади. Мазкур синдром ҳаммада ҳам бўлавермайди. Агар бемор амалиётдан кейинги кўрсатмаларга риоя этмаса ёҳуд ўз вақтида мурожаат этмаганлиги боис амалиёт кеч ўтказилган  бўлса (тошнинг умумий ўт йўлига силжиши, ўткир холецистит, иккиламчи жигар билиар циррози, меъда ости безининг зарарлиниши) постхолецистик синдромни юзага келтириши мумкин. 

Тавсия этиладиган парҳез

Ўт-тош касаллигининг холецистэктомия амалиёти ўтказилган беморлар учун қуйидаги кўрсатмалар тавсия эитилади: 

1.  Истеъмол қилаётган махсулотингиз юқори калорияли бўлмаслигига диққат қилинг. 
2.  Ёғ ва углеводлар, холестеринга бой бўлган махсулотларни чекланг. Ҳайвон ёғи, қаймоқ, тухум сариғи, ёғлилик даражаси юқори бўлган  балиқ ва  сут, музқаймоқ, кремли ширинликлар, қаттиқ қовурилган таом ва егуликлар шулар жумласидан; 
3.  Кун давомида оз-оздан 4-6 марта таомланишга одатланинг;
4.  Тана вазнингиз меъёрдан ортиқча бўлса, жисмоний машқлар ёрдамида озишга ҳаракат қилинг;
5.  Таомномангизда кепакли нон, мева ва сабзавотлар бўлсин;
6.  Сабзи, карам, брокколь, гулкарам, маккажўхори, сули, арпа, сабзавотлар, зайтун меваси ва ёғидан таом ва егуликлар истеъмол қилинг. Ушбу махсулотлар сафро таркибини меъёрлаштиришга кўмак беради;
7.  Даволовчи шифокорингиз кўрсатмаси билан маккажўхори попуги, қизилмия, наъматак, қашқарбеда, тирноқгул, бўймадарон каби доривор ўсимликлардан дамлама тайёрлаб қабул қилиш мумкин. 

Ҳаракатда бўлинг!

Жарроҳлик амалиётидан 2-3 ой ўтгач, пиёда сайр қилишни бошлаш мумкин. Ҳар куни 30-40 дақиқа охиста қадам ташлаб, ҳаракатланиш ўт суюқлигининг туриб қолишидан ҳимоядир. Сузиш машқи ҳам қорин бўшлиғи учун енгил уқалашдек хизмат қилади ва ўт суюқлиги ҳаракатини меъёрлаштиради. Агар унисига ҳам бунисига ҳам имкониятингиз бўлмаса ҳар куни эрталаб 10-15 дақиқа жисмоний тарбия билан шуғулланинг. 

Чекловга тушган махсулотлар:
–  Ёғли қўй ва мол гўшти;
–  Какао қўшилган ичимлик ва егуликлар;
–  Дудланган, консерваланган ва маринадланган махсулотлар;
–  Ўткир зираворлар;
–  Спиртли ичимликлар;
–  Ширинлик (пирожний, торт)


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 228 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016