WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Ўз касбига масъулиятни унутган шифокорларнинг қинғир ишлари фош этилди

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Ўз касбига масъулиятни унутган шифокорларнинг қинғир ишлари фош этилди
Халқимизда "Тани соғлиқ-туман бойлик” деган гап бор. Аммо орамизда шундай одамлар ҳам борки, улар "Мол кетсин, пул кетсин, эсон соғлиққа не етсин” деган мақолни ўзларига шиор қилиб олиб, нажот излаб келган бемор ва хаста кишилардан тамагирлик билан пул олишга ҳаракат қиладилар. Бугунги мақоламизда қасамёдига хиёнат қилиб, "оқ халатига доғ туширган” кимсалар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Қассобга мой қайғуси

Фахриддин Муҳаммадиев Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез  ёрдам бўлими мудири вазифасида ишларди. Бироқ у мансабни чўнтакни қаппайтиришнинг мақбул йўли деб билди. Ахир унинг йўлига кўз тикадиган беморлар, яқинларининг саломатлиги учун борини беришга тайёр турган инсонлар озми бу дунёда? Фахриддин ана шундай ноилож ҳолда қолган ҳамюртларимизнинг вазиятидан устомонлик билан фойдаланишни одат қилади.

Қонун тили билан айтганда, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиши лозим ва мумкин бўлган муайян ҳаракатни, пора берувчи шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига, қонунга хилоф эканлигини била туриб, тамагирлик йўли билан пора олиш жиноятини содир этди.

"Тиғ ҳаққи” – 500 минг сўм?

2015 йил 11 март куни соат 14 яримларда Қарши тумани, Навоий маҳалласидаги 4-уйда яшовчи Замира Ҳамроева ўнг томонидаги  кучли оғриқ билан Фахриддин Муҳаммадиев раҳбарлик қиладиган бўлимга ётқизилади. Тиббий кўрик пайтида унда ўнг тухумдон кистаси ёрилиши борлиги аниқланиб, беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Жарроҳлик амалиёти пайтида унинг кистаси ҳамда кўричаги биргаликда олиб ташланади. Жарроҳлик амалиёти тугаллангандан сўнг эса... шифокор Замира Ҳамроеванинг турмуш ўртоғи Шерали Қобиловни ўз хизмат хонасига чақириб, ўтказган жарроҳлик амалиёти учун 500 минг сўм беришни талаб қилади.

"Ўтганган кўнгил ўртанса қўймас”,  дейдилар. Бу Ф.Муҳаммадиевнинг касбий фаолиятидаги биринчи ва сўнгги қоидабузарлик эмасди.

Фахриддин Муҳаммадиев аслида 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 116-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган. Яъни касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабабчи бўлиб, 2 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган эди.

Яхши отга бир қамчи...

Ҳа, давлатимиз бағрикенглик қилиб, Фахриддин Муҳаммадиевнинг қилмишларини авф қилиб юборди. Оққан дарё оқиб кетди. Судланганлик ҳолати аллақачон тугалланиб, Фахриддин Муҳаммадиевнинг ўз касбига бўлган бепарволиги, жиндеккина лоқайдлиги унутилиб кетди.

Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси унга катта ишонч билдириб, шошилинч тез ёрдам бўлими мудири вазифасига ишга қўйди. Аммо халқ нақлида айтилганидек, "Ёмонни яхши бўди деб суюнма, яхшини ёмон бўлди деб куюнма” деганларидек, Фахриддин Муҳаммадиев раҳбар бўлди-ю, кўзини ёғ босиб, босар-тусарини билмай қолди.

Инсон боласи онгли мавжудот. У шуниси билан ҳайвондан фарқ қилади. Аммо шайтони лаин қутқусига учиб, ўйиндан ўт чиқариб, мисқоллаб йиғилган обрў-эътиборини бир неча сонияда қўлдан бой бериши, ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Фахриддин Муҳаммадиев ҳам шифокор деган муқаддас номга, уларнинг оппоқ халатига доғ тушириб, жазони ўташ давомида инсоф, диёнат деган оддий, аммо муқаддас неъматни унутганига ишонч ҳосил қилиб, афсус, надомат чекса, ажабмас.

Ақлга сиғмас қабоҳат

2014 йил 28 декабр куни Республика шошилинч тез тиббий илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация бўлимига Деҳқонобод туманида яшовчи Ўрол Чориев тан жароҳати билан оғир аҳволда олиб келинган.

Кўрсатилган ёрдамларга қарамай, Ўрол Чориев шифохонада вафот этган. Ички ишлар идораси ходимларининг қарорига асосан фуқаро Ўрол Чориевнинг мурдаси суд-тиббиёт экспертизаси текширувидан ўтказилиши керак эди.

2004 йил 24 май кунидан Қарши тумани суд-тиббий эксперти вазифасида, 2014 йил 1 августдан бошлаб  ўриндошлик асосида Деҳқонобод туманлараро суд-тиббий эксперти лавозимида ишлаб келаётган Нормуҳаммад Аъзамов, ўлганнинг устига тепган қилиб, марҳум Ўрол Чориевнинг ўғлига 800 минг сўм  олиб келса, ўлим сабабини "Ёпиқ калла мия шикасти, бош миянинг оғир даражада лат ейиши” тан жароҳати оқибатида келиб чиққани ҳақидаги экспертиза хулосаси тайёрлаб беришини айтади.

Эксперт Нормуҳаммад Аъзамов, бевақт оламдан ўтган  Ўрол Чориевлар оиласининг мусибатига ҳамдардлик билдириш ўрнига, оғзига сиққанича пул талаб қилади. Беандиша, очкўз, нафс балосига йўлиққан экспертнинг  тамагирлиги Чориевлар оиласининг иззат-нафсига тегади. Шундан сўнг, улар ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлишади.

Халқимизда  "Кўза кунда синмайди, кунида синади” деган гап бор. Бу — ҳа, ҳеч ким кўрмаяпти-ку, деб ўйлаб, осонгина, мўмайгина бойлик, манфаат орттириш учун хуфёна ишларни қилиб юрган одам бир кун бўлмаса, бир кун қўлга тушиши, яширинча қилиб юрган ишлари фош этилиши, шарманда-шармисор бўлиши муқаррардир, дегани. Эксперт Нормуҳаммад Аъзамовнинг кўзаси эса 2015 йилнинг бошига келиб синди. У 1991 йилдан бери шу соҳада хизмат қилиб келаётганди. 

Жиноят жазосиз қолмайди

Суд Аъзамов Нормуҳаммадни 5 йил озодликдан маҳрум этди. 2 йил мансабдорлик лавозимларида ишлашдан маҳрум қилди.

Ҳалоллик, поклик, одоб-ахлоқ, садоқат, диёнат... Бу сўзларни узоқ давом эттириш мумкин. Киши шуурида ана шу туйғулар бўлмаганда, жамият тубанлашиб кетган бўларди. Улуғ алломаларимизнинг ўгитларида, панд-насиҳатларида поклик, ҳалоллик, ахлоқ масалаларига катта эътибор қаратилган.

Нопоклик нима? Ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормаслик, мудом хиёнатга ошно бўлиб юришнинг оқибати нопокликни келтириб чиқаради. Ўртага нопоклик тушдими, маънавий туйғулар топталади. Кайковуснинг "Қобуснома” асарида ёзилишича, агар киши сидқидилдан сувга оёқ қўйса, сув ҳам унинг оёғи остида қаттиқ бўлади. Демак, ҳар бир инсон қалбидаги поклик ва ҳалоллик мустаҳкам бўлса, ўша инсон чин одамийлик меҳвари ҳисобланади. Агар  акси бўлса-чи? Акси бўлса, Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез ёрдам бўлими мудири Фаҳриддин Муҳаммадиев ва Қарши тумани суд-тиббий эксперти Нормуҳаммад Аъзамовларга ўхшаб ҳалол билан ҳаромнинг фарқига бормай, очкўзлик қилиб, бойликка ҳирс қўйиб, ишончни суиистеъмол қилса,  совуқ панжаралар ортида ер чизиб ўтиради. Афсус, минг афсус.

Жўра БОБОРАҲМАТ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 145 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016