Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида Туркия пойтахти Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бор ёки йўқлиги тўғрисида ахборот берилди.
"2016 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси 2016 йил 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас”—дейилади хабарда.