WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10816]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1923]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3571]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7493]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [86]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11506]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1533]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [252]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [256]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2913]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [410]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3481]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5286]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [940]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [41]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [77]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DennisSt, debrapj60, nelltj16, loisbd11, harriettwc3, loumb16, zelmalg2, rosenu4, jeniferma60
Главная » 2021 » Ноябрь » 23 » «Ўзимга қўйилган қабртошдайман». Эдгар По, Силвия Плат, Франц Кафка — руҳий муаммолардан азият чеккан буюклар

ПОИСК / IZLASH:


12:32
«Ўзимга қўйилган қабртошдайман». Эдгар По, Силвия Плат, Франц Кафка — руҳий муаммолардан азият чеккан буюклар
Ижод аҳли орасида оғир руҳий тушкунликдан азият чекиб, ҳатто ўз жонига қасд қилганлар учраб туради. Улар ўзидаги руҳий ғалаёнларни юксак маҳорат билан оққа кўчириб, бутун дунёга донғи кетганига қарамай, шахсий ҳаёти ҳавас қиларли даражада бўлмаган. Қуйида шундай таниқли ижод кишилари ҳақида ҳикоя қилинади.

Виржиния Вулф

Виржиния Вулф (1882–1941)

Модерн адабиётнинг энг кўзга кўринган вакилларидан бири Виржиния Вулф ўзидан катта адабий мерос қолдириб кетган. Бошқа томондан, ёзувчининг ҳаёти алғов-далғов ўтиб, ўз жонига қасд қилиш билан якун топган. Замонавий тадқиқотчилар Виржиния Вулфнинг маниакал-депрессив психоздан азият чекканини айтади.

Виржиния зиёли оилада дунёга келган. Болалигида кўп вақтини отасига қарашли катта кутубхонада ўтказарди. Уйга меҳмон бўлиб келган қариндош болалар ўша кутубхонада Виржиниянинг ўзига зўравонлик қилади. У бу вақтда эндигина 13 ёшда эди. Хизматкорлар болаларни қиздан нари ҳайдайди, воқеадан хабар топган ота-онаси эса қиздан бу воқеани ҳеч кимга айтмасликни илтимос қилади.

Бўлиб ўтган воқеа сабаб руҳий тушкунликдан азоб чекиб юрган қизга онасининг ўлими иккинчи зарба бўлиб тегади. Ўшанда у илк бор ўз жонига қасд қилишга уринган.

Умрининг кейинги йилларида ҳар хил овозларни эшитадиган, кўзига турли шарпалар кўринадиган, ўзи билан ўзи гаплашадиган бўлиб қолади. Бир сафар бу ҳатто икки кун узлуксиз давом этган. Боз устига, ёзувчининг турмуш ўртоғи Леонард Вулф ҳам руҳий жиҳатдан соғлом эмасди. Улар шу тақлид бир-бирига суяниб қолганди.

Виржиния буларнинг ҳаммасига 1941 йил, 28 март куни нуқта қўяди. Ҳуружлар ва оғриқлардан безиб, юраги қон бўлган адиба ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлган.

Ушбу ҳавола орқали унинг ўзбек тилига таржима қилинган бир қатор ишлари билан танишиш мумкин.

Эдгар Аллан По

Эдгар По (1809–1849)  

Эдгар По ичкилик ва опиоидларга қарамликдан азият чекарди. Бу ҳам етмагандек, шоир тириклайин кўмиб юборилишдан қўрқар ва уни галлюцинациялар безовта қиларди. Психиатрлар Эдгарга руҳий бузилишлар билан боғлиқ хилма-хил ташхисларни қўйган. Жумладан, ўз жонига қасд қилишга мойиллик, маниакал-депрессив психоз, ичкилик ва гиёҳванд моддаларга қарамлик.

Ёзувчидаги руҳий муаммолар ва зарарли одатлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганди. Фожиалар ва изтиробларга бой ҳаёт унда янгидан янги фобияларни шакллантириб, руҳий аҳволига қаттиқ таъсир қилганди.

Эдгар икки яшар пайтида онаси вафот этади, отаси эса оиласидан воз кечганди. Болани ричмондлик савдогар Жон Аллан асраб олади. По 13 ёшидан шеърлар машқ қила бошлаган. Болалигидан унинг феъл-атвори жўшқин, хатти-ҳаракатлари ғайриоддий эди. Лекин ақлий фаолияти эрта  ривожланганди: саводи беш ёшида чиққан, мактабда ўқиб юрган вақтларида эса адабиёт, тарих, математика ва табиий фанларни яхши ўзлаштирган.

Эдгар 27 ёшида Виржиния исмли қизга уйланади ва қиз ёзувчининг асарларидаги кўплаб қаҳрамонларнинг прототипига айланади. Лекин афсуски, турмуш қурганларидан сўнг Виржинияга сил ташхиси қўйилади. Ҳаётидаги шу ва бошқа кулфатлардан нажот топиш илинжида ёзувчи ичкиликлар, гиёҳванд моддалар ва албатта, ижодга ўзини уради. Лекин маст қилувчи воситалар адибда кучли қарамликни келтириб чиқаради. Натижада унда юқорида саналган руҳий зўриқишлар, галлюцинациялар пайдо бўлган.

Шунга қарамай, у Америка романтизмининг энг йирик вакилларидан бири, детектив адабиёт ва психологик проза асосчиси сифатида ном қозонган. Адибнинг ўзбек тилига ўгирилган айрим ҳикояларини ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

Франц Кафка

Франц Кафка (1883–1924)

Жаҳон адабиётининг энг таниқли вакилларидан бири Франц Кафка жуда қисқа ва машаққатли ҳаётни яшаб ўтган. Қаттиққўл ота, ўзи ёқтирмаган иш, оғир касаллик, ишқий муносабатлардаги омадсизликлар ва ўзига ишончсизлик ёзувчини оғир изтироблар чоҳига улоқтирганди. 1910 йилда у ўз кундалигига шундай деб ёзади:

    Мен гўё тошдан яралгандайман, ўзимга қўйилган қабртошдайман, маълум бир нарса қаршисида шубҳа ё ишонч, севги ё нафрат, жасорат ё қўрқув учун ҳатто тирқиш ҳам йўқ.

Кафка кучли бош оғриғидан азоб чекарди. Шифокорлар буни ўз жонига қасд қилишга мажбур қилувчи оғриқ тури эканини аниқлайди. Аниқроқ қилиб айтганда, бу касалликка йўлиққан бемор кучли оғриққа бардош бера олмай, ўзини ўлдиришга мажбур бўлади. У кунига бир неча марта, бир неча ҳафта ва ҳатто ойлар давомида хуруж қилиб туриши мумкин.

Кафка ёзган мактублар, қайдлар ва китобларда руҳий тушкунлик ва социофобия (хатти-ҳаракатлари жамият томонидан салбий баҳоланишидан қўрқиш) аломатлари яққол сезилиб туради. Психоанализ билан яхши таниш бўлган адиб ўзидаги руҳий ва жисмоний азобларга қарши адабий ижодни қурол қилиб олганди.

Бошқа томондан, адабий танқидчилар унинг ижодига жуда яхши баҳо берганига қарамай, ёзувчининг ўз асарларидан кўнгли тўлмасди. У ҳатто ўлими олдидан дўсти Макс Брутга ҳали нашр қилинмаган асарларини ёқиб юборишни васият қилади. Макс дўстининг сўнгги ўтинчини бажармаган ва асарларни адиб ўлимидан сўнг эълон қилган.

Кафканинг серқирра ижоди билан ушбу ҳавола орқали батафсилроқ танишиш мумкин.

Эрнест Ҳемингуэй


Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби Эрнест Ҳемингуэй ҳам ўз жонига қасд қилиб вафот этган адиблар сирасига киради. Лекин Ҳемингуэйлар оиласида у фожиавий тарзда ҳалок бўлган ягона одам эмасди. Қанчалик ғалати кўринмасин, унинг бобоси, отаси, опаси ва акаси ўз жонига қасд қилган. Уларнинг барчаси наслдан наслга ўтувчи гемохроматозом касаллигидан азият чеккан.

Ёзувчи тез-тез депрессия ҳолатига тушиб турарди. Натижада у икки марта касалхонага ётқизилади, ёзиш қобилиятини йўқотади. Шифохонада шок терапия билан даволашга уринишлардан сўнг аҳволи баттар оғирлашади.

Бир неча бор қонли урушларда қатнашиб, омон қолган адиб ҳаётини бошқа оила аъзолари каби ўз жонига қасд қилиш билан якунлашга уринарди. Бир сафар касалхонага ётқизилиш арафасида тўппончага ёпишиб, ўзини отиб ташламоқчи бўлади. Лекин дўсти унинг қўлидан ушлаб қолади. Яна бир сафар парвоз вақтида самолёт винти орқали пастга сакрашга уринган. Шифохонадан чиққач, ўз қуролини олиб, машъум ниятини амалга оширади.

Ёзувчи умрининг охирларида уни кимлардир таъқиб қилаётганидан шикоят қила бошлаганди. Лекин атрофдагилар бу гапларга жиддий қармаганди. Бироқ ўтган асрнинг 20 йилларида Марказий разведка бошқармаси архивидаги маълумотлар ошкор қилинганда ҳақиқатан ҳам махсус хизмат ходимлари Эрнест Ҳемингуэйни узоқ йиллар кузатиб юргани маълум бўлган.

Силвия Плат

Силвия Плат (1932–1963) 

Силвия бир шеърида ўз умрини япроқ тўкилишига қиёслаб, Худодан бу жараённи тезлаштиришини сўрайди. Бу, албатта, жуда гўзал қиёслаш. Лекин шоиранинг шу ва бошқа ўтли сатрлари яралишига туртки берган ҳаётини у қадар гўзал деб бўлмасди. Тиббиётда ҳатто «Силвия Плат эффекти» деган тушунча мавжуд. Барча ижодий касб вакиллари ичида шоиралар руҳий касалликлардан азият чекишга кўпроқ мойил бўлишини англатувчи ҳодиса шундай аталади.

Шоиранинг дадаси Отто Плат асаларичилик билан шуғулланарди. Силвия уни жуда яхши кўрарди. Лекин у саккиз ёшдалик пайтида Отто қандли диабетдан вафот этади. Шундан сўнг шоирада руҳий муаммолар юзага кела бошлайди. Айрилиқ қиз руҳиятига шу қадар оғир таъсир қиладики, онасига энди ҳеч қачон Худо билан гаплашмаслигини айтади.

Унинг туғилгандан ақлий салоҳияти анча ўткир эди. Тили тенгдошлариникидан кўра эртароқ чиққан, шеърлар машқ қилган. Мактабда ҳам энг аълочилардан бири эди. Лекин бошқа тенгқурларига қўшилмас ва кўпинча тушкун кайфиятда юрарди. Бир куни онаси унининг оёғи яраланганини кўриб, сабабини сўраганда бу ишни ўзи қилганини ва ортиқ яшагиси келмаётганини айтади. Шундан сўнг Силвия бир муддат руҳий касалликлар шифохонасида ётиб чиқади. Ўша вақтлар шифокорлар болалардаги руҳий бузилишни фақат битта йўл билан даволашга ҳаракат қиларди — электрошок билан. Қизалоқ у ерда уйқи дорисиз ухлай олмайдиган бўлиб қолади.

Вақтлар ўтиб, Массачусетс штатидаги коллеж талабасига айланган Силвия шеърият билан жиддий шуғуллана бошлайди. Ўша вақтлари ёзган шеърларидан бири танловда ғолиб чиқиб, уч ой давомида Нью-Йоркдаги «Мадмуазел» журнали муҳаррири сифатида ишлаш имкониятини қўлга киритади. Ўша ерда у ўз дугоналарини ғалати қилиқлари билан ҳайрон қолдира бошлайди. Масалан, бир сафар у қизларнинг ёнига кириб, унга кийим бериб туришларини, чунки ўзининг барча кўйлакларини деразадан улоқтириб юборганини айтади.

Нью-Йоркдан қайтгач, ундан ҳам ғалатироқ ишга қўл уради. Онасига «Сайр қилишга кетдим, тез орада қайтмайман» деган хат қолдириб, ғойиб бўлади. Лекин бир неча кундан сўнг уйининг ертўласидан топилади. У 20 та уйқу дорисини ичиб юборганди. Бундан эзилган она қизини яна электрошок билан даволанишга мажбур қилади.

Плат кейин шоир Тед Хьюз билан оила қуриб, бир нечта фарзанд кўради, лекин бахтли бўлиб кета олмайди. 30 ёшида ўз жонига қасд қилади. Феминистлар шоиранинг ўлимида эрини айблайди. Лекин Тед ўзини «турмуш ўртоғининг фожиасида асосий эркак ролини ижро этган чорасиз кузатувчи ва манекен» бўлганини айтади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 23 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #newsuz, #Yangilik, #uznews, #news, #Yangiliklar, #новости, #habarlar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021