WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4944]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [662]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2442]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4065]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7516]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [703]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2631]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [134]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [151]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [294]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1614]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [294]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1759]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3055]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 76
Гостей: 76
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, anitahb16, Niklcler, kurasov1965k, GaangskaF, netefronse, Lessiesix, HisakoHot, GeniaEpine, CaryVeipsy, Kaylenelype, BruceJuibre, Agnuslype, LavonnaDasp, ReggieRhype, Loffloonee, steklodelnbh, Billy1111Gax, Alexbeiny
Главная » 2017 » Сентябрь » 14 » Ўзингизни кашф этинг: БИР ЎРАМ ПУЛ ТОПИБ ОЛСАМ...

ПОИСК / IZLASH:

10:48
Ўзингизни кашф этинг: БИР ЎРАМ ПУЛ ТОПИБ ОЛСАМ...
 Ривоят қилишларича бир йигит ўн йил уриниб, бир неча қадам наридан туриб отиб, игнадан ип ўтказиш маҳоратини эгаллабди. Кунларнинг бирида ўз ҳунари билан мақтаниб, буни шоҳга намойиш этишга журъат этибди. Шоҳ эса бундан ҳайратланиб, ҳазинабонга йигитнинг ушбу ҳунари учун унга эллик тилло беришини, жаллодга эса йигитнинг айни шу ҳунари учун эллик дарра уришни буюрибди.

Шоҳнинг бундай муносабатидан ҳайратланган йигит бунинг сабабини сўраганида шоҳ: "Сен ҳозир ўн йил умрингни сарфлаб, ҳеч ким қилолмайдиган ишни қилганингдан ҳайратландим ва эллик тиллога лойиқ билдим. Лекин бу эллик тиллога лойиқ иш учун умрингнинг шунча йилини сарфлабсану бунинг ҳеч кимга фойдаси йўқлигини англамабсан, бундан ғазабландим ва эллик дарра уришга буюрдим”, деган экан...

Дарҳақиқат, бугун ҳаёт ташвишлари билан банд бўлмаган кишини учратиш қийин. Ташвишлар эса аксар ҳолларда моддий манфаатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Манфаатларимизни таъминлаётган касбимиз эллик тилла топа олишини эмас, атрофдагиларга қай йўсинда фойда бераётгани ва эллик даррага лойиқ бўлиб қолмаслиги хусусида фикр юритганмисиз ҳеч?

Киши табиати баъзан шундай кайфиятга келадики, ўзи сурган хаёлларга беихтиёр қул бўлиб қолади. Масалан, дейсизми? Айтайлик, йўлда кета туриб бир ўрам пул топиб олдингиз, ёки қимматбаҳо тилла тақинчоқ. Хўш, сиз ундан қанчалик қувонишингизни баҳолай оласизми? Кимники деб сўраш одобини-ку биласиз, лекин баъзан буни эсламасликка уриниб, секин атрофга муралаб, кетишда тушадиганлар ҳам йўқ эмас. Тўғри-да, ҳозир кимники деб сўрашга ҳам қўрқади киши. Бозордан топиб олсангиз, бир даста пулни кўтариб кимники деб кўрингчи...

Ана энди шу ҳолатнинг тескариси бўлса-чи, яъни бир ўрам пулингиз ёхуд тилла буюмингизни йўқотиб қўйсангиз, қанчалик қайғуришингизни таърифлаб кўринг-чи? Кимнинг қўлида пул ёки йўқотган буюмингизга ўхшаган буюм кўрсангиз, шубҳалана бошлайсиз. Демак, топсангиз, қувонасиз, йўқотсангиз қайғурасиз.

Бундай пайтда қўлингиздан охирги келадиган иш аввало "Одамлар инсофли, топиб олса, олиб келиб беради”, дейсиз. Бироз вақт ўтгач, "Ким топган бўлса ҳам, инсоф ўзига берсин”, дейсиз. Топилмагач эса "Бош, кўзимдан...”, дейсиз. (Буюмни эгасига қайтаришни ўйлайдиган кишилар қанчалик кам учраса, йўқотган буюмини қайтариб олиб келишини истайдиганлар шунчалик кўплиги сир эмас.) Лекин биз ҳар икки ҳолатда ҳам нафсимиз олдида ожиз эканимизни ошкор қилиб қўйишимиз мумкин экан.


Мол-давлат қувонтирса...

Ривоятларга кўра Ҳазрати Ҳожа Аҳрор валега савдо карвон йўлда кела туриб, қароқчиларга дуч келгани ҳақида хабар беришади. Вале ҳазратлари босиқлик билан "Худога шукр!” деб жавоб қилибди. Бироз вақ ўтиб, хабарчи Ҳазратга "Қароқчи урган карвон сизники эмас экан”, деганида Ҳожа Аҳрор яна босиқлик билан "Худога шукр!” деб қўйган экан. Валенинг жавобидан таажжубланган хабарчи бундай жавоб беришининг сабабини сўраганида, у киши: "Аввалига карвонингизни қароқчи урди”, деганингизга қалбимга назар солдим, қалбим кетган мол учун қайғурмади. Демак молу давлатга ҳирс қўймабман "Худога шукр!” дедим.

Кейин келиб қароқчи олган карвон сизники эмас деганингизда, яна қалбимга назар қилдим, қалбим омон қолган мол учун қувонмади, "Худога шукр!” дедим”, дея жавоб берган экан.


"Пул бўлса, чангалда шурва”...ми?

Немис халқида бир мақол бор: "Пулни топа олган киши ақлли эмас, уни сарфлай олган киши ақллидир”. Ҳеч эътибор қилганмисиз? Аксарият бадавлат кишилар қанча пул сарфласа ҳам зориқишмайди, аксарият камбағал кишилар қанча иқтисод қилишса ҳам бойиб кетиши қийин бўлади. Пулдан муҳим нарсалар кўп, лекин пулсиз иложи йўқ, деган фикрларни инкор этмаймиз. Аммо барчасидан улуғ неъмат — хотиржамлик ва саломатликдир.

Бойликни хотиржамлик ва саломатлик манбаига ҳам таъсири бор-ку, дейишингиз мумкин. Албатта ушбу ҳақиқат ҳар кимнинг вазиятига қараб ўзгариб боради. Одамзод қўлига мол дунё келиб, иши юришиб турса, хурсанд, хотиржам бўлади. «Омадим келди, Худо мени суйгани учун мол-дунёни беҳисоб бериб қўйди», дея хаёл суради. Гўё соғлигида ҳам камчилик йўқдек хурсанд бўлади.

Бундай ҳол токи у зориқишсиз яшашга ўрганмагунича давом этиши мумкин. Чунки иккинчи синовга дуч келишини унутган киши бу ҳолатни синов эмас, омадсизлик деб қабул қилади. Пули камайиб қолса, ёки мол-дунё келиши тўхтаса тушкунликка тушиб, ваҳима босади: «Худога қайсидир ишим ёқмапти, шунинг учун мени бойликдан қисиб қўйди, ризқимни камайтириб қўйди», деб ўйлаб қолади киши. Баъзан «Ётиб егани тоғ ҳам чидамас экан», баъзан "Чув туширса-чи, алдаб кетса-чи, зўрлик билан тортиб олса-чи?” деган хавф-хатарлар ҳам ҳамла қилиб туради.

Ҳаттоки ўзи тўплаган бойлигини ишончли деб жамғарма сифатида банкларда сақлаётган киши ҳам баъзан ушбу пулларнинг ишончли сақланишига ҳам шубҳа билан қарай бошлайди, бу ҳам ҳақиқат.

Хуллас, булар бадавлат кишининг ҳаловатини ўғирлаб, оромидан маҳрум қиладиган, сочидаги оқларни кўпайтирадиган муаммоларнинг бир улуши бўлиб, шу ўйлар таъсирида жазавага тушиши ҳам мумкин. Демак, бойлик билан инсон қачон руҳий хотиржамликни ҳам, соғликни ҳам, ҳаттаоки чангалида шурвани ҳам тутиб туролмас экан. Дунёдан ҳақимни оламан деб минг чиранманг, пешонангизга ёзилганидан ортиғига қўл уролмас экансиз. Сиз билиб билмай қўл урган ортиғи эса бирда бўлмаса, бирда ўз жойини топиб чиқиб кетади, ёки шубҳангиз борми? Энди кўзгуга боқингчи, сиз синовнинг бойлик босқичидамисиз ёки ночорлик? Ўзингизни кашф этинги! 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 107 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017