WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4944]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [662]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2442]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4065]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7516]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [703]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2631]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [134]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [151]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [294]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1614]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [294]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1759]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3055]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 62
Гостей: 62
Пользователей: 0


Kun faolllari:
emilyrm16, nanetteuu3, kurasov1965k, autohituux, AnnDanVan, ScottSok, Lajuanacop, Monatrupyic, SEOmasterSpecialist, DoretheaBob, steklodelcni, toshkent
Главная » 2017 » Сентябрь » 11 » Ўзингизни кашф этинг: “КЎНГЛИМ ЁМОН ҚОЛДИ...”

ПОИСК / IZLASH:

15:47
Ўзингизни кашф этинг: “КЎНГЛИМ ЁМОН ҚОЛДИ...”
 Кундалик ҳаётимизда кўп такрорланувчи айрим сўзлар борки, улар кимнингдир юрагига етиб бориб ўзини англашга чорласа, кимлар учундир шунчаки эрмак бўлиб қолган. "Кўнглим қолди, кўнглимни синдирди, кўнглимга тегди” ваҳо казо...

Хўш, баъзан ташвиш, баъзан қувончга ошно этувчи, аслида ўзи кўринмайдиган ушбу атама — кўнгил ўзимизни кашф этишда қандай аҳамиятга эга бўлиши мумкин?..

Жисмимизнинг маълум қисмида жойлашиб, ўзини аъзоликдан яширган ушбу туйғу нима учун айнан инсонга хос деб ўйлайсиз? Донишманд Жалолиддин Рўмийнинг "Кўзни юмгин, кўзга айлансин кўнгил” сўзларни ёдга олайлик. Йўқ, сиз кўзингизни юмишга шошилманг, акс ҳолда фикрларимизни юмиқ кўзлар билан ўқиш ҳам, уқиш ҳам қийин. Келинг, инсон кўнглини забт этишборасида фикрлашишдан аввал ушбу рўйхатга эътибор қаратинг:

Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Жалолиддин Рўмий, Бобур, Имом Бухорий, Ибн Сино ва улар каби кўплаб Шарқ мутафаккир олиму сиёсатчилари. Улар инсон, халқ кўнглидан жой олган донишмандлар ҳисобланишади.

Кейинги рўйхат — Чингизхон, Адольф Гетлер, Бенито Муссолини, Муаммар Каддофий ва улар каби дунёга ўз ҳукмни ўтказган кишилар.

Энди юқорида номлари келтирилган икки тоифадаги қайси тарихий шахсларни кишилар кўнглини олишда илғор бўлишган деб ўйлайсиз? Ёвузлиги билан ном чиқарган шахсларни бу рўйхатдан ўчиришга шошилманг. Улар ҳам омма кўнглини олишга уста бўлишган. Бунга шубҳангиз борми? Балки уларнинг ишини зўравонликка йўярсиз?..

Аммо улар атрофидаги зўравонларнинг кўнглини ололган десак-чи, бу кўнгил олишга кирмайдими? Демак кўнгил олишнинг оқибати хайрсиз турлари ҳам бор экан-да!

Американи ким кашф этган?

"Американи кашф этган инсон кимлигини биламан” дейсиз, бу маълум. Аммо бу ерда бошқа гап бор. Ҳа, сиз билган Христофор Колумб ўз талқинича Ҳиндистонни қидирди ва "топди”. Нима илинжида қидиргани маълум — бойлик. Аммо бобокалонимиз Беруний эса ундан кўп асрлар аввал ўз салоҳияти билан бугун Америка деб аталган қуруқликнинг мавжудлигини айта олган.

Энди солиштирсак, бойлик илинжи ва илмий салоҳият самараси. Инсон кўнглига қўл узатиш Колумб Ҳиндистондан бойлик истаганчалик осон бўлса ҳам (Ҳиндистон бўлиб чиқмади), бобомиз Берунийдек қуруқлик мавжудлигини ҳис эта олиш маҳоратига эга бўлмаган. Демак, инсон ўзини ва ўзгалар кўнглини кашф этиши Американи кашф этишдан-да қийин экан. Боиси кўнгилга таъмасиз, тоза руҳ билан яқин келсангиз уни албатта чин маънода кашф эта оласиз.

Кўнгил ҳақида ўйлашни бошлаган бўлсангиз, ўз кўнглингизнинг рангини биласизми? Кўнгил икки рангдан иборат, ҳеч эътибор қилганмисиз? Ахир нутқимизда оқ кўнгил сўзини кўп ишлатамизку!

Демак, таъбир жоиз бўлса, юқорида келтирилган салбий тарихий шахсларни оқ кўнгилликдан йироқ — қора кўнгил ёки кўнгли кир тарзда сифатлашингизга шубҳа йўқ. Улар ҳам инсон кўнглини олишда ўзига хос маҳорат эгаси бўлишган, аммо бунда улар нафс йўлида кўнгилга қулоқ солишни тарғиб қилган, холос. Оқибат эса маълум...

Ижобий тарихий шахслар келсак, улар аввало маънавият йўли орқали кишилар кўнглига йўл ола билган. Улар ўта маҳоратли бўлишган. Сир эмаски, миллионлаб кишилар кўнглидаги гапни айта олган Адольф Гетлер алал оқибат ўзига эргашганларни машъум урушга етаклади. Ва яна манбалар кўрсатадики, улуғ файласуфлар эса, хусусан Алишер Навоий, Жалолиддин Рўмий, Ҳожа Аҳрор Вале ўзига эргашган кишиларни ёвузликдан, қирғинбарот жанглардан қайтарган. Бу каби тарихий шахсларни кўплаб келтириш мумкин, аммо айтмоқчи бўлган фикримиз — инсон кўнгли шундай бир мўъжизаки, у ўз хусусиятига кўра, хоҳ салбий, хоҳ ижобий бўлсин, ҳар икки йўлдан бирига чуқур кетса, ўзга кўнгилларга йўл топиб эргаштира олади.

Ойнадан совуқ кирмасин...

Келинг, кўнгил ишида биз қандай кишилардан эканлигимизни кўриб чиқайлик. Ана шу таҳлилдан кейин балки кечагина кўнглини қолдирган севган қизингиздан ёки арзимас молу давлат туфайли кўнглини синдирган дўстингиздан ёхуд сизни кеч келганингизда тергаган ота-онангиздан узр сўрашга ўзингизни ундай оларсиз. Чунки кўплаб инсонларнинг кўнглидаги шахс бўлиш учун аввало сизни кўнглига яқин билган инсонлар дилига йўл топишингиз керак. Кўнгил ойнаси синса, ундан совуқ кириши табиий. Англаган бўлсангиз, юқорида бежизга Жалолиддин Рўмийнинг сўзларини келтирмадик. "Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил”...

Сиз ҳаётда ўзингизни бирваракайига намойиш этишни истайсизми? Яъни истеъдодингиз, сўзамонлигингиз билан бир деганда кишилар лол қолишса, кўнглингиз чоғ бўлиши тайин. "Йўқ, ундаймас” деб ўзингизни алдаманг. Ахир бу ҳамманинг кўнглидаги ишку!

Биринчи қоида. Агар кўнглингиздаги ушбу ишни тўғри деб билсангиз, адашасиз. Акс ҳолда кечаги бирваракайига намойиш этган истеъдодингиз билан бугун ҳеч кимни ҳайратга сололмас экансиз.(Худди телеэкран орқали маънисиз бўлса ҳам такрор-такрор қўйилаётган қўшиққа ўхшаб. Чунки бу хонанданинг бир ойлик машҳурлиги ва бутунлай таътилга чиқишига татигудек.) Демак, кишилар учун қадрли ва кўнглига яқин бўлиш учун ҳар куни бир янгилик бериш билан бирга, баъзи жиҳатларингизни сир тутинг. Атрофдагилар бундай одамдан кўп нарсани кутишади ва ҳеч қачон унинг хазинаси тагига етолмайдилар.

Дейлик, бугун сизнинг шароитингизни ҳисобга олмай кўнглингизга мос келмайдиган илтимос тушди. Хўш, бундай вазиятда рад жавобини тезда берасизми?Ҳа, ўз манфаати юзасидан тезда рад этишни маъқул кўрадиган кишилар кўп.

Иккинчи қоида. Ҳеч қачон кескин рад жавобини берманг, бу сизга бўлган ҳурмат ва ихлосни синдиради. Озгина умид қилишга имкон қолдиринг. Бу умид раддия аламини камайтиради. Илтифот билан муносабат билдиришингиз ва бироз вақт ичида айтган жавобингиз гарчи раддия бўлса ҳам бажарилмайдиган ишга енгиллик бағишлайди. Шундай экан, бу қўшимча тарзда руҳиятингиздаги қўполликни жиловлашингизга кўмаклашади.

Бир даврада аёвсиз баҳсга учраб қолдингиз ва сиз томон отилаётган тошлар кўнглингизни яралашга етарли бўлса, яхшигина жавоб қайтаришингиз аниқ, шундаймасми? Бир гал ўз ички туғёнингиздан кечиб, ушбу тарзда жавоб бера оласизми?

Учинчи қоида. Чап бермоқни ўрганинг. Турли вазиятларда йўл топа билиш ақлли кишиларнинг ишидир. Улар ўринли ва ажойиб бир ҳазил билан ҳар қандай қийин ва ноқулай вазиятдан чиқиб кета оладилар. Бир табассум билан мақсадга етиб, аёвсиз баҳсдан омон чиқадилар. Баъзан эса ўзини тушунмаганликка солишдан кўра ақллироқ йўл қолмайди.

Хулоса

Дарҳақиқат, эътибор қилган бўлсангиз, юқорида келтирилган қоидаларнинг биринчиси кўнгилни олиш учун бўлса, қолган иккитаси кўнгилни қолдирмаслик йўлидаги тавсиялардир. "Инсонга йигирма ёшида туйғулар, ўттизида истеъдод, қирқида ақл-заковат ҳукмронлик қилади” дейишади донишмандларимиз.

Йигирма ёшли йигит ўз туйғуларига эрк бериб ўзгалар кўнглини синдириши, ўттиз ёшли инсон истеъдодидан мағрурланиб, ўзгалар кўнглига тегиши, қирқ ёшли ақл-заковат эгаси кимгадир ақл ўргатаман деб кўнглини қолдириши ҳам мумкин.

Ҳаётимиз давомида кимлардан кўнглимиз қолиб, кимларнинг кўнглини қолдирганимизни ёдга олсак, албатта бир хурсиниб қўямиз. Аммо кўзларни катта очиб юриб, кишилар кўнгилини кўролмагандан кўра, кўзи юмиқ кўнгли очиқ инсон бўлишдан завқли нарса бўлмаса керак. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 14 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017