WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Ўзингники ўзагингни кесганда...

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Ўзингники ўзагингни кесганда...
Таҳририятимизга келган хатлардан бири эътиборимизни тортди. Уни сизга ҳам илиндик.
 "Оилада тўнғич фарзандман. Бешта синглим бор. Ёлғиз ўғил бўлганим учунми мактабни битиришим билан ота-онам уйлантириш тараддудига тушишди.

— Уйлантирайлик, бирорта ёқтирган қизинг бўлса айт, — деди онам.

— Бирорта касбнинг бошини тутай. Ҳеч бўлмаса, ҳунар ўрганай. Оила ўйинчоқ эмас-ку! Сингилларимни узатайлик, менинг ҳам ёрдамим тегсин, — дедим қаршилик қилиб.

Албатта, бу гапим уларга маъқул келди. Ўқишга кирмаганим учун ўзимиздан иш топишга қийналдим. Уйдагиларнинг рухсати билан пойтахтга йўл олдим. У ерда тўрт йил ҳам  ҳунармандликни ўргандим, ҳам ишладим. Албатта рўзғорга ҳам фойдам тега бошлади. Аслида, отам ҳайдовчи, онам тадбиркорлиги учун пулга муҳтожлигимиз ҳам йўқ эди. Лекин ҳар бир ота-она учун фарзандининг топгани қадрли бўлгани каби меникиларнинг ҳам қувончи ичига сиғмасди. Ҳунармандчиликни яхши ўзлаштирганимдан кейин уйга қайтдим. 

— Бўлди, шунча ишладинг, касбга эга бўлдинг. Энди уйлантирамиз, — деди онам.

Яна рад этдим. Чунки эндигина битта синглимни узатгандик, иккинчиси уйда эди.  

— Сингилларимни узатайлик. Мен ҳали ёшман-ку!

Ота-онам яна раъйимни қайтаришмади. Бу орада отам ишдан бўшади. Даромадимизни яхшилаш мақсадида оилавий тадбиркорлик бошладик. Афсуски, бошимизда қора булутлар айлана бошлаганини билмаган эканмиз. Тадбиркорлик шундай нарса эканки, сени ё шоҳ, ё гадо қиларкан. Биз худди жарлик томонга кетаётган ўхшардик. Ишимиз орқага кетди. Шаҳарда яшаб турган уйимизни сотиб, четроқдан, кўп қаватли уйлардан олишга мажбур бўлдик. Тўғри, олган уйимиз кўп қаватли бўлса-да, беш хонали, кенг эди. Аммо ҳовлида яшаб юрган одамларнинг кўникиши қийин бўларкан. Ота-онам тугул, биз фарзандлар ҳам дунёга сиғмаётгандек бўлардик.

— Энди сени ҳам уйлантирайлик. Сен тенгилар уйли-жойли, бола-чақали бўлишди. Кўриб юрибман, баъзиларининг фарзандлари боғча, ҳатто мактабга ҳам бора бошлади, — деди онам яна куйиниб.

Менинг эса бу гапларни эшитгим ҳам келмасди. Сабаби, шунча кўнгилсизлик ва касод бўлганимизнинг таъсиридан чиқа олмай юргандим. Бунинг устига ҳали тўрт синглим уйда, бирин-кетин бўй етиб турганди.

— Ойи, сингилларимни чиқариб олайлик, — дедим тушунтиришга уриниб.

Сўнг уйдагиларга кўпроқ ёрдамим тегишини истаб, четга ишлагани жўнатдим. Яхши даромад қилиб қайтдим, ҳам. Иккинчи синглимни ҳам узатдик. Аммо бири аллақачон боласи билан ажрашиб келганди. Менинг ёшим эса ўттиздан ошган. Шунинг учунми ҳамма қариндошлар тўпланганда, амаким гап бошлади:

— Энди навбат сизники, куёвбола. Уйланмасангиз бўлмайди. Одамлар ҳам гап қилади. Биттагина ўғил бўлсанг. Нега уйланмаяпти, бир гапи бормикан, дейишади. Шунақа гапларга қолишни истайсанми, ё?

Мен "йўқ” дегандек бош қимирлатдим. Бу розилигимнинг ҳам ишораси бўлди, гўё. Чунки энди бундан бошқа иложим ҳам қолмаган, улар қишлоқдан бир қиз топиб ҳам қўйишган экан.

— Сенга ўқитувчи қизни топиб қўйдик, — дейишди мақтаб.

Ўша кундан бошлаб, уйимизда фақат ўша қиз ҳақида гапирила бошлади. Эшитаверсанг, ёқтирмаган қўшиғингга ҳам қулоғинг ўрганиб қолганидек, мени ҳам ўша қиз билан қандайдир ришта боғлаётганди. Сўнг бизни унаштиришди. Мен аллақачон шаҳарда ўз касбим бўйича фаолият юрита бошлагандим. Кунларнинг бирида ўша тақдиримиз боғланган қизга қўнғироқ қилдим:

— Вақтингиз бўлса, шаҳарга келсангиз. Учрашсак, бир-биримизни яқиндан билсак дегандим.

У ҳам рози бўлди. Учрашдик. Жуда уятчан қиз экан. Анча гаплашдик. Охири юрагимдагиларни сўрадим:

— Сиз "дом”да яшай оласизми?

— Ҳа, талабалигимда яшаганман, — деди у ерга қараб.

— Менинг бешта синглим бор, уларнинг кўнглига йўл топиб, чиқишиб кетармикансиз? — беихтиёр хавотиримни ҳам тилимга кўчирдим.

— Ўзимиз ҳам уйда беш қиз эдик. Мен кенжасиман. Нега чиқишмас эканман?

Очиғи, унинг гаплари кўнглимни кўтарди. Уни ҳам хушнуд қилиш учун қўшиб қўйдим:

— Аммо хавотир олманг. "Дом”да яшаганимиз билан уйимиз беш хонали. Ҳамманинг ўз хонаси  бор. Бемалол яшайсиз.

Шу билан тўйимиз ҳам бўлди. Биз бахтли эдик. Ота-онам топган келин ростдан ҳам кўнглимга йўл топа олганди.

— Вой, мана бу нима? — деди бир куни у менга.

Унинг ётоқхонамиздан топиб олган нарсаси мени ҳам ажаблантирди. Жимитдек тугунча ичида алланималар...

— Уйда келди-кетди кўп бўляпти. Бирортасиники бўлса керак, — дедим унинг юрагига ғулғула солмаслик учун. Ўзим ҳам эскича у қадар ишонмаганим учун парво қилмасликка уриндим. Лекин дилимнинг бир чети ғашланди.

Бир ҳафта ўтиб бу ҳол яна такрорланди.

— Ташлавор! — дедим кўришни ҳам истамай. — Қаёқдан пайдо бўляпти, бунақа нарсалар?

Ўн беш кун ўтиб яна шу аҳвол.

Тўғриси, эркак бошим билан майда-чуйдаларга аралашгим келмади. Эп билмадим. Аммо ўшанда нотўғри қилган эканман. Сабаби, икки кун ўтиб ҳали ишга етиб бормасимдан рафиқам қўнғироқ қилди:

— Тез етиб келинг. Келинг, тезроқ...

Унинг овозидаги қўрқувми, мунгми, дардми қалбимни ларзага солди. Қандай уйга келганимги билмайман. Эшикдан киришим билан у бўйнимга осилиб олди. Тинимсиз йиғлайди. Хуши-хаёли жойида эмас. Телбага ўхшарди, у.

"Наҳот, шунақа қизга уйландим?”

Яшин тезлигида миямдан ўтган бу юрагимни тилиб ўтди. Дарров шифохонага олиб бордим. Ота-онасини чақирдик. Ҳамма қўрқиб қолганди.

— Аёлингиз соппа-соғ, — деди шифокор. — Аммо ҳолатини тушунтириб беролмайман. Бу гшапни шифокор сифатида сизга айтсам кулгули туюлар, аммо оддий инсон сифатида... Балки буларнинг ҳаммаси  "эскича”дандир?

Шифокорнинг шундай дейишини асло кутмагандим. Ташвишланиб қолган қайноғаларим аёлимни ўқитишга олиб кетишди. Шукрки, вақт ўтиб у ўзига келди. Хонадонимизга қайтди.

Яна ҳавас қилгулик даражада бахтли эдик. Афсуски, яна биз яшайдиган хонадан турли нарсалар чиқа бошлади. Бу ҳам етмагандек, хотиним "унимни кўрмадингизми, бунимни кўрмадингизми?” дедиган бўлди.

— Сенинг нарсангни мен нима қиламан? — дейман ажабланиб.

Яна унинг мазаси қочди. Энди мен эскича ирим-сиримлар бежиз эмаслигига  ишона бошладим. Уни ота-онасиники қўйиб, уйга келдим. Ҳали ўтиришга улгурмай, эшик жиринглади. Очсам, бир эркак турибди.

— Синглингни чақир! — деди безрайиб.

— Кимсиз? Кимни сўраяпсиз? — дедим жаҳлим чиқиб.

— Ажрашган синглингни сўраяпман!

Миямга қон тепгандек бўлди. Эркакка нима қилдим, синглимга нима деб бақирдим, ўзим ҳам билмайман. Ўзимга келганимда синглим лаби-лабига тегмай менга ўшқирарди.

— Ўзингни босиб ол! Ота-онам, мен сенлар учун куйиб-ёндик. Қилиб ўтирган ишингни қара. Эшиккача сўраб келган эркакка нима дейишим керак эди? Номусинг борми, сенинг! — жаҳлимни ҳамон босолмасдим. — Шарманда қилдинг-ку!

— Мен билан ишинг бўлмасин, — тилига эрк берди у сенсираб. — Аввал хотинингни тузатиб ол, кейин ақл ўргатасан! Керак бўлса, сени ҳам йўлингда юра олмайдиган қилиб қўйиш қўлимдан келади!

Мен қотиб қолдим:

— Наҳот, бу ишларни...

Ўша-ўша хаёлим ўзимда эмас. Рафиқам ҳам ота уйида. Оғироёлиги учун уйга олиб келгим келмайди. Аммо "Ўзингники ўзагингни кесади”, дегандек мен кундан-кун адойи тамом бўлмоқдаман. Ахир мен кимнинг бахти учун шунча вақт ёндим? Кимнинг келажагини ўйлаб, ўттиздан ошиб уйландим? Буларни бировга тиш ёриб айта олмайман. Ҳатто ота-онамга ҳам. Юрагимда сақлаб келмоқдаман. Аммо айтсам дилимни, айтмасам дилимни куйдирувчи бу дард охири нима билан тугайди?”

Наргиза УСАНБОЕВА 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 213 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016