WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9042]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [488]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3286]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5439]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9806]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1152]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [205]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [239]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [693]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2209]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [378]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2747]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4788]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [46]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [319]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [580]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [122]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [33]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 37
Гостей: 37
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, FrankPisk, ripptwenFus, ArthurApark, pakoo, norarh60, blancheer16, lauriedc3, kirktg1
Главная » 2020 » Февраль » 13 » Зардуштийларнинг ўлигини ит ейди!..

ПОИСК / IZLASH:

07:54
Зардуштийларнинг ўлигини ит ейди!..
Фейсбук тармоғида динимиз Исломни таҳқирлаб, Қуръонни ўзгартириш керак дейишгача ҳад топган, ўзи яхши билмайдиган зардуштийликни ҳақ дин сифатида кўрсатиб, бу таълимотдан бехабар ёшларнинг онгини заҳарлашга ўта айёрона услубда уринаётган анави кимсага нисбатан жўялироқ, ҳақорат аралаштирилмаган, асл ҳақиқатларни очиб берувчи раддия берилармикин дея кўп кутдим. Эҳтимол, шундай раддия берилгандир ҳам, мен бехабардирман (орада бир муддат тармоққа кирмагандим). Аммо ўзим эшитган ва ўқиган раддиялардан кўнгил тўлмади.

Юқорида айтганимдек, бу кимса зардуштийликнинг нима эканини, бу таълимотда қандай қоидалар амал қилганини ўзи ҳам яхши билмаса керак. Ёки, агар била туриб, уни дин сифатида қабул қилган бўлса, унга гапириб ўтириш ҳам ҳайф. Лееин, модомики, шу таълимотдан гап очилиб, орамизда зардуштийликни ёқлайдиган, анави кимсанинг гапларини маъқуллайдиганлар чиқаётган экан, (зардуштийлик ҳақида яхши маълумотга эгаман, дея даъво қилмаган ҳолда), ақли ожизим етган баъзи ҳақиқатларни (билмаганларга) билдиришни ният қилдим.

Биласизларки, бизнинг уламоларимиз мусулмон бўлмаганларни шундай тартиблашади: аҳли китоблар (христианлар ва яҳудийлар), аҳли китоб экани шубҳа остига олинганлар (оташпарастлик) ва ҳавойи нафсига эргашганлар. Анави (номи маълум) кимса лоф ураётган зардуштийлик аслида ана шу оташпарастлик динидаги бир таълимот, яъни, табиатшунос, шоир ва файласуф бўлгани айтиладиган шахс Зардушт Сепитома (Зардўшт ибн Буршаб) асос солган таълимотдир. Ва Зардушт ҳеч қандай пайғамбар эмас! Унинг таълимот асослари баён қилинган «Авесто» ҳам муқаддас китоб эмас!  Бу таълимот дастлаб Мазда Ясна дейилган. Ўрта асрлардан бошлаб эса зардуштийлик атамаси қўлланган.

Собиқ совет даврида (коммунистик мафкура талаби билан) одамларга «маҳаллий дин»лар ҳақида атайин эслатиб туриларди, яъни, бош мақсад – Исломни обрўсизлантириш, уни босқинчилар дини сифатида кўрсатиш. Ўша вақтларда мен юқори синф ўқувчиси эдим ва тарих дарслари орқали зардуштийлик ҳақида ҳам маълум маълумотларни олганмиз.

Талабалик даврим мустақилликнинг илк йилларига тўғри келган ва олийгоҳда мен «Авесто»ни «бизнинг муқаддас китобимиз» дея оғиз кўпиртирадиган ёши катта олимларни кўрганман, ўрни келганда улар билан талашиб-тортишганман. Улар ҳам бугунги куннинг «тангричи»ларига ўхшаб зардуштийликни яккахудолик таълимоти дейишарди (ҳозир ҳам зардуштийлик ҳақидаги илмий ва тарихий китобларда шундай ёзилади). Лекин, бу таълимот ҳақидаги асл манбаларда зардуштийлар эзгулик худоси дейдиган Аҳура Мазданинг ёвузлик руҳи Ахриман билан курашда ёлғизланиб қолмаслик учун ўзига ёрдамчи ва йўлдош илоҳларни яратгани айтилади. Яъни, Митра – қуёш худоси, Анаҳита – итоаткорлик худоси, Сароши – интизом худоси, Аши – тақдирни белгиловчи худо… (астағфируллоҳ!).

Булардан ташқари, яна бошқа ёрдамчи илоҳлари ҳам бор, масалан, оловни бошқарадиган Аша Ваҳишита, ерни бошқарадиган Сиэнта Армати, пода ва чорвани бошқарадиган Воҳу Манаҳ, ўсимликлар дунёсини бошқарадиган Амэрэтат ва бошқа бало-баттарлар!..

Шуми яккахудолик?!

Шу ўринда анави (номи маълум) кимса ва бошқа зардуштпарастларга бир-иккита саволим бор.

Биринчи савол: ўлганингиздан кейин жасадингизни итларга едирилишига розимисиз? Агар таълимотингизни яхши билсангиз, нега шундай савол қилганимни тушуниб турибсиз. Чунки, сизларнинг ақидангизда одамнинг ўлиши унинг қазо вақти етганини эмас, ёвуз кучларнинг эзгуликдан устун келганини билдиради. Зардуштийлар бу танага ёвузлик жойлашиб олган, уни муқаддас тупроққа қўйиш мумкин эмас, аввал жасадни тозалаш керак деб ишонганлар ва ўликни кўммасдан, махсус майдонга олиб борганлар. У майдон ҳамиша эркак-аёл, ёш-қари, болаларнинг ярим ғажилган жасадларига тўла бўлган. Чунки, жасадларнинг чириб тозаланишини тезлатиш мақсадида уларни йиртқич ҳайвонларга, кўпинча итларга ғажитишган. Итлар жасадларни уч-тўрт кунлаб ғажиган. Ана ундан кейин қолган суяклар йиғиб олиниб, махсус қудуққа ташланган ёки ассуарий дейиладиган махсус сопол идишга солиниб, ер остидаги наус деб аталадиган иншоотларга кўмилган. Сизнинг ақидангиз, таълимотингиз ўликларни мана шундай хорлайди!

Нафақат ўликлар, ҳатто тирикларни ҳам хорлайди. Масалан, жасадни анави майдонга кўтариб олиб борадиганлар, итлардан қолган жасад суякларини йиғиб, бир идишга соладиганлар ва уларни кўмадиганлар «нотоза» одам ҳисобланиб, жамиятдан буткул ажратиб қўйилган. Уларга ўта паст назар билан қаралган. Улар одамлар фойдаланадиган сув ҳавзаларига, қудуқларга, бозорларга яқин келолмаганлар. Уларнинг соялари тушган нарсалар ҳам ҳаром саналган. Уларга яқин келган бошқа одамлар мураккаб софланиш маросимидан ўтказилган…

Иккинчи савол: хотинингизни бегона эркаклар (дўстларингиз, қўни-қўшнилар) билан бўлишишни хоҳлайсизми? Онангизга ёки синглингизга, ўз қизингизга уйланишни-чи? Нима демоқчилигимни балодай тушуниб турибсиз. Сизларнинг оташпарастлик динингизда моновийлик ва маздакийлик мазҳаблари ҳам бор. Моний ибн Фатак деган биттаси оташпарастлик ва христианлик қоидаларини бир-бирига қориштириб, моновийлик деган мазҳаб яратган ва кўп адашганларни ўз ортидан эргаштирган эди, Баҳром ибн Ҳурмуз деган подшоҳ уни боплаб қатл қилган. Маздакийлик деган мазҳабга асос солган Маздак эса умуман томи кетган одам бўлган (бу жиннини коммунистлар «ер юзида коммунизмга илк асос солган одам» деб ҳам ёзишганди мафкуравий китобларида). Бу мазҳаб қоидасига кўра, ҳамма нарса умумий мулк ҳисобланган, жумладан аёллар ҳам. Маздак ўзини гўё тинчликсевар кўрсатиб, «агар ҳамма нарса – мол-мулк, ер-сув, хотин-қизлар ўртада бўлса, уруш-жанжаллар бўлмайди» деган ғояни илгари сурган ва эркакларга ўз оналарига, сингилларига, қизларига уйланишга ҳам рухсат берган. Бу мазҳаб қоидаларига кўра, хотинини бошқа эркакка «фойдаланишга» бериб турмаган эркак катта гуноҳкор ҳисобланган ва ўлим билан жазоланган. Маздак деган бу нотавонни Исломдан олдинги энг адолатли подшоҳлардан ҳисобланган Анушуравони Одил қатл қилдирган.  

Оташпарастларнинг бир кунда беш маҳал ибодат қилганини бизнинг беш маҳал намозимизга муқояса қилаётган ва ундан устун кўраётган кимсага жавоб: сизнинг Аҳура Маздага сиғинишингиз ҳеч қачон бизнинг намозимиз билан тенг бўлолмайди! 

Ҳар қандай банданинг олдида иккита йўл бор: бири – Жаннатга, иккинчиси – Дўзахга элтади. Танлов ҳамманинг ўз қўлида. Биз ўз йўлимизни танлаб бўлганмиз. Сиз ҳам ўз йўлингиздан кетинг ва бизнинг эътиқодимизга бурун суқманг!

Дилфуза Комил

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ | Просмотров: 19 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #Yangiliklar, #habarlar, #ahborot, #xabarlar, #Yangilik, #uznews, #newsuz, #news | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020