WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 13 » Зарина & Нигора. Икки дугона 20 йиллик дўстлик, мактабдаги хотиралари ва шумликлари ҳақида

ПОИСК / IZLASH:

20:10
Зарина & Нигора. Икки дугона 20 йиллик дўстлик, мактабдаги хотиралари ва шумликлари ҳақида
Улар бир-бирини тўлдириб туради. Бири шўх-шаддод, иккинчиси эса дугонасига қараганда вазминроқдек. Дўстлик ришталаридан ташқари уларни ижодкорлик кайфияти ҳам боғлаган. Танишинг «Бизнинг дуэт» иштирокчилари актриса Зарина НИЗОМИДДИНОВА ҳамда «Ўзбегим таронаси» радиосининг пиар-менежери Нигора АБДУЛЛАХАНОВА.  

–  Кичик суриштирувимга кўра, биринчи синфдан бери дугона экансиз. Ростми бу?

Нигора Абдуллаханова: – Салкам йигирма йилдан бери дўстмиз. 

–  Битта партада ўтирганмиз ҳам дерсиз?

Зарина Низомиддинова: – Ҳа, шундай. Бироқ мен тўртинчи синфда хореография билим юртига ўтдим. Шундан сўнг орада бироз узилиш бўлиб қолди. 

Н: – Зарина кетгач, бир ўзим жуда зерикардим. 

–  Дугонангизни ҳаммадан ҳам яхши биласизми?

Н: – Сўзсиз! 

–  Биз Заринани актриса сифатида биламиз, инсон сифатида унга қандай таъриф берасиз?

Н: – Авваламбор, Зарина жуда яхши дўст. Чин маънода, вафодор, меҳрибон, жонкуяр инсон. Кези келганида опалардек насиҳат қилади. Керак бўлса, худди акалардек тергаши ҳам мумкин. Камчиликларимни рўйи-рост юзимга айтадиган инсон ҳам шу! 

–  Кичиклигида қандай эди? 

Н: – Жуда шўх қиз бўлган. Мактабда Заринани ҳамма танирди. Юқори синфдаги йигитлар дил изҳори қилишса, нуқул жаҳли чиқиб, аччиқланарди. «Нега мени яхши кўриб қолаверишади?»  деганларинг ёдингдами? (кулгу кўтарилди)

–  Ўша кезларда ҳам ўзини хафа қилдириб қўймасди, чоғи?

Н: – Болалигидаги феъли деярли ўзгармаган. Илгари ҳам ноҳақликка чидолмасди. Ҳозир ҳам шундай. «Менга нима?» қабилида иш тутиш Заринага хос эмас. Ўзига зарари тегишини билса ҳам жим туролмайди. Гоҳида жим туриш ҳам керак дейман унга. Аммо характерига қарши чиқолмайди. 
–  Зарина, нега айнан Нигора билан дугона тутингансиз? 

З: – Биринчи синфда бошқа бир қиз дугонам эди. Аммо негадир у билан чиқиша олмадик. Нигоранинг оиласи бизнинг маҳаллага кўчиб келишгач, бирга мактабга қатнай бошладик, мусиқа ўқитувчимиз ҳам бир эди. Шу-шу яқинлашиб кетдик. Бирга дарс тайёрлардик. Нигоранинг бир одати бор, қачон қарама кроссворд ишларди. Метрода кетаётган бўлсак, ўзимча бир нималарни гапираверардим у бўлса бошини қимирлатиб тасдиқлагандек бўларди-да бошқотирмадан кўзини узмасди. Бир куни дугонамга қизиқиб, кроссворд ишлаб кўрмоқчи бўлганман. Хавасим келарди-да, тезгина жавобларини топиб ёзиб ташлашига. Қолаверса, дадам раҳматли ҳам кроссвордларга қизиқардилар. Лекин улар ишлаётганлари қийинроқ экан. «Нигор бир зумда топиб олади-ю» деганим ҳали ҳам эсимдан чиқмайди. Кейин билсам, Нигора болалар учун мўлжалланганини сотиб оларкан. 

Н: – Йўл-йўлакай бирга кроссворд ишлаганларимиз ёдингдами? Ким кўп жавоб топишга баҳслашардик. 

–  Болаликдан бир-бирингизнинг қизиқишларингизга бефарқ бўлмаган экансиз. Ҳозир-чи, бир-бирингизга нималарни ўргатаяпсиз? 

З: – Аввал интервью ёки съёмкаларга чақиришса, уйда бўламанми, бирор тадбирдами «кетаяпман» дердим-да, бораверардим. Нигора бўлса, «Зарина, кел сочингни турмаклаймиз, сал пардоз қилиб ол» – дерди. «Табиий бўлгани яхши» десам ҳам тайёргарликсиз боришимни истамасди. Дугонам ўзимга янада эътиборли бўлишни ўргатди. 

Н: – Инсон феъл-атворидаги энг қийин сифатлардан бири – ўз-ўзини назорат қилишни Заринадан ўрганганман. Кайфияти йўқ бўлса ҳам табассум билан муомала қилади. Ичини емираётган дардни сира юзага чиқармайди. Ҳамиша ўзини тута олади. Менда эса бунинг акси. Аччиқлансам, ҳаммага заҳримни сочардим, ҳиссиётларимни ушлаб туролмасдим. Лекин дугонам «Ўзингни назорат қил» дея характеримни ўзгатира олди. 

–  Иккингиздан Нигора вазминроқ, сиз эса Зарина шаддодроқдек кўринаркансиз. 

З: – Нигоранинг ҳам ўзига яраша шумлиги бор. (кулади) Лекин чиндан ҳам дугонам менга қараганда оғир-босиқ. 

–  Нигора, дугонангизнинг энг биринчи ролини эслайсизми?

Н: – «Ромео ва Жульетта». Ўшанда Зарина хореография мактабида ўқирди. Мактабдан қайтаётганимда фильм афишасида унинг суратини кўриб қолганман. Уйга келиб, қўнғироқ қилсам,  «Кинода суратга тушдим» деган ва картина сюжетини бошидан охиригача сўзлаб берган. Премьера куни дугонамни катта экранда кўриб, очиғи, ҳаяжонланганман. Ҳаётда таниган-билган яқинингизни кинода роль ижро этаётганини томоша қилиш бошқача бўларкан. Бу фильм Заринанинг ташриф қоғозига айланди. Унинг учун жуда хурсанд бўлгандим. Биласизми, ўшанда ҳали ўсмир ёшидаги қизлар эдик. Лекин дугонам юлдузлик касалига чалинмади. Бундай ёшда жаҳонга машҳур санъаткорларнинг кўпчилиги «юлдузлик»ка чалинган. Лекин Зарина бу ҳолатга чап беролди. 

–  Демак, «Зарина юлдузлик касалига чалинган» деган фикрни инкор этаяпсиз? 

Н: – Дугонамни менчалик биладиган инсон бўлмаса керак. Уни кўп кузатганман. Бирор марта ўзидан кетиб, манмансираганини кўрмадим. 

–  Бордию «юлдузлик касали»ни юқтириб олаётганини сезиб қолганингизда-чи, нима қилардингиз? 

Н: – Ростини айтиб ўрганганман. Хатти-ҳаракатини тушунтириб, тартибга чақириб қўярдим. 

–  Айтганингизга қулоқ соладими? 

Н: – Ҳар доим бир-биримизни тинглашга, тўғри тушунишга ҳаракат қиламиз. 

–  Дугонангизга қай вазиятларда танбеҳ берасиз, Зарина?

З: – «Оч юрма! Вақтида овқатлан» дейман. Бу ҳамиша такрорлайдиган гапим. Чунки ўзим вақтида таомланишга одатланганман. Нигора эса эрталаб нонушта ҳам қилмайди,  гоҳида кун бўйи тамадди қилишга ҳам фурсат топмай юраверади. Урушаман-да, кейин. Эртага ҳомиладор бўлиши бор, фарзандини соғлом дунёга келтирсин дейман. 

–  Дугонангиз ижросидаги қайси ролни кўпроқ маъқул келган, Нигора? Ва саволнинг давоми қайсинисини хушламайсиз?

Н: – Кўпроқ комедия жанридаги ролларини ёқтираман. Лекин томошабинлар уни мелодрама жанридаги образларини севиб томоша қилишади. 

–  Ёқмаганларичи, тўғрисини айтаверинг. Ахир рост сўзлайман дедингиз-ку?

Н: – Зарина ҳар бир образни бор маҳорати билан ижро этади. Тўғриси, «Мана бу роли ўхшамаган» деёлмайман. Бор, лекин роль эмас, у иштирок этган айрим фильмлар унчалик манзур келмайди. Сценарийси саёзроқ ёки режиссёрлик иши аъло даражада эмас. Ана шуларни назарда тутдим. Касбимдан келиб чиқиб, экранда намойиш этилаётган картинанинг ҳар бир элементига диққат қиламан. 

–  Санъат соҳасида ҳам фикр алмашар экансизлар-да? 

З: – Нигорага ёдлаган монологларимни айтиб бераман. «Тўғри айтаяпманми, қараб тур» дейман.

Н: – Узундан-узун монологларни ёдлайдики, асти сўраманг. Қандай қилиб эсингда қолаяпти, дейман кулиб. 

–   Хоҳ актриса бўлсин, хоҳ хонанда, одамларнинг тилиги тушиши билан атрофида дўстлигини, беминнат ёрдамини таклиф қилувчилар кўпайиб қолади. Табиийки, бундай пайтларда ҳар қандай дугоналарнинг муносабати ҳам имтиҳондан ўтади. 

З: –  Аҳилчилигимизни бузмоқчи бўлганларни ҳам кўрдик. Аммо режалари иш бермади. 

Н: – Заринанинг бир одати бор, бирор муаммо чиқдими, тагига етмагунича тинчимайди. 

З: – Жойида ҳал қилишни маъқул кўраман. Ҳеч қачон индамай кетмайман. 

–  Келишолмай қолсангизчи? 

З: – Бунақаси бўлмаган. Нигорага ўжарлик қилмайман. Бирор нима деса қулоқ соламан. 

–  Тадбиркорликка қўл ургандингиз нима бўлди? 

З: – Гўзаллик салонини хоҳлагандим. Кейин либослар дўконини очдик. Аммо иши қийин экан. Ҳозир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаяпман. 

–  Ўғлингиз ҳам улғайиб қолди. Унга нисбатан талабчанмисиз? 

З: – Қаттиққўллигим бор. 

Н: – Бола тарбиясида ниҳоятда талабчан. Ўғли, онасининг кўз қарашидан ўзи учун керакли хулосани чиқариб олади. Баъзан кўнглим бўшаб кетади-ю, ўғил болани тергаб туриш керак деб қўяман. Премьераларда ўғли билан бирга ўтирамиз. Бирор саҳнада Зарина йиғласа, жаҳли чиқади, «Нега ойим йиғлаяпти?» деб. 

–  Фарзанд кўргач кўнгилчан оналардан бўлсангиз керак?

Н: – Ким билади дейсиз? (кулади).

–  Актрисалар орасида ҳеч кимни ўзингизга рақобатчи деб ҳисобламас экансиз, Зарина?

З: – Рақобатчи деб билмаслигим чин. Аммо бу менсимаслик эмас. Улар мен учун ҳамкасб. Ҳар бирининг ижодини ҳурмат қиламан. 

–  Лекин санъаткорлар орасида бирорта ҳам дугонангиз йўқ! 

З: – Ҳа, шундай. 

Н: – Менинг олдимда шундай деяпсан-а?!(кулади)

З: – Сендайи йўқ, Нигор. Асосан эркак санъаткорлар билан дўстман. Шоҳруххон, «Беном»даги йигитлар. Бир қозонда қайнаётганларнинг ҳақиқий дўст бўлишига ишонмайман. Ролга тасдиқлашлари учун ўзини ҳар куйга соладиган актрисаларни  ҳам тушунмайман. Мен учун бу уят! 

–  Бирор ҳамкасбингиз ролингизга даъво қилса, ҳам бериб қўяверасизми? 

З: – Курашмайман! Мағрурлигим бор. «Шу роль учун қанча талашди-я...» деган сўзларни айтишларини истамайман. 

–  Одамларнинг гап-сўзидан қўрқасизми? 

З: – Йўқ, бу нарсалар мени чўчитмайди. Лекин паст кетишни истамайман. Профессионал режиссёр ролда мени кўролдими, тамом, фикрини ўзгартирмайди. Иккиланиб турганида қарорини ўзгартиришини тўғри тушунаман. Лекин тасдиқлаб бўлгач, актриса алмаштириш тўғри иш эмас, назаримда. «Шамолларда қолган ҳисларим» фильмини кўргансиз-а?! Мана шу картинадаги бош қаҳрамон образи аслида Вивьен Лига тегишли бўлмаган. Унга бошқа бир актрисани тасдиқлашган экан. «Съёмка»га икки кун қолганида фильм режиссёри Вивьенни кўриб қолиб, уни ролга олади. Чунки бу айнан Вивьенга мос образ эди. Агар бунақа ҳолатлар бўлса, тўғри қабул қиламан. 

–  Ҳаётда ҳам феълингиз шундайми? 

З: – Ҳар қандай вазиятда ҳам паст кетмайман. Қийналсам ҳам.  Нотаниш инсонларга нисбатан балки «Майли, қўявер» дерман. Лекин яқин инсонларим дилимни оғритса, баридан воз кечаман. 

–  Тасаввур қилинг, агар шундай имкон берилса, ҳаётингизнинг қайси даврини қайта ижро этардингиз? 

З: – ...бу ҳақда эслашни истамасдим. Ҳаётимиздаги ҳар бир воқеа сабоқ. Ҳар бир зарбанинг бир ҳикмати бор.  

Нигора: 

–  Дугонангиз пунктуал инсонми?

–  Баъзан кечикиб юради. 

–  У ҳақида учта факт айтинг.

–  Меҳрибон, ишонувчан ва яхши фарзанд. У ота-онаси истагандек бўлолди, уларни рози қилолган қиз. Бу борада ҳеч бир шубҳага ўрин йўқ. 

–  Ожизлиги? 

–  Кўнгилчан, соддалиги бор. 

Зарина: 
–  Нигоранинг энг севимли фильми?

–  Қайта-қайта кўрадигани... эслолмадим.

–  Болаликдаги кумирлари?

–  Майкл Жексон ижодини кузатарди.

–  Сиздан яширган сири борми?

–  Йўқ!

–  Энг катта орзуси?

–  Айтаверайми?! Голливудда қўшиқ куйлаш!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 83 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016