WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 12 » Жаҳонгир ПОЗИЛЖОНОВ ОИЛАСИ ВА ҲАЁТИЙ ҚАРАШЛАРИ ҲАҚИДА

ПОИСК / IZLASH:

22:40
Жаҳонгир ПОЗИЛЖОНОВ ОИЛАСИ ВА ҲАЁТИЙ ҚАРАШЛАРИ ҲАҚИДА
Бу санъаткор ҳақида сўз борганида турли фикрларни эшитамиз. Кимдир уни кинодаги комик роллари учун ёқтирса, кимгадир ҳазиломуз қўшиқлари кўпроқ маъқул бўлади. Ўз услуби, ижро йўналиши ва номига эга «Божалар» гуруҳи хонандаси Жаҳонгир ПОЗИЛЖОНОВ билан узоқ танаффусдан кейинги суҳбатимиз ижоди, оиласи ва ҳаётий қарашлари борасида бўлди.

— Аксарият санъаткорлар фарзандларини саҳнадан узоқроқ бўлишини исташади. Сизда эса бунинг акси.

— Мен ҳам қизим санъаткор бўлади, демайман. Тўғриси, суратга тушишига ҳам қарши эдим. Аммо ўзида қизиқиш, қолаверса, иқтидор борлигин кўриб, йўқ деёлмадим. Ўзи эса «Улғайганимда либослар бўйича рассом-дизайнер бўламан», дейди.

— Шу ёшгача ўйлаган орзуларингизга эришдингизми?

— Инсоннинг орзу-ҳаваси тугамайди. Биттасига эришасиз, кейингиси пайдо бўлади. Шу боис ҳеч ким «орзумга етдим» деёлмайди. Шукр, ниятларим амалга ошди, насиб қилса, қолганлари ҳам рўёбга чиқсин.

— Руҳшунослар, бугун қандай мавқеда бўлсак ҳам, илгари ким бўлганимизни унутмаслигимиз керак, дейишади.

— Ҳар куни кўчага чиқишдан олдин уйдаги жавонимга бир қараб қўяман. Олд қаторда эски шиппагим ва кўйлагим туради. Улар ўзлигимни унутмаслигим учун ҳам керак.

— Баъзилар эса ортига қарашдан қўрқишади ёки исташмайди.

— Қараш керак. Яна ўша кунларга қайтиб қолиш ҳеч гап эмас. Ва бундан ҳеч биримиз кафолатланмаганмиз. Бир нарсани қўрқмай айта оламан, эрта ёки индин бугунгидек бўлмаслиги мумкин. Хўш, шундай бўлди ҳам дейлик, нима қиламан? Мен доим ҳаммасига тайёр тураман. Менимча, бундай хаёллардан чўчимаслик керак. Зеро келган нарса кетаверади.

— Сизга «сабрли» деган таъриф кўпроқ мосми ёки «Йиқилса ҳам, курашга тўймайди», деганими?

— Иккинчиси, менимча. Ҳамиша курашиб келганман. Қоқиламан, йиқиламан, сўнгра яна ўрнимдан туриб, йўлимда давом этаман. Нима бўлганида ҳам, ортимга қайтмайман. Сабрим ҳам бор. Вазиятга қараб иродали бўла оламан.

— Инсон ҳаётининг неча фоизи тақдиригаю қанчаси хатти-ҳаракатига боғлиқ, сизнингча?

— 100 фоиз хатти-ҳаракатига боғлиқ. Туғилганимиздаёқ тақдиримиз белгилаб қўйилади. Бироқ пешанамда бор экан, деб ҳамма нарсага рози бўлиб кетавермайсиз-ку?! Тақдирни ўзгартириш ўз қўлимизда. Масалан, мана шу пиёладаги чой менинг насибам. Уни ичишим учун ўзим қўл узатаман, тўғрими?! Кимдир менга ичириб қўймайди. Инсоннинг ҳаракати ҳам шундай, изланса, тиним билмаса, албатта, ҳаётда нимагадир эришиши мумкин.

— Ўзингизга-ўзингиз қарши чиққан пайтларингиз бўладими?

— Деярли ҳар куни. Ижод борасида, қўшиқнинг матни ёки мусиқаси, хуллас, нимасидир ёқмайди. Лекин ўзимга-ўзим қарши чиқиб, уни куйлайман. Буни қарангки, айнан ўшаниси омадли чиқади. Кинода ҳам шундай. Билмадим, балки бу тасодифдир. Аммо кўпинча шундай бўлади.

— Ўн йил аввалги Жаҳонгир билан ҳозиргисини таққослаганда...

— Ўн йиллик фарқни кўрасиз, холос. Хамон ўша-ўшаман. Салгина тўлишганимни ҳисобга олмаса, характерим, дунёқарашим ўзгармаган. Ижодимда ривожланиш бўлгани рост, инсон сифатида эса ўз қарашларимга содиқман.

— Сиз эстрадамизнинг серфарзанд оталаридан бирисиз. Болалар тарбиясида қандай йўл тутасиз?

— Отам бизга қандай тарбия берган бўлса, мен ҳам у кишидек йўл тутишга ҳаракат қилаяпман. Ҳозир билим олишга катта эътибор қаратиляпти. Фарзандларим бўш қолишмасин деб, тўгаракларга берганман. Қизим ашула ва рақсга тўгаракларига боради, ўғилларим хорижий тил ўрганиш ва сузиш билан шуғулланишади. Кечки пайт уйга қайтганимда, биргаликда дарс тайёрлаймиз. Отам идеалимдаги инсон. Бизни доим ёзда бекор юришмасин деб, таътил вақти тоғаларимникига жўнатарди. Ака-укалар бири машина таъмирловчи, бири уста бўлган тоғаларимизга ёрдамлашиб, ҳунар ўрганардик. Бирор ишимиз хато бўлса, ўтириб-туриш каби жисмоний машқлар билан жазоланганмиз. Спорт нафақат инсоннинг танасини, балки руҳиятини ҳам соғломлаштирар экан. Бугун ўзим ота бўлиб, ўғилларимга мана шундай усулларни қўллаяпман.

— Фарзандларингиз орасида фақат қизингиз санъатга қизиқадими ёки ўғилларингизда ҳам истак борми?

— Ўғилларимнинг бири боксчи, бири футболчи, бўламан дейди. Балки спорт билан шуғулланишаётгани учун ҳам ҳозирча шундай фикрдардирлар. Санъатга бўлган қизиқишларини кўрмадим. Катта бўлаверишсин-чи ҳали. Умуман қандай касбни эгаллашларидан қатъи назар ҳалол меҳнат қилиб, покиза инсон бўлишсин.

— Нима деб ўйлайсиз, ота-она билан фарзандлар ўртасида масофа бўлиши керакми?

— Кўзга кўринмас, ҳурмат асосига қурилган чегара бўлиши лозим. Мен сиримни онамга айтардим. У киши бўлса, отамга тушунтирарди. Ҳозир болаларим ҳам бирор илтимосини онаси орқали менга етказишади.

— Суҳбат жараёнида билдимки, танлаган йўлингиз аниқ ва нима истаётганингизни яхши биласиз. Шундай экан, тилагим, мана шу дадиллик сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

– Раҳмат! 

Ҳаётий қарашлари:jahongir

ХАТОМНИ ТАН ОЛАМАН!  Тадбирларга борганда таниш-билишлар билан ҳол-аҳвол сўрашолмай қоламан. Оқибатда мендан ранжишади. Нима бўлганида ҳам, сўрашиб ўтишим керак эди, деб эртасига қўнғироқ қилиб, узримни айтаман.

ИККИЛАНАМАН. Бир қарорга келишим қийин. «Иккиланаяпсанми, қайтгин» дейишади. Лекин мен қайтмайман.

ХАФА БЎЛАМАН. Айниқса, мени тушунишмаганида... Ўз ташвишларингиз билан юрганингизда кимдир сизга таъна қилса, алам қиларкан. Нега мен бошқаларни тушунишим кераг-у, улар эса бунинг аксини қилишади? Ана шундан кўнглим ранжийди.

ШУКР ҚИЛАМАН. Ҳаётимнинг яхши кунида ҳам, ёмонида ҳам фақат шукр қиламан. Бошимга мусибат тушса ҳам, ишим юришмаса ҳам! Нима учун фақат омад келганида, хурсандчилик, фарзанд туғилганида, шукрона айтилади-ю, дард чекканида нолинади. Ахир ҳаммаси Яратганнинг хоҳиш-иродаси-ку!

 Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

Фотомухбир: Аброр АБДУЛЛАЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 253 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016