WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 3 » Жасур Умиров: “Деярли ҳар йили ‘уйланганим’ ҳақида эшитаман”

ПОИСК / IZLASH:

22:05
Жасур Умиров: “Деярли ҳар йили ‘уйланганим’ ҳақида эшитаман”
Ўзининг ноодатий услуби ва дидига эга Жасур Умиров "Даракчи” газетасининг "Қисқа ва лўнда” лойиҳаси меҳмони. Суҳбат давомида у қизиқишлари, ҳаётий ва ижодий янгиликлари ҳамда ўзига хос қўрқуви ҳақида сўзлаб берди.

Мавсум янгилиги. 
Айни кунларда ўн бешта янги қўшиқ ёзиш жараёни билан бандмиз. 2-3 йиллик танаффусдан сўнг ваниҳоят янги концерт дастури билан мухлисларимни хушнуд этишга тайёрланяпман. Мен уларни соғингандек, улар ҳам концертим кунини узоқ кутишганига ишонаман. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган концертдан муҳаббат, хиёнат, ота-она, ҳаёт ҳақидаги қўшиқлар ўрин олган. Бундан ташқари тез кунларда Жасур Шаметов билан ҳамкорликда суратга олинган "На қилдим?” номли клипимиз ҳам премъера қилинади. Ўйлайманки, у ҳам томошабинларга манзур бўлади.   

Жаҳл чиққанда. 
Жаҳлим чиққанда ўзимни ушлаб туролмайман, урушиб кетишим мумкин. Шунинг учун ёрдамчиларим ижодимда бўлаётган муаммоларнинг ҳаммасига ҳам мени  аралаштирмайди. Лекин бу Жасур буткул урушқоқ экан дегани эмас, ўзимни қўлга олиб яхши нарсаларни ўйласам, тезда ўзимга келиб олишим ҳам мумкин. Бундай пайтларда, қўлга қиритган ютуқлар, мухлислар олқиши инсонга  куч бағишлаб туради.

Фобия.
Кимдир баландликдан, кимдир сувдан қўрқса, мен тунда машина ҳайдашдан жуда қўрқаман. Атрофим қоронғу бўлса, ваҳима босади. Шунинг учун ҳам тўй-ҳашамларга, хизматларга борганда рулда ўзим бўлмайман. 

Стил.
Ўзимга образ танлашда бировларнинг маслаҳатига камдан-кам қулоқ тутаман. Чунки одам ўзига ярашганини ўзи яхши ҳис этади деб ҳисоблайман. Кундалик ҳаётда, клипларимда ҳатто саҳнавий образ танлашда ҳам либосларимга ўзим масъулман. Мен учун биринчи ўринда ранглар уйғулиги. Либосда ранглар тўғри танланса, у инсонга албатта ярашади.

Оилавий сурат.
Оиламнинг суратини хаёлимда гавдалантирганимда кўп болали бўлиш кўз ўнгимдан ўтади. Фарзандларим камида 4-5 та бўлиши аниқ. Чунки уйда болаларнинг қий-чув қилиб, югуриб юришини яхши кўраман. Турмуш ўртоғим эса, болаларнинг тарбияси билан банд бўлади. Ишламайди (кулади).

Ёқтирмайман.
Одамлардаги сохталик, ёлғончиликни ёқтирмайман. Бу одатлар инсонлар ўртасига совуқчилик туширади. 

Китоб.
Бу гапимдан кейин менга нисбатан кўпчиликнинг фикри ўзгариши мумкин. Лекин алдаганимдан кўра ростини айтганим яхши: китоб ўқишни ёқтирмайман. Бу болалигимдан қолган одат. Шундай бўлса ҳам, иш юзасидан шеърлар тўпламлари, сценарийлар ўқиб тураман. 

Мусиқа.
Ўзимнинг йўналишимга яқин, ёшларбоп қўшиқларни тинглайман. Лекин ўзимизникиларни кам эшитаман. Кўпроқ Европа мусиқа санъатига қизиқаман. 

Тушкунлик.
Бундай пайтларда вазиятни яхши томонини ўйлашга ҳаракат қиламан. Агар бошқача бўлганда бунданда ёмон бўлиши мумкин эди-ку, деган ўйлар билан ўзимни овутаман. Бундан ташқари кўпроқ вақтимни оила даврасида, яқинларим билан ўтказишни ёқтираман. Оила муҳити менга ижобий  таъсир қилади.

Миш-мишлар.
Мен ҳақимда энг кўп тарқалган миш-миш бу "Жасур Умиров уйланипти” деган гап бўлса керак. Деярли ҳар йили "уйланганим” ҳақида эшитаман. Шу даражада фактлар билан айтишадики, ўзим ҳам ишониб қолишимга бир баҳя қолади (кулади). 

Алия СУЛАЙМАНОВА


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 68 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016