WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 26 » Жавоҳир Зокиров болалиги, ёлғончилар, туҳматлар ҳақида

ПОИСК / IZLASH:

19:33
Жавоҳир Зокиров болалиги, ёлғончилар, туҳматлар ҳақида
"Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг бу галги меҳмони — актёр Жавоҳир Зокиров. Актёрнинг шахсий ҳаёти ва фаолияти ҳақида кечган очиқ-ойдин суҳбатимиз давомида унинг болалиги ва ижодий янгиликлари ҳақида гаплашдик. Қисқа ва лўнда суҳбатимизни эса ушбу саҳифада ўқишингиз мумкин.

Мавсум янгилиги.
Шу кунларда "Дийдор” театр студияси раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев бошчилигида Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар” асари  устида ишлаяпмиз. Спектаклга тайёргарлик ҳар куни эрта тонгдан бошланиб кечагача давом этмоқда. Ушбу спектаклга иқтидорли ва машҳур актёрлар жалб қилинган. Шунингдек янги бир картина ҳам катта экранларга чиқиш арафасида. Номини ҳозирча ошкор қилолмайман. Аммо янги киноасар ҳам томошабинларга маъқул келади деган умиддаман. Бундан ташқари, "Барон-2” фильмининг сценарийси устида иш олиб бориляпти. Ҳадемай "Барон”нинг давомини ҳам тасвирга олиш бошлаб юборилади. Энг катта янгиликлардан бири бу — ўзимизнинг продюсерлик марказимизни очишимиз. Бу ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумот бера олмайман, аммо тез кунларда ҳаммасидан бохабар бўласиз.

Тушкунликка тушсам.
Авваламбор тушкунликка тушмасликка ҳаракат қиламан. Чунки инсоннинг энг ашадий душмани ҳам айнан шу тушкунлик. Агар ўзим истамаган ҳолда тушкунликка тушсам, унда яхши мусиқа эшитишга киришаман. Кўнглим истаган қўшиқ ёки мусиқани тингласам, кайфиятим бирдан ўзгаради. Бундан ташқари банд бўлишга, ўзимни ишга "кўмиб” ташлашга ҳаракат қиламан. 

Спорт.
Болалигимда жуда кўп спорт турлари билан шуғуланганман — сузиш, футбол, каратэ, стол тенниси... Сузишга онам олиб борардилар, футболга эса матабдаги дўстларим билан борганман. Футболни жуда яхши кўрардим. Каратэ билан шуғуланишимга эса ўша пайтлардаги кумирим Брюс Ли сабаб бўлган. Унинг иштирокидаги фильмларни кўриб унга ўхшашни истардим. Ҳозир эса афсуски спортга кўп вақт ажратолмайман. Имконим бўлганда сузишга бориб тураман холос. 

Мўъжиза.
Бу жуда кенг тушунча. Ҳаётимизда, ҳар бир кунимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ўзи бир мўъжиза-ку! Қуёшнинг чиқиши, куннинг ботиши, одамзоднинг дунёга келиши, яшаётганимиз... Фақат бунга ишонадиганлар ва ишонмайдиганлар бор. Мен ишонадиганлар сирасига кираман.

Фарзандлар.
Тўнғичим — Ариф 10 ёшда. Футбол ўйнашни жуда яхши кўради. Криштиано Роналдунинг мухлиси. Кенжатойимиз — Саидкарим декабрда икки ёшга тўлади. Жуда шўх. Бир ерда жим ўтирганини кўрмайсиз. Ҳозирдан санъатга қизиши борлигини сезаман. Мусиқани яхши кўради. 

Миш-миш.
Афсуски, машҳурлар ҳақида турли гап-сўзлар тарқалиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бу жуда ёмон. Кўп йиллик ижодий фаолиятимда мен ҳақимда ҳам бўлар-бўлмас, ёлғон ва ёқимсиз хабарларни тарқатишган. Улардан энг ёмони мени гиёҳванд дейишгани. Яхши билмаган кишиси ҳақида туҳмат гаплар тарқатадиганларга инсоф берсин. 

Ёлғон гапиришса.
Одамлар билан суҳбатда самимийликни қадрлайман. Шу сабаб менга ёлғон гапиришаётганини тезда англаб оламан. Бундан ташқари, ёлғончиларни ташқи кўриниши ҳам уни фош этиб қўяди. Мени алдаган инсон билан урушиб, гап талашиб ўтирмайман. Унинг қандайлигини билганимдан сўнг, индамай алоқани узаман. 

Узр сўраш.
Айбим учун кечирим сўраш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Беайб инсоннинг ўзи йўқ. Ҳеч ким идеал эмас, билиб-билмай хато қилишимиз мумкин. Лекин кимдир нотўғри иш қилса, уни кўра-била туриб жим туролмайман, ўша инсон хафа бўлса ҳам айбини айтаман. Аммо бундай пайтда сўрамайман. Чунки, мен ноўрин гапирмаган бўламан-да... 

Ёмон кўрган савол.
"Нега сизга фақат салбий қаҳрамонларнинг ролини беришади?”, деган саволни ёмон кўраман. Чунки бу саволга ҳар бир интервьюдан жавоб берганман. Қайта-қайта сўрашгани билан  жавобим ўзгармайди-ку.

Алия СУЛАЙМАНОВА тайёрлади


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 81 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016