WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 23 » Жавоҳир Зокиров тан олмайдиган режиссёрлари, кайф-у сафога берилгани, оиласи ва армони ҳақида (Эксклюзив)

ПОИСК / IZLASH:

08:05
Жавоҳир Зокиров тан олмайдиган режиссёрлари, кайф-у сафога берилгани, оиласи ва армони ҳақида (Эксклюзив)
Актёр Жавоҳир Зокиров бугун "Даракчи” таҳририятида меҳмон бўлиб, "Юлдуз-онлайн” лойиҳасида иштирок этди.

Бир соатдан кўпроқ давом этган онлайн-мулоқотда актёр мухлислар томонидан йўлланган 40 тага яқин саволларга жавоб берди. Улардан энг эсда қоларли саволларни келтириб ўтамиз.

– Жавоҳир ака, тарихий фильмда суратга тушаётганингиз ростми?

– Ҳа бу рост. Аммо қайси тарихий фильмда суратга тушаётганим ҳақида ҳозирча маълумот бера олмайман.

– Онангизга ҳамма сирингизни айта оласизми?

– Йўқ. Мен кўпроқ адам билан сирлашар эдим. Бир марта сиримни айтганимдан кейин афсусланганман. Бундан ташқари онам жуда банд инсонлар.

– Тасаввур қилинг, жудаям оғир вазиятдасиз. Аммо жуда муҳим ва қолдириб бўлмайдиган съёмка жараёнига боришингиз керак. Унда сиз комик рольни ижро этишингиз керак, бундай вазиятда қандай йўл тутасиз?

– Мен актёрман. Қандай вазиятда бўлишимдан қатъий назар, ўзимга ишониб топширилган вазифани уддалашим керак. Қандай вазиятда бўлишимнинг аҳамияти йўқ. Бораман ва ролни ижро этиб бераман.

– Оилангиз ва фарзандингизга қанча вақт ажратасиз?

– Деярли бўш вақтимнинг ҳаммаси оилам билан ўтади. Мисол учун ҳозир ҳам ўғлимнинг ёнига шошяпман. У билан айланишга ваъда берганман.

– Қайси режиссёрнинг фильмида ҳеч қачон роль ижро этмасдингиз (ўзбек режиссёрлари)?

– Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов Зулфуқор Мусоқовни. Агар жуда катта гонарар тўлашса ўйлаб кўришим мумкин...

– Юқорида онангиз биалн суҳбатлашишга вақт ажратолмаётганингизни айтдингиз. Бундан ўкинмайсизми? Ахир, вақт ғанимат, бугунги кунни эртага қайтариб бўлмайди?

– Бу жуда бахсли мавзу. Лекин ўкинмайман.

– Жавоҳир ака, армон деганда кўз олдингизда нима гавдаланади?

– Вақтим беҳуда ишларга сарфлаганим, кайф-у сафога берилганим, кам китоб ўқиганим кўз олдимдан ўтади.

– Отангизнинг вафоти ҳаётингизни ўзгартирдими?

– Ҳаётим бутунлай яхши тамонга ўзгарди. Мен ҳам отам сингари яхши инсон бўлишга интилаяпман.

– Нима учун севги-мухаббат ҳақидаги фильмларда суратга тушмайсиз?

– Бундай мавзулардаги киноларга суратга тушиш таклифи бўлмаган.  Таклиф қилишса, балки суратга тушарман.

– Сўнгги пайтларда суратга олинаётган ўзбек фильмлари орасидан маза қилиб, томоша қилганингиз қайси? "Барон”дан ташқари?

– Тўғрисини айтсам, ўзбек фильмларини томоша қилмаганимга ҳам анча бўлди. Бир нарсани тан олишим керак ҳатто "Сотқин" ва "Барон" фильмларини ҳам маза қилиб тамоша қилмадим.

– Ҳилол Насимовнинг фильмларига муносабатингиз?

– Менга бу режиссёрнинг битта ҳам фильми ёқмайди.

– Актёр бўлмаганингизда ким бўлардингиз? 

– Боғбон бўлишни орзу қилганман. Умид қиламанки, ҳали бу орзуим амалга ошади, бунга кўзим етади.

– Сизга қайси актрисалар яхши партнер бўла олади?

– Лола Элтоева Дилором Эгамбердиеваларнинг ижросини тан оламан.

– Бугун яратилаётган хусусий фильмлар ҳақидаги фикрингиз?

–  Хусусий фильмларга муносабатим ижобий. Хусусий кинофильмлар ижодкорлари сарфланган маблағни оқлашга ҳаракат қилишяпти.  

– Жавоҳир Зокиров ижро этишни жудаям истаган, аммо унга насиб қилмаган роллар борми?

– Бу борада  деярли умуман бош қотирмайман. Менга насиб этган ролларни ижро этиб келяпман.  

– Қанча гонорар оласиз?

– Жуда кўп (кулади).Мен Ўзбекистондаги энг "қиммат” актёрлардан бириман. 

– "Барон” фильми "видеоқароқчилар” томонидан тарқатиб юборилганидан сўнг, Рустам Саъдиев унинг давомини суратга олармикин?

– "Барон" фильмининг давоми ҳар қандай вазиятда ҳам суратга олинади.

– Жавохир ака, нега сизни фақат Рустам Саъдиевнинг фильмларида кўрамиз? Сизни машҳурлик даражангизни янада кўтариб бергани учун миннатдорчилик сифатида фақат шу режиссёр билан ишлайсизми ё бошқа режиссёрларнинг иши сизни қониқтирмайдими?

– Биринчидан кўп режиссёрларнинг ишидан қониқмайман ( Рустам аканинг ишидан қониқмаган пайтларим ҳам бўлган) Иккинчидан мен Рустам Саъдиевнинг фильмларидан ташқари ҳорижий режиссёрлар билан ҳам кўп бора ишлаганман. Шу ўринда бир маълумотни айтиб ўтмоқчи эдим. "Сотқин" фильмида рол ижро этиш таклифини режиссёрга ўзим айтганман. Тез кунларда Санжар Шодиевнинг "Мен сени ўзим бой қиламан" комедик драма жанридаги фильми катта экранларга чиқади. Мазкур фильмда ҳам роль ижро этдим. 

– Кўпчилик "Барон” даги образингиз ўзингизга мос тушмагани, фильмдаги миллий хавфсизлик ходими образини Улуғбек Қодиров ижро этиши керак эди деган фикрда? Сиз бунга нима дейсиз? 

– Менга аввал ҳам бу мавзуда савол берилган. Ҳамманинг фикри турлича. Менимча, "Барон” фильмида роллар тўғри тақсимланган. Маслаҳатим:фильмни қайта тамоша қилинг.

– Жавоҳир ака, Россия киноижодкорлари билан ҳамкорлик қилишингизни ёздингиз. Нега ўша фильмлар бизгача етиб келмайди, ўзбек тилига дубляж қилинмайди? Ҳамкорлик икки тарафлама бўлгани манфаатлироқ эмасми? Ё сиз ҳам баъзи ўзбек ижодкорлари сингари ўша ерда қолиб ишлаш ниятидамисиз? Ва шундай ўзбек бўла туриб, шу ерда ном чиқариб, кейин бошқа давлатга бориб, ишлаб қоладиган, камига ўзбекларга тош отадиган санъаткор, режиссёрларга муносабатингиз?

– Россияда суратга тушган фильмларим нега бу ерда намойиш этилмаслиги ҳақидаги саволингизга жавоб бера олмайман. Мен у ерда фақат ижод қиламан. Яшаш ниятим йўқ. Сиз таърифлаган инсонлар учун ҳам мен жавоб беролмайман. Ҳар ким ўз иши учун ўзи жавоб беради.

– Яқинда "Darakchi.uz” сайтида сизнинг қўшиғингизга ишланган клипдан парча қўйилди. Қўшиқчилик билан жиддий шуғулланмоқчимисиз? Клипларингизни Тв орқали намойиш этиладими?

– Қўшиқ куйлашни жудаям яхши кўраман. Бу йўналишда аввал ҳам ишлаганман. Эндиликда ҳам жиддий ижод қилиб мухлисларни хурсанд этмоқчиман. Тўй ва ҳашам,яхши кунларингизда хизматда бўлмоқчиман. Твда намойиш этилишига келсак, бунинг учун катта маблағ зарур(ўйланиб). 

– Ўйнаган ролларингиздан кўнглингиз тўладими? 

– Йўқ. Чунки доим ҳар бир ролимни ижро этганда яна ҳам маҳорат билан ижро этишга ҳаракат қиламан. Инсон қилаётган ишидан қониқиб қолиши керак эмас. 

– Жуда озғинсиз. Бироз семириш ниятингиз борми?

– Йўқ. Ҳеч қачон семирмоқчи эмасман. 

– "Барон” фильмида Барон ким? Исо Тўраевми ёки Фарҳод Махмудов? Фильмни томоша қилиш жараёнида ҳар иккала актёрнинг ҳам "Барон” образига тўғри келишини кўриш мумкин.

– "Барон”-Исо Тўраев. Аммо, фильмда Иззат ҳам "Барон” тахаллуси остида мен билан яъни миллий хавфсизлик ходими билан боғланади. Менинг фикримча, фильмда аслида Барон Фарҳод Маҳмудов образида намоён бўлган..

– Атрофингизда сизга ўзини дўст деб кўрсатаётганларнинг муносабатлари самимий эканлигига ишонасизми?

– Табиатан жуда ишонувчан инсонман. Албатта менга бўлаётган муносабатлар ҳам самимий деб ҳисоблайман.

– Фарзандларингизнинг актёр бўлишини хоҳлайсизми?

– Фарзандларимнинг қайси касбни эгаллаши уларнинг ўзларига ҳавола. Ким бўлса ҳам ҳақиқий инсон бўлсин. Барча инсоний фазилатлар соҳиби бўлса бу менинг бахтим.

– Жавоҳир Зокиров Ўзбекистондаги актёрлар ичида бир амплудаги актёр эмаслигини исботлади...Бир  амплуадаги актерларга маслаҳатлари? 

– Актёр доим ўз устида ишлаб, изланишдан тўхтамаслиги керак. 

– Ўзбекистонда ишлаётганлар фильмларни кўпчилигини савияси пастлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай фильмлар суратга олишнинг олдини олиш , фильмларни савиясини ошириш учун кандай чора-тадбирлар амалга ошириш керак деб уйлайсиз?

– Сиз айтаётган фильмларни омма эътиборига ҳавола этиши керак эмас. Бу борада барчамиз бир ёқадан бош чиқариб курашишимиз керак. Бунда танқидчилар ва журналистларнинг ўрни катта. 

– "Барон” фильмидаги Мардон ролини ижро этган Исо Тўраевнинг актёрлик маҳорати ҳакида нима дейсиз?

– Бу актёрнинг ижроси ёмон эмас.

– Бугунги онлайн-мулоқотдан тассуротларингиз?

– Таассуротларим жуда ижобий. Ҳозирги кунда кўпчилик ёшларни танқид қилади. Уларни кўп китоб ўқимасликда айблашади. Мен айни пайтда онлайн-мулоқотда ёшларимизнинг менга берган саволлари жуда ёқди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 212 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016