WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Ноябрь » 23 » Жигарбандимдан айирма, ҳаёт!..

ПОИСК / IZLASH:

17:42
Жигарбандимдан айирма, ҳаёт!..
Яна Умиджон йиғлай бошлади. Жуда қаттиқ йиғлайди-да. Ҳар йиғлаганида, юрагим яраланади. Дарров олдига чопаман. Аммо бу сафар индамай ишимни давом эттиравердим. Энди шу тақдирга кўникишим керак. Кичик ўғлим эса югуриб бориб, акасининг оғзига шишасини тутди. Умиджон йиғлашдан тўхтамас, қўли билан шишачани итарарди. Энди мактабга чиққан кичик ўғлим бечора: «Ака, ичинг, жуда ширин сув. Ичида новвоти ҳам бор, қаранг», деб ўзидан олти ёш катта акасини овутмоқчи бўларди. Чидолмадим. Лабимни қаттиқ тишлаб олдим. Лекин кўзёшларим барибир ичимга ютилмади. Чопиб бордим. «Болажоним, Умиджон, қара, уканг сенга сув ичирмоқчи. Айланиб кетайин ақлли болаларимдан», деб уни овутдим. Умрбек акасининг жимиб қолганидан хурсанд бўлиб, сувини ичирди… 

Бир вақтлари нафақат ота-онамнинг, тақдирнинг ҳам эркаси эдим. Бу дунёдаги ҳамма яхши нарсалар менга аталганди. Ёлғиз қиз бўлганим учун эрка ўсдим. Ҳамма истакларим сўзсиз адо этиларди. Турмуш ўртоғим билан севишиб оила қурдик. Эрим ўқимишли, уддабурон ва босиқ инсон. Мен эса ҳаётнинг фақат ёрқин тарафида яшайдиган аёл эдим. Ўғлим дунёга келгач, янада бахтли бўлдим. Мен энди она эдим-да. Аммо кўпинча эркалигимга, болалигимга борардим. Умиджон кечалари уйғониб кетса, унга қўшилиб йиғлардим. Шундай пайтларда эрим устимдан куларди. Қайнонам доим: «Чақалоқ бўлгандан кейин йиғлайди-да! Эй қизим-ей, ҳалиям ёш боласиз-а?» дерди. Умиджоним энди туғилган пайтлари қўлимга олишга ҳам чўчирдим. Эҳтиёткорлик билан бағримга босардим. Уни жуда авайлардим. Ўғлимиз ҳам жуда ҳаракатчан ва чаққон эди. Бошқа болаларга қараганда эрта эмаклади, ўн ойлигида қадам ташлай бошлади. Шунда эримнинг жуда хурсанд бўлгани эсимда: «Қара, Гули, ўғлимиз менга ўхшаяпти. Мен ҳам тўрт ёшлигимдан ўқиш-ёзишни ўрганганман. Ҳали шунақа зўр инсон бўлсинки…» Эр-хотин Умиджоннинг оғзини пойлардик. «Қани, қани, болажоним, «ота» де-чи. Бир онажон дегин», деб гапиртиришга ҳаракат қилардик. Афсус… Ўғлимнинг «ота», «она» дейишига зор ўтаяпмиз…

Қиш ойлари эди. Болам шамоллаб қолди. «Асраган кўзга чўп тушар», деб шуни айтишади. «Қизим, хавотирланманг, яхши бўлиб қолади. Ёш бола ўзи шунақа, тез касал бўлади, тез тузалади», деб қайнонам мени юпатди. Шу куни поликлиникадан эмлашга чақиришди. Мен бирйўла шифокорга ҳам кўрсатиб оламан, дея ўғлимни олиб бордим. Шифокор боламни кўрикдан ўтказиб, «Ҳеч нима қилмайди, эмлайверамиз»,  дея муолажахонага жўнатди.

Эмлангач, негадир ўғлим бошқа чақалоқларга ўхшаб йиғламади, жим бўлиб қолди. Қоидага кўра бир соатча поликлиникада ўтирдик… Бир пайт болажоним қаттиқ титрай бошлади. Оёқ-қўллари қалтираб, кўз қорачиқлари тепага кетаётганини кўриб, чинқириб юбордим. Қўлимдан болани тортиб олиб, муолажахонага олиб киришди. Шифокорларнинг хавотир билан у ёқдан бу ёққа югура бошлаганидан боламга нимадир бўлганини тушундим. Ўшанда шамоллаб қолганига қарамай эмлашгани туфайли фарзандим бир умрга ногирон бўлиб қолгани хаёлимга келмабди.

Шу-шу Умиджоним бир нуқтага тикилиб ётадиган, умуман йиғламайдиган бўлиб қолди. Бизни даров шифохонага жўнатишди. Уч кунлик муолажалардан сўнг ўғлимиз чинқириб йиғлади. Овозини жуда соғинган эканмиз, овутишга уринмабмиз ҳам. Бир неча кун даволангач, шифокорлар танаффус қилиш керак дея уйга жавоб беришди. Бироқ болажонимнинг келажаги ҳақида аниқ бир нарса айтишмади. Уйга қайтдик. Кўча бошига келганимизда боламизнинг овозини эшитган қайнота-қайнонам югуриб чиқишди. Гўёки унинг йиғлаши тузалганидан даракдек. Биз ҳам унга қўшилиб йиғладик. Мана, орадан ўн беш йил ўтган бўлса-да, ҳали ҳануз эр-хотин баъзан боламизнинг озорланиши кўриб, унга қўшилиб йиғлаймиз…

Аввалига роса қийналдик. Ўғлимни бирдан тутқаноқ тутиб қоларди. Ўша пайтлар жуда қўрқиб кетардим. Тонг саҳар уйғониб, қаттиқ овозда йиғлай бошларди. Кўрсатмаган дўхтиру табибимиз қолмади. Ҳеч ким бу дарднинг давосини тополмади. Фақат дори-дармонлар, муолажалар билан болажонимнинг азобларини енгиллатиш мумкин эди.

Ўн беш йил… Шу ўн беш йил мени юз ёшга улғайтиргандек туюлади. Илгари боламнинг ногирон бўлиб қолгани бугунгидек оғир ботмасди. Гўё ёши катталашгани сари дарди арийдигандек эди. Ҳали бир ёшли чақалоқ-ку, улғайса, тили чиқади, юради деб ўзимизни овутардик. Боламизни қўлимизда кўтариб овутишга, овқатлантиришга қийналмасдик. Кун ўтгани сайин унинг дарди ҳам улғаярди. Тенгдошлари чопқиллаб кетишди, гапиришди, бурро тилда шеъру қўшиқлар айтиб, байрамларга боришди. Мактабга ҳам чиқишди. Менинг ўғлим эса ҳамон қимирламай бир жойда ётар, бир сўз демас, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тўлиқ англамасди. Фақат мени танир, мен билангина ўзини хотиржам ҳис қиларди. Мабодо бирон ёққа кетадиган бўлсам, ўрнимга қоладиган одам менинг либосларимни кийиб оларди. Бўлмаса, бир соат ҳам ўтмай ўғлим онасини қўмсаб йиғлай бошларди.

Дардга кўникмоқдан, синовларга сабр қилмоқдан ўзга чорамиз йўқ эди. Олдинига қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун қийинчиликлар унча билинмасди. Эр-хотин иккимиз ёшмиз, боламиз ярим кечаси уйғониб чинқириб йиғлай бошласа, жанжалашиб ҳам қолардик. Қайнонам уйғониб, боламизга қарарди: «Қизим, боринг, озгина дам олинг. Бизники энди қаричилик, барибир уйқумиз келмайди», дерди. Билардим, у кишига ҳам оғир эди. Касал болани боқишдан, унинг келажагини ўйлаб сиқилишдан асабларим чарчаган пайтлар тақдирдан нолиганимни, мурғак гўдагимни «Нега тинчланмайсан?» деб силтаб ташлаганимни кўриб, минг эзиларди. Менга кўрсатмасдан йиғлаб-йиғлаб оларди. Бир куни: «Болажоним, Умиджоним, бир марта «бувижон» дегин. Овозингни эшитиб, бу дунёдан кетсам, армоним йўқ», деб йиғлаётганини тасодифан эшитиб қолдим.

Бу орада қайнимни уйлантирдик. Қайнота-қайнонам эримнинг маошини рўзғорга ишлатишмасди. Аксинча, «болангни даволат», деб доим бизга пул беришарди. Уйимизни ҳам ўзлари қуриб беришди. Кейин кетма-кет иккита фарзандли бўлдик. Улар соппа-соғ эдилар. Қизим ва кичик ўғлим тенгдошларидан ортда қолмай катта бўлишди. Мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиб бизни қувонтиришаяпти. Улар акасини жуда яхши кўришади. Доим парваришлашда менга ёрдам беришади, атрофида парвона бўлиб, дардини енгиллатишга ҳаракат қилишади. Дунёдаги энг ақлли, энг чиройли ва энг меҳрибон ака – уларнинг акаси. Унга чангни ҳам раво кўришмайди меҳрибонларим.

Лекин барибир Умиджонимни ўйлаб юрагим адо бўляпти. Бошида алам устида хатога йўл қўйган шифокорни судга бердик, жазосини олди ҳам. Энди бошқа болаларни майиб қилмаслиги учун ҳам бу керак эди. Лекин кошки шу билан дардим енгиллашган, Умиджонимнинг азоблари камайган бўлса. Кейинчалик бу аҳволимда ҳам бир ҳикмат борлигини англадим. Бошимга шу мусибат тушмагунича ҳаётни нуқул байрамдан иборат деб ўйлардим. Атрофимдагиларнинг меҳру муҳаббатини ҳеч бир оғринишу миннатсиз қабул қилардим. Худди шундай бўлиши керакдек. Бордию истаган нарсамга эришолмасам, бундан катта фожиа ясардим. Энди тушундим, ҳар нарсанинг ҳам ўз баҳоси бор. Инсон яқинларининг саломатлиги, турмушининг тинч-тотувлигини қадрлаб яшаши, бахт учун меҳнату машаққат чекиши лозимлигини англадим. Қолаверса, бир эшик ёпилса, бошқаси очилар экан. Менга бир синов берибдию, уни енгишим учун атрофимда яхши инсонларни ҳам ҳозир қилибди. Уларнинг кўмаги, мададисиз ёлғиз бу дард билан яшай олмасдим.

Яқинда навбатдаги муолажаларни олиш учун ўғлимни шифохонага ётқиздик. Ўша ерда дарди меникига ўхшаш бир неча аёллар билан танишиб қолдим. Фақат уларгина мени яхши тушунишарди. Бир неча кун ҳамсуҳбат бўлиб, ажойиб ғоя туғилди. «Келинглар, ойда бир йиғилишиб турамиз. Гап ўйнаймиз», – дедим. Бу фикр уларга ҳам маъқул тушди. Чунки ҳар биримиз ҳам дарддош инсонлар томон талпинар, бошқа давраларда эса ўзимизни ноқулай сезар, фарзандимизнинг соғлиғини сўраган ҳар кимса олдида ўнғайсизланардик. Бирга йиғилсак, бундай ноқулайликларга дучор бўлмаймиз, аксинча, болаларимизнинг азобини енгиллатиш учун бирга чора излаймиз. Одам тафтини одам олади дейишади-ку.

Ҳа, биз билганимизча, эплаганимизча яшаяпмиз, курашяпмиз. Албатта, таслим бўлмаймиз, фарзандларимизнинг кўзини мўлтиллатиб ногиронлар уйига топширмаймиз. Чунки уларни жуда яхши кўрамиз.

ШАҲИНА ёзиб олди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 199 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016