WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10027]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1826]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3454]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6231]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10835]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1347]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2443]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3073]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5064]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [430]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [717]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [51]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 97
Гостей: 96
Пользователей: 1
martinhi4

Kun faolllari:
loisbd11, jefferyvv60, loumb16, catherinesi60
Главная » 2020 » Декабрь » 14 » Жигарнинг ёғ босиши: ўтказиб юбормаслик керак бўлган 8 та аломат

ПОИСК / IZLASH:

07:20
Жигарнинг ёғ босиши: ўтказиб юбормаслик керак бўлган 8 та аломат
Жигарнинг ёғ босиши — ҳужайраларда ортиқча миқдордаги ёғ тўпланиб, бутун орган ҳажмининг 10 фоизгача бўлган жойини эгаллайди ва сурункали жигар касалликлари ривожланишига олиб келади. Жигарда ортиқча ёғ тўпланишининг энг кенг тарқалган сабаби спиртли ичимликларни истеъмол қилишдир. Аммо сўнгги ўн йилликда умуман спиртли ичимлик истеъмол қилмаган инсонлар ҳам жигарда ёғ тўпланиш ҳолатларига дуч келмоқда. Жигар циррози ёки саратонини қўзғатиши мумкин бўлган ушбу касаллик аломатсиз бўлиб, қорин бўшлиғи аъзолари мунтазам равишда текширилиб, таҳлил натижаларидан кейингина аниқланиши мумкин. Жигарда ёғ тўпланиши хавфини жиддий равишда оширадиган айрим омиллар ва аломатлар билан қуйида танишиш мумкин. 

Иштаҳанинг ортиши

Ривожланаётган касалликни аниқлаш мумкин бўлган дастлабки аломат — бу доимий очлик ҳиси. Шунингдек, ширинлик ва ёғли таомларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши. Агар ушбу аломатларга вақтида эътибор қаратилмаса ёки уларни истеъмол қилиш даражаси ортса, жигарда ёғ тўпланиши ҳолати кузатилади ва касаллик ривожланади.

Қорин соҳасида ёғ йиғилиши

Ички аъзолар атрофида ҳосил бўладиган ёғ нафақат бир қанча қийинчиликлар туғдиради, балки хавфли ҳам ҳисобланади. Қорин ва белнинг катталиги 85 сантиметрдан ошган одамларда юрак-қон томир касалликлари, диабетнинг иккинчи тури ва жигарни ёғ босиши хавфи юқори бўлади. Агар ушбу ҳолат кузатилган бўлса, йилига камида бир марта ички аъзоларни текширтириб кўриш керак. Шунингдек, ортиқча вазнни йўқотиш усуллари ҳақида ҳам мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.

Юқори холестерин миқдори

Қонда триглицерид ёки холестерин миқдорининг ортиши жигарда ёғ тўпланишининг белгилари бўлиши мумкин. Холестерин ишлаб чиқарадиган ва уни қонга тарқатадиган жигар ҳисобланади. Шунинг учун ратисондан тўйинган ёғларни ўз ичига олувчи жуда кўп миқдорда озиқ-овқат ўрин олган бўлса, жигар яна ҳам кўпроқ холестерин ишлаб чиқаради. Ушбу кўрсаткич миқдори ортиб борса, нафақат юрак ва қон томирлар, балки жигарга ҳам алоҳида эътибор талаб этилади.

Қандли диабетнинг иккинчи тоифаси

Агар беморда қандли диабет касаллиги аниқланса, доимий жигар текширувлари ва тиббий кузатувлар олиб борилиши керак. 2016 йилда Калифорния университети олимлари олиб борган тадқиқот шуни кўрсатдики, қандли диабетнинг иккинчи тоифаси билан касалланган беморларнинг 65 фоизида жигарнинг ёғ босиши ҳолатлари мавжуд.
 
Юқори қон босими

Жигарнинг ёғ босиши билан касалланган беморларда гипертония ушбу касалликка чалинмаганларга қараганда уч марта кўпроқ учрайди. Агар юқори қон босими кузатилса, жигарни текширтириш муҳим. Шунингдек, жигарнинг ёғ босиши ташхиси қўйилса, қон босими ва юрак саломатлигини диққат билан кузатиш керак.

Ирсият

Оила аъзоларининг бирортасида жигарда ёғ тўпланиши кузатилган бўлса, бунда бошқа вакилларда ҳам ушбу касаллик хавфи 13 баравар юқори. Жигарнинг ёғ босиши, афсуски, ирсий касаллик ҳам ҳисобланади.

Доимий чарчоқ ҳиси

Жигарнинг ёғ босишини қон текшируви ёки биопсиясиз аниқлашга ёрдам берадиган жисмоний аломатлар йўқ. Аммо доимий чарчоқ ва заифлик ҳиси энг яққол белги бўлиб, бундан сўнг, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Қорин бўшлиғининг ўнг томонида оғриқ

Ушбу аломат ўзини жуда кеч намоён қилиб, одатда касалликнинг аллақачон ривожланиб бораётган асоратлари ҳақида белги беради. Қориннинг ўнг томонидаги оғриқлар вақти-вақти билан ва тартибсиз равишда пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 31 | Добавил: iphone | Теги: #news, #xabarlar, #Yangilik, #Yangiliklar, #ahborot, #habarlar, #newsuz, #uznews, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021