WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 16 » Жоҳиллик ботқоғидаги “шогирд”

ПОИСК / IZLASH:

18:46
Жоҳиллик ботқоғидаги “шогирд”
Қуёш тафти тупроқни чўғдай қиздираётган палла. Кимсасиз яйловдаги тепаликда 18 ёшлар чамасидаги йигитча қўл-оёғи боғлиқ ҳолда иссиқда тандирдаги кулча каби пишиб ўтирарди. Бахтига ярим соатлардан кейин узоқдан икки одам кўринди. Йигитча жон ҳолатда уч бора "Ёрдам беринглар!” дея чорлаган эди, бояги одамлар келиб, унинг жонига оро киришди. Улар қўллари арқондан бўшаган йигитчани сўроқлай кетишди. 

– Нима бўлди ўзи? Сени ким бу аҳволга солди? 

– Қашқирли қора отда гавдали, соқолли бир одам келиб, уларни... – дея йиғламоқдан бери бўлиб пастликка тикилган иккита чодир томонга ишора қилади. Чодирлар атрофида 15 ёшдаги қизча ва 11 яшар болакай қонга беланиб ётарди, – ўлдириб, мени шу ерга боғлаб кетди. 

Бояги одамлар бу манзарани кўриб, чодир томонга чопишди. Мурдалардан ташқари чодирларнинг бирида чўпон ва унинг 8 яшар қизи ҳам ўлдириб кетилган эди. 

***

Қасоскорлик

1997 йилда туғилган Ғайрат Бектоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мактабни базўр тамомлаб олганидан сўнг ўзига мос иш излашга киришди.  Уринишлари бесамар кетмай бир танишининг кўмаги билан Оҳангарон туманидаги фермер хўжаликларидан бирида иш топди. У бу фермер хўжалигида чўпонлик қилаётган, қирққа яқинлашиб қолган, 4 нафар вояга етмаган фарзанди бор Раззоқ Рустамовга ёрдамчи сифатида хизматни бошлади. Табиийки,  Ғайратдан Раззоқ акани ўзига устоз сифатида кўриши, ундан йўл-йўриқ олиб, муроса билан ишлаши талаб қилинарди. Аммо Ғ.Бектоев жоҳиллик ботқоғиға ботиб, охир-оқибат мудҳиш қотилликка қўл урди.

2015 йилнинг май ойида Раззоқ оила аъзолари ва "шогирди” билан бирга фермер хўжалигига қарашли от, қўй ва қора молларни Оҳангарон туманидаги Тойлоқсой ҳудудига ҳайдаб боришди. Ўша ерда 2 та чодир тиклаб, шу жойда кун кечира бошлашди. Бу орада Раззоқ аканинг танбеҳ ва дашномлари Ғайратнинг зардасини қайнатар, бора-бора унинг хаёлини қасд олиш фикри қора булут каби эгаллаб борарди. 

Қора ният

2015 йилнинг 14 июнь санаси. Раззоқ аканинг турмуш ўртоғи Гулмира опа ва кенжа қизи Малика қишки мавсум учун меваларни банкага ёпиб, қишга ғамлаш мақсадида фермага кетди. Яйловда эса чўпон уч нафар фарзанди ва Ғайрат билан бирга қолди. Шу куни чўпон ва ёрдамчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, Ғ.Бектоев анчадан буён дилига тугиб юрган ниятини амалга оширишга чоғланди. Хаёлан қотиллик режасини тузиб, яширинча ошхона пичоғини Раззоқ ака оила аъзолар билан яшайдиган чодирдаги гилам остига беркитиб қўйди. 

Сўнг ўзининг чодирига кириб, "нишон”нинг ухлаб қолишини кута бошлади. Бу чодирдан наригиси томон тикилиб ётавериб, ўзининг кўзлари уйқуга кетганини сезмай ҳам қолади.

Ваҳшийнинг режаси

Тонгда уйғонган Ғайрат худди энг қимматли нарсасини йўқотган одамдай сакраб ўрнида турди. Ташқари отилиб чиқиб қараса, "устози”нинг қизи Ёрқиной идиш-товоқларни ювиш билан, ўғли Шавкат эса сигир соғиш билан банд эди. Ғ.Бектоев мақсади сари қадам ташлаб, нариги чодир томон ҳаракатланди. Йўл-йўлакай болта билан қуролланиб, чодир олдига келди. Аста энгашиб, ичкарига мўралади. Қараса, Раззоқ ака ва унинг 2007 йилда туғилган қизи Муниса ширин уйқуда. 

Ғайрат ўлжага ташланишга шайланган бўридай тишларини ғичирлатиб, атрофга текширувчан назар ташлаб олди. Бу яқин-атрофда чўпон ва унинг фарзандларидан бошқа ҳеч бир зоғ йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, чодир ичига кирди. Бир-бир қадам ташлаб Раззоқ аканинг тепасига келди. Аввалига бироз журъат қилолмади. Сўнг кўзларини чирт юмиб, қўлидаги болтани баланд кўтарди ва зарб билан чўпоннинг бўйнига урди. Шу дамда чўпон хириллаганча типирчилай бошлади. Бироқ ҳеч кимни ёрдамга чақира олмади. Ғайрат эса ўзи аввалдан гилам тагига яшириб қўйган пичоқни олиб, ҳеч вақога тушунмай уйғонган Мунисага ҳужум қилди. Қизалоқ танасининг турли қисмларига санчилаётган пичоқ зарбидан чинқириб юборди. Синглисининг фарёдини эшитган Ёрқиной чодир томонга ошиқди. Ичкаридаги ҳолатга кўзи тушиб, бир зумга эсанкираб қолди. Ўзини қўлга олиб, қоча бошлади. Ўша тобда ваҳший ҳайвонга айланган Ғайрат унинг ортидан таъқиб қилиб етиб олди ва уни ҳам пичоқлаб ташлади. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Кўзи қонга тўлган қотил барчасига гувоҳ бўлиб, қочишга уринган Шавкатни ҳам тутиб олиб, зорланишларига қарамай пичоқ тиғи билан "сийлади”. 

Тўрт нафар инсоннинг умрига зомин бўлган қотил ҳаммасининг жони узилганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида мурдаларга қайтадан пичоқ уриб кўрди. "Кўнгли хотиржам” бўлгач, режанинг иккинчи қисмига ўтди. Яъни тепаликка чиқиб, қўл-оёқларини боғлаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлади. Аммо...

"Жабрдийда” қотилга ҳукм ўқилди

Зудлик билан суриштирув-тергов ҳаракатлари бошланиб, гувоҳ сифатида боғлаб кетилган йигитча ҳам терговга жалб қилинди. Аввалига ўзини жабрланувчи қилиб кўрсатган йигит ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг зийраклиги олдида ип эша олмай қолди. Барчасини бўйнига олиб, айбига иқрор бўлди.

Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чўпон ва унинг уч нафар вояга етмаган, бегуноҳ фарзандларининг ҳаётига зомин бўлган Ғайрат Бектоевга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. 

Исматулла МАМАНОВ, Жиноят ишлари бўйича 
Тошкент вилоят судининг судьяси
Зуҳриддин РАҲМОНОВ, журналист

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 89 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016