WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6281]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [811]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4385]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [787]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1821]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2015]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [21]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [133]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Mihaelhgc, Bogdanpxa
Главная » 2014 » Апрель » 20 » Жуфтингизни тушунишингиз керак бўлган 6 вазият

ПОИСК / IZLASH:

13:02
Жуфтингизни тушунишингиз керак бўлган 6 вазият
Ақли миясига, кучи билакларига сиғмайдиган арслонкелбат турмуш ўртоғимиз баъзида шунчалик ожизлашиб, ювош тортиб қолишадики, биз ҳам ўзимизни қандай тутиш кераклигини, руҳияти сўлғин ҳамроҳимизни қандай қилиб ҳаётга қайтаришни билмай, каловланиб қоламиз. Агар турмуш ўртоғимизнинг яхши-ёмон кунларида бирга бўлишни чинакам бурчимиз деб билсак ва уни адо этсак, умр йўлидаги ҳамроҳимиз турли «инқироз»лардан эсон-омон чиқиб олиши аниқ. Аслида исталган вазиятнинг ҳаммамиз учун биргина ечими бор: САБР+УМИД+ИШОНЧ+ҲАРАКАТ! Қуйидаги вазиятларда биз аёллар турмуш ўртоғимизга ҳар доимгидан икки ҳисса кўпроқ меҳримиз ва саботимизни кўрсатишимиз, қўллаб-қувватлашимиз талаб этилади.

Соғлигида ҳам, бетоблигида ҳам ёнида бўлинг!

Сал шамоллаб, тумовга чалиниб қолган эримизнинг кўрпа-тўшакка ўралиб, инграб ётишини ҳеч қабул қилгимиз келмайди. Аслида шунчаки, ҳамиша куч-қудрат тимсоли бўлиб юрган алпларимиз ўзларида кечаётган ўзгаришларга қандай жавоб бериш кераклигини билишмайди, холос. Эркаклар бирор жиддий касалликдан азият чекса, тезда тушкунликка тушиб қолишга мойил бўлишади. Биз аёллар эса ҳар қандай вазиятда ўзимизга юпанч, тасалли топа оламиз, ҳеч бўлмаса фарзандларимиз, ишимиз билан овунамиз. Қарама-қарши жинс вакиллари эса ундай эмас, улар ўзларини қай бир жиҳатдан заиф деб билишса, энди ҳаммаси тамом бўлгандек, ҳамма нарсага бефарқ қарай бошлашади. Шундай вазиятларда уйимиз соҳибига бор меҳр-муҳаббатимизни бағишлашимиз, ҳам маънан, ҳам жисмонан парваришлашимиз, ғамхўрлик қилишимиз шарт. Ўрнидан тура олмай, йиллаб бемор ётган турмуш ўртоғига садоқат сақлаган, оқ ювиб, оқ тараган аёллар, шифохоналарда ёши бир жойга бориб қолган бўлса ҳам турмуш ўртоғига чой дамлаб, газета ўқиб бериб ўтирган онахонларимиз қанча! Бир-икки кунгина инжиқликларига сабр қилсак, ишлаб, бироз чарчаган жуфтимиз яна оёққа туриб кетади, масъулиятни яна бўйнига олади!

Пули камайса ҳам, кўпайса ҳам, ўзгариб қолманг!

Эркак киши ночор қолган вақтда хавфли, пули кўпайганда ундан ҳам хавфли! Чўнтагида бир сўм пулсиз кўчага чиқиб кетган эркак уйига қўйни-қўнжи тўлиб қайтиш умидида Яратганга ва йигитлик омадига таваккал қилади. Ҳеч куйинманг, оилангиз ризқсиз қолиб кетмайди. Бугунникини бугун, эртаникини эртага, албатта, беради. Яхши кунлар борлигига умидлантириш, аввалги тўкин-сочин кунларни ёдига солиш эр кишининг иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун илҳом манбаси бўлиб хизмат қилади. Ўзингиз пул топиб, етишмовчиликларни қопламоқчи бўлганингиз яхши, бироқ рўзғор бўйинтуруғини мутлақо аёллик елкангизга юклаб олсангиз, кейинчалик катта хатога йўл қўйганингизга амин бўласиз. «Эсингиздами, шунча пул топиб келган кунингиз (бундай кун энг дангаса эркакда ҳам бўлади) роса баракали бўлган эди, шу-шу нарсаларни бирга олгандик. Менинг топганим нима бўларди? Ҳамма баракани оила бошлиғига бераркан...» деб туриш қийин эмас-ку! Пули кўпайганда ҳам тўғри маслаҳатни айнан сиз беришингиз, маблағни ҳою хавасларга совуришда унга кўмаклашмасдан, фарзандларингиз, оилангиз учун фойдали, кейинчалик мулкка айланадиган нарсаларга ишлатишингиз лозим. Кўпчилик аёллар эрлари олийжаноблашгани сайин ўзлари зиқналашиб борадилар. Топармон-тутармон эрингиз пулини кўчага сочгандан кўра, қариндош-уруғга ёрдам бериш учун ишлатгани маъқул эмасми? Иккингиз ҳам ҳар икки ҳолатда меъёрни билинг! [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Аросатда қолдирманг!

Турмуш ўртоғига қайнонасини ёмонлайдиган келин аслида қанчалар хунук иш қилаётганини ўзи тушунмайди. Тасаввур қилинг, онангизни ўзингизга ёмонлаб, таҳқирлаб ўтиришса, ғазабингиз келмайдими? Шундай экан, минг йиллардан бери қўйиладиган «қайнона-келин» спектаклида эрингизни режиссёр, актёр ёки томошабин сифатида синаб кўраверманг. Турмушнинг борди-келдисига, икир-чикирларига эркак кишини аралаштириб, ҳар бир ҳолатда «ким ҳақ, менми ёки онангиз?» деб, эрингизни қозилик қилишга ундасангиз, оналик ва болаликнинг илоҳий риштасини узишга уринган бўлиб, гуноҳкорга айланиб қоласиз. Ақлли аёл бўлсангиз, бундай савол бермайсиз, агар эрингиз аҳмоқ бўлса, онасини инкор этиб, сизга ён босади. Нима бўлганда ҳам бир инсоннинг онасини ўртага қўйиб, ўзингизни онадан устун ҳисоблашга ҳаққингиз йўқ! Фарзандларингиз бўлса, инчунун, эрингизни жуда яхши тушунишингиз керак: онасидан болани айириб бўлмайди, худди шунингдек, бола ҳам онадан айро ҳолда бахтли яшолмайди. Бундай можароларни ҳал қилишни жуфтингизни юклаб, уни азобга қўйманг. Эркак кишини аёллар низоларидан бир поғона баландда асранг.

Орзулари армон бўлишига йўл қўйманг!

Эркаклар ҳам болалар каби. Нега кичкинтойларга «космонавт бўламан» деб орзу қилишга рухсат бор-у, уларга йўқ? Боланинг бутун келажаги олдиндалиги, эримиз эса ярим ҳаётини яшаб қўйгани уларнинг орзу қилиш-қилмасликларига сабаб бўла олмайди. Дўконда сотувчилик қилаётган турмуш ўртоғингиз қачондир ўзи катта супермаркет очишни мўлжаллаб юрган бўлса, «қўлингиздан келадиган ишларни гапиринг» деб, орзусининг ёқасидан бўғманг! Ниятига етишини тилаб, ўзингиз ҳам унинг орзу-истакларига бироз қўшилсангиз, порлоқ келажак хаёлида яхши кайфиятингизда юрасиз. Эҳтимол эрингизнинг орзулари амалга ошиб қолганда, бирга юлдузларга термулиб сурган хаёлларингизни кулиб эслаб юрарсиз...

Дўстларининг ҳурматини жойига қўйинг!

Кўпчилигимиз негадир умр йўлдошимизнинг дўстлари, ошна-улфатларини ёқтирмай, танқид қилаверамиз. Балки улар бизга турмуш ўртоғимизнинг кўп вақтини олиб, оиласига нисбатан эътиборини бўлиб қўяётгандек туюлар. Эркак кишининг дўстлари қанча кўп бўлса, шунча яхши. Ошна-оғайнига қўшилмайдиган, ўз қобиғига ўралган эркак билан яшаш ҳам осон эмас. Тўғри, улфатпарвар эркакларнинг тўй-ҳашами, ош-палови, чойхонаси кўп, бироқ вақти келганда бири бўлмаса, иккинчиси ёрдам қўлини чўзади, яхши-ёмон кунларда уйимиз эшиги олдида саф тортиб туради. Эркакларнинг юзта ошнаси орасидан битта чинакам дўст чиқади, аёлларда эса баъзан ўша битта ҳақиқийси ҳам топилмайди. Турмуш ўртоғингизни дўст деб йўқлаб келувчи, кўнгли ва дардини олувчи биродарлари, оғайниларига ҳурмат билан муносабатда бўлинг. Агар бирор дўстининг хатти-ҳаракати, феъл-атвори, қилаётган ишлари чиндан ҳам ёмон бўлса, дарҳол «ўша ўртоғингиз билан алоқаларни узинг», деб талаб қилмасдан, мисоллар билан исботлаб, яхшилаб тушунтиринг. Балки айнан сизнинг мулоҳазали умр йўлдошингиз дўстини тўғри йўлга бошлай олар...

Қизиқишлари ва одатларини дарҳол инкор этманг!

Жуфтингиз тирикчилик ташвишларида тонгдан то кечгача ишлаб, чарчаб келади. Уй бекаси бўлсангиз, сиз ҳам унинг келишини кутиб, кунни кеч қиласиз. Овқатлангач, қўлингиздаги болани олиб, сиз билан ҳамсуҳбат бўлиб ўтиришини кутасиз. У эса телевизор пультини шартта «Спорт» каналига тўғрилайди-да, ёнбошлаб футбол кўришни бошлайди. Агар ёшроқ бўлса, компьютерга ёпишади. Бирор ишингизни тугатиб олмоқчи бўлиб, «болани ушлаб туринг» деб кўринг, «чарчаганман» деган жавобни оласиз. «Чарчаган бўлсангиз, ётиб ухланг» дегингиз келади. Эркак киши агар футболга қизиқса, жуда чарчаган бўлса ҳам тунги соат 2 да бошланадиган матчни кутиб ўтириши, сўнг тонгги соат 4 гача ўйинни томоша қилиб, эрталаб 6 да уйғониб, ишга кетиши мумкин. Лекин «чарчадим» демайди. Эркаклар чарчоғини «уйқу» билан эмас, ўзи ёқтирган ишлар билан машғул бўлиб унутади. Агар қизиққан, ўрганган машғулотларидан айирмоқчи бўлсангиз, бу билан унинг қитиқ патига тегасиз. Яхшиси, эрингиз қизиққан нарсаларга эътибор бериб кўринг, балки сизга ҳам ёқиб қолар. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Агар тамаки, ичкиликка ружу қўйган бўлса, ҳадеб «ичманг, чекманг» дейвергандан кўра, зарарли одатларини ташлаши, иродасини чиниқтириши учун руҳан ёрдам беринг.

Машҳурлар нима дейди?

Гўзал, пазанда, камгап ва тежамкор бўлишга ҳаракат қилинг!

Шуҳрат ҚАЮМОВ, сухандон, хонанда: — Эркакларнинг кўчадаги гўзалликка талпинишида, сизни улар билан солиштиришида фақат уларни айбламанг. Чунки кўчада ҳамма ўзини чиройли кўринишда намоён қилишга интилади. Ҳатто ўзингиз ҳам уйда одмиликни маъқул кўриб, кўчага ясан-тусан, пардоз қилиб чиқасиз. Агар уйда ҳам гўзал кўринишни ўзингизга одат қилсангиз, турмуш ўртоғингизнинг муҳаббати ва садоқатига шубҳаланмасангиз ҳам бўлаверади. Агар хўжайинингиз сиздан ширин овқат талаб қилса, буни унинг инжиқлиги деб билманг. Оч қоринга сўз кирмас. Меъдага ёқадиган, ширин таом ҳамманинг ҳам кайфиятини кўтаради, ҳаётдан мамнунлик туйғуларини оширади.

Тежамкорликни талаб қилса ҳам уни зиқналикда айбламанг. Нима бўлса ҳам эр киши оиласининг тўкислигини, ками кўпайишини ўйлайди. Борини билдириб, йўғини бекитиб яшайдиган оқила аёлдан ҳар қандай эркак ҳам миннатдор бўлади.

Тўйимизнинг биринчи кунида оилам билан келишиб олганмиз: «кўчадан чарчаб келганимда, кайфиятим бўлмаганида нима десам ҳам, сизники маъқул, деб туринг. Бироз вақт ўтгандан сўнг фикрингизни билдиринг», деганман. Агар эр жаҳли чиққан вақтда аёлининг рўмоли қора бўлса ҳам «нега оқ рўмолдасан» деса, «йўқ, бу қора» деб тушунтириши шарт эмас. Хуллас, аёл кишининг барча қийинчиликлардан олиб чиқадиган бир қуроли бор: бу унинг сабри ва ақлидир!

Кутиш ва сабр қилишни билинг!

Женисбек ПИЯЗОВ, «Ниҳол» мукофоти соҳиби: — Рафиқам билан 5 йил давомида бир-биримизни синаб, кейин турмуш қурганмиз. Ишонсангиз, тўйимизга 1 ярим йил бўлган бўлса, умумий ҳисобда атиги 2 ойгина уйда бўлдим. Бошқа вақтларда гастроль, концерт, сафарлар ва хизматлар билан банд бўламан. Ахир у ҳам ёш, ҳар бир кун оилавий бирдамликда ўтишини хоҳлайди. Шундай вазиятларда узоқда бўлсам ҳам ҳол-аҳволимни сўраб, ҳеч нима бўлмагандек менга ҳурмат ва вафо сақлаётганидан қувонаман. Мен ҳам бунга жавобан Ҳурлиманнинг орзулари ушалиши, ижодий ишлари ривожланиши учун қўлимдан келганча ёрдам беришга ўзимни бурчли деб биламан. Агар турмуш ўртоғингизни мана шундай вақт ва масофа панд берадиган вазиятларда тўғри тушуниб, қўлласангиз, сабр қилсангиз, унинг муҳаббатига эришаверасиз.

Хулоса

Биз ҳар сафар оила мустаҳкамлигини асраш учун ундай-бундай қилайлик, муносабатларни тўғри йўлга солайлик, деб ёзишга ёзиб қўямиз-у, сиз ҳам уни диққат билан ўқиб чиқасиз-у, бироқ реал ҳаётга келганда ёзганларимиз-ўқиганларимизнинг ярмини бўлса ҳам ёдга олмаймиз. Дугонажонлар, аслида ҳар биримизнинг ўз оиламиз қулфи дилини очадиган махсус калитларимиз бор. Бу калитлар нимадан ва қандай ясалганини фақат ўзимиз биламиз. Келинг, ўша калитларни занглатмасдан, тез-тез ишлатиб турайлик, жуфти ҳалолимизнинг кўнгил кўчасига тез-тез сайр қилиб турайлик.

Азиза ҚУРБОНОВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1072 | Добавил: iphone | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, tortishuv, nima deysiz? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018