WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8758]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1415]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [479]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3194]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5311]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [73]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9505]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1102]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [195]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [691]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2142]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2629]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4685]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [102]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [277]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [542]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [115]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [28]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DadgilGaf
Главная » 2019 » Ноябрь » 30 » ЖЎЖАХЎРОЗ, ТАРҒИЛ ТУЛКИ, БАБАҚ ХЎРОЗ ёхуд «Яшасин Мексика сериали!!!» (интермедия)

ПОИСК / IZLASH:

08:40
ЖЎЖАХЎРОЗ, ТАРҒИЛ ТУЛКИ, БАБАҚ ХЎРОЗ ёхуд «Яшасин Мексика сериали!!!» (интермедия)
Жўжахўроз керилганча кўчага чиқиб келади. Ора-сирада ўнг панжаси билан кўксига уриб-уриб, атрофга мағрур боқади. Шу пайт дарахт панасида пусиб ўтирган тарғил тулкига кўзи тушади. Безовта қа-қағлаб бир сакрашда тулкининг рўпарасида пайдо бўлади.

Жўжахўроз: — Ўв, «слабак», нимэ бизани дарахтни панасида ўтирибсан? Ҳозир бир уриб абжағингни чиқариб қўяйми?

Тулки: (беихтиёр титраб-қақшаб): — Ҳ-ҳалиги… Совқотиб кетдим… Шунга…

Жўжахўроз: — Мани кимлигимни биласанми, ит?

Тулки: — Й-йўқ, ҳалиги… Сизни таниёлмай турибман! Ўзингиз…

Жўжахўроз (қанотларини қоқа-қоқа қичқириб олиб): — Ўв, ман бор-у, эски шаҳарни боласиман. Эски шаҳарни манаман деган хўрози ўзим бўламан!!

Тулки (негадир кулгиси қистаб): — Ҳ-ҳали хўрозмассиз-ку!..

Жўжахўроз: — Нима? Вей, манга «нариватса» қивоттисанми? Манга-я? Духингни синдириб қўяйми ҳозир?

Тулки (бу пўписадан сўнг эҳтиёткорона ортга тисланиб): — Кераги йўқ, иним! Мен… Кета қолай унда!

Жўжахўроз: — Қаёққа кетасан? Қайси «зоопарк»дан қочгансан ўзи? Ё қариндошларимни ейишни мўлжаллаганмидинг-а?

Тулки: — Й-йўғ-э, иним… Ўлибманми сизларни еб?

Жўжахўроз: — Шундоқ бўлсин! Ўв, бизани боболар ким бўлганини биласанми ўзинг?

Тулки: — Йўқ, билмасаканман-а, иним! Кимлар бўлишган боболарингиз?

Жўжахўроз (керилиб, қисқа-қисқа қа-қағлаб): — Бобомнинг бобоси-чи, «красавитса», шахсан Брюс Лининг ҳовлисини қўриқлаган.

Шундай деб жўжахўроз икки қанотини ёйиб турган ерида гир айланади.

Жўжахўроз: — Ув-в-в… ву-уа!.. Кўрдингми, «слабачка»? Бунинг маънисини биласанми ўзинг?

Тулки: — Ҳи-ҳи-ҳи! Бўри аканинг увиллашига ўхшаркан!

Жўжахўроз: — Нима? Қанақа бўри? Бу «ушу», ўқимаган! Ҳозир бир уриб духингни синдирайми?

Тулки: — Й-йўғ-э, иним!.. Сиз зўрсиз, ҳақиқий хўрозсиз!.. Ҳалиги… Мен кетсам майлими?

Жўжахўроз: — Қаёққа кетасан? Ўша «зоопаркинг»гами? Нима, бир умр ожиз-у нотавон бўлиб яшамоқчимисан? Ҳеч қаёққа кетмайсан. Мани кўнглимни овлайсан!

Тулки: — Мен… Ҳов анави ёқдаги эски товуқхонада Мексика сериалини кўрмоқчийдим! Ҳозир… Бошланиб қолади, иним!

Жўжахўроз: — Э, санам сериал жиннисимисан? Балки мани алдаб товуқхонадаги қондошларимни ўғирлашга кетарсан?

Тулки: — Вой, иним, мен ундай тулкиларданмасман. Ўша ерда «дилбузўр» бор. Сериалимни кўраман-у, чиқиб кетаман, ишонинг!

Жўжахўроз (чап қанотини кўтариб, силкина-силкина кулади): — «Дил бу зўр»мас, ўқимаган, «Тил бу зўр»! Шуниям билмайсанми?

Тулки (жўжахўрознинг юмшаганидан анча тетиклашиб, дарахт панасидан чиқади-да, аста унга яқинлашади): — Вай, иним, унақа деманг. Мен… Ўқиганман!

Жўжахўроз: — Ўқиганман? Қайси тулкихонада ўқигансан? Гапингга «атвечат» қиласанми?

Тулки: — Мен-чи, Шерхон момонинг мактабини тугатганман.

Жўжахўроз (негадир беихтиёр юмшаб тулкини айланиб томоша қилган бўлади): — Чаккимассан тулки бўлсангам! Ҳм-м-м… Эгнингдаги юнгингам тоза тулкиники экан… Демак… Шерхон момонинг маткбида ўқиганман дегин?… Яхши-и… Вей, манга турмушга чиқмайсанми-а? Юрардик эски шаҳарни гуллатэ-эб. Сани кетворган қушхоналарга оборардим. Тўйимиз куни столга фақат дўмбоқ майналарнинг табакасини тортардик. Нима дейсан?

Тулки (қизариб, лаби учиб, думи ликиллаб): — Вай, уялтирмэнг, иним! Умуман… Сизам чаккимассиз! Ҳали ўн думингиздан бир думингизам тирвақайламагани кўриниб турибди… Менга қаранг, кўзларингиз худди Мексика сериалидаги артистникига ўхшаб кетаркан. Мабодо мексикаликмасмисиз?

Жўжахўроз (уфлаб): — Энам мексикалик бўлган.

Тулки: — Нега энди бўлган деяпсиз? Оламдан ўтганми?

Жўжахўроз: — Ҳа.

Тулки: — Касалмиди энангиз?

Жўжахўроз: — Йўқ, ойим бройлерлар зотиданийди. Жа келишган, оппоқ, дўмбоқ макиён бўлган… «Бомж»лар табака қиворишган.

Тулки: — Вой, кечиринг! Айтганча, ойингизнинг исми нима?

Жўжахўроз (икки қанотини кенг ёйиб, ўйчан оҳангда): — Ойимнинг исми Сесилия Ху Алачип Барбаделла! Вей, гапни айлантирмай, жавобингни айт! Ман бор-у, чўрткесар хўрозларданман. Чайналганларни жиним суймайди. Хўш, манга турмушга чиқасанми-йўқми?

Тулки (бош эгиб): — Йўқ.

Жўжахўроз: — Нега?

Тулки: — Пкусимга тўғри келмайсиз. Кейин… Зотимизам бўлак-бўлак! Айтганча, нега ойингизнинг исмига Ху қўшишган?

Жўжахўроз: — Вей, товуқмия, сенга боя айтдим-ку, аждодларим Брюс Лининг ҳовлисини қўриқлашган деб!

Шу пайт бошқа бир дарахт панасидан бабақ хўроз чиқиб келади ва бор овозда бақиради:

Бабақ хўроз: — Қани Брюс Ли? Қани?

Жўжахўроз (жаҳли чиқиб, қанотларини қашлаб, бабақ хўрознинг атрофини айланиб): — Ўв, дода, намунча «виступат» қип қолдийз? Қатталигийззи унутиб қўйдийзми нима бало? Бўтти-чи, эски шаҳар деб қўйибди, дода! Кимсиз ўзи? Қайси гўнгтепадан кеп қолдийз?

Бабақ хўроз (жўжахўрозга эътибор қилмай, тарғил тулкига яқинлашади): — Қизим! Ўзимнинг тарғилой қизи-им! Бормисан? Саломат экансан-ку хайрият!.. Наҳотки, сени топганим рост бўлса?

Тулки (ҳеч нарсага тушунмай, бўйнини қисиб): — Вой, нега сизга қиз бўларканман? Ўйлаб гапирвоттисими?

Бабақ хўроз: — Ие, эсингдан чиқдими? Бўривой деган баччағар сенга зуғум қилганда ўзим қутқарволганман-ку сени! Ўшандан кейин сени қизим дедим. Ўзим емай едирдим… Ҳўв, каттакон ёнғоқ дарахти эсингдами? Бурама шохли ёнғоқ дарахти… Эсладингми?

Тарғил тулки (нимадир ёдига тушгандек кўзлари мошдек очилиб): — Вой, сиз… Бабақ бобосиз-а?

Бабақ хўроз: — Бобомас, ота дегин, қизалоғим, ота-а!

Тарғил тулки (югуриб бориб бабақнинг тумшуғидан, бўйнидан бўса олади): — Отажо-он! Ўзимнинг отажоним! Мени кечиринг! Мен ношуд қизингизни кечиринг! Манави кўрнамак кўзларим сизни танимагани учун кечиринг!

Бабақ хўроз (Тарғилнинг бу хушомадларидан мағрурланганча аста жўжахўрозга яқинлашади): — Хўш, ўғлим, қалайсан энди?

Жўжахўроз (ҳануз бабақни менсимай, афтини бужмайтиради): — Қалай бўлишим керэй, дода? Ўзийзча тулкидай айёр жониворни бопладим деб хурсанд бўвоттисиз-дэ-а? Вей, тулки хўрозга фарзанд тутинганини тушимдаям кўрмаганман, дода!..

Бабақ жўжахўрознинг гапларига эътибор қилмай, унинг атрофини бир неча марта безовта айланади. Кейин эса қанотлари, тумшуғига синчиклаб тикилади.

Бабақ хўроз: — Болам, боя эшитгандай бўлувдим. Онангнинг исми-шарифини ким девдинг?

Жўжахўроз афтини буриштириб, ерга чирт этиб тупуради-ю, бабаққа жуда яқин келиб, оғзини каппа очиб-очиб бош силкитади.

Жўжахўроз: — Нимайди? Ойимни нима қиласиз, дода?

Бабақ хўроз: — Сен олдин айтгин! Иннайкейин сўрагин.

Жўжахўроз: — Сесилия Ху Алачип Барбаделла! Бўлдими?

Бабақ хўроз: — Барбаделла? Ҳалиги… Чипор… Бройлерхонми? Сесилия Ху Алачип Барбаделла! Ўшами?

Жўжахўроз (ўнг қаноти билан қаншарини қашиб бабаққа ғазабнок боқади): — Ҳа, ўша. Нимайди?

Бабақ хўроз (қайтадан жўжахўрознинг атрофини айланиб чопа бошлайди. Кейин эса рўпарасида тўхтайди): —Бола-ам! Мени танияпсанми? Отангман, отанг! Бабақ отангман!..

Жўжахўроз (баттар энсаси қотиб): — Уф-ф, эзвордийз-ку, дода! Қанақа ота? Қанақа бола?

Бабақ хўроз: — Қани, тумшуғингни баландроқ кўтар! Шундай. Энди бўйнингни кўрай-чи! Ҳм-м, қанотларинг… Кўзларинг… Ўғли-им!!! Отангман мен, отанг! Отанг Барроса Освальдо, болам! Барбаделла Алачип билан сени худодан тилаб-тилаб олгандик. Кейин… Тақдир манавинақанги бўлиб…

Жўжахўроз (бабақнинг сўзларидан сўнг, исми ҳам, фамилияси ҳам негадир танишдек туйилиб унга яқинлашади. Кўзларини қисиб, тумшуғи титраб сўз бошлайди): — Сиз… ўша… Отам сизми?.. Сизми?..

Бабақ хўроз (жонланиб): — Ҳа-да, отанг, ўша Барроса отанг менман! Алачип Барбаделла ўшанда қайсарлик қилди. Қўй, чегарадан ўтма, кейин киролмай қоласан, табака бўп кетасан деб худонинг зорини қилдим. Қулоқ тутмади қайсар.

Жўжахўроз: — Б-биласизми?.. Негадир ишонгим келмаяпти. Аммо гапларингизни ойим ҳам айтган бир пайтлар… Йўқ, бўлиши мумкинмас! Сиз отам эмассиз!..

Бабақ хўроз: — «ДНК» қилдирсам ишонасанми? Отанг бўламан мен, қайсар бола!..

Жўжахўроз (эҳтиёткорона ортга тисланиб, атрофга ўғринча қарайди-ю, беихтиёр чеҳраси очилиб бабақ хўрознинг бағрига ўзини ташлайди): — Ишонаман, отажон, ишонаман! ДНК га бало борми? Демак, тарғил тулки… Менинг тутинган опам, шундайми?

Бабақ хўроз (бир четда йиғи аралаш кулимсираб турган тарғил тулкига кўз қисиб ўзи томон чорлайди. Тарғил тулки ҳам уларни баравар қучиб олади): — Болаларим! Сизлар опа-укасиз энди, ҳа! Худойимдан айланай! Шунча йилдан кейин ўзи бизларни учраштирди. Худога беадад шукр!..

Тарғил тулки (кутилмаганда бабақ ва жўжахўрозни қўйиб юбориб, осмонга безовта қараб олиб): — Вой, отажон, укажон, Мексика сериали бошланай депти! Борамизми?

Жўжахўроз: — Албатта борамиз! Мексика сериали бор бўлсин! У бўлмаса мен сизларни учратмаган бўлардим. Энди умримнинг охиригача фақат Мексика сериалини кўраман! Кетдик!

Тарғил тулки: — У товуқхонада… Ҳалиги… Ўз хўрозлари бор-ку!..

Жўжахўроз: — Юраверинг, опа, ота, сизам юринг! Вей, ман бор-у, эски шаҳарнинг боласиман, уқдийлами? Унақа хўрозларнинг тумушуғини эзиб, ўзини табака қивораман! Ман борман! Қўрқманглар! Яшасин Мексика сериали-и-и-и!!!

Тарғил тулки, бабақ хўроз ва жўжахўроз бир-бирларини қучоқлаганча эски товуқхонадаги телевизор орқали Мексика сериалини томоша қилиш учун йўл олишади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 46 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #Yangiliklar, #newsuz, #новости, #news, #Yangilik, #ahborot, #habarlar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019